Jump to content

Муҳаммадий

From Ziyosfera
(Redirected from Us Tod Muhammadiy)

Муҳаммадий, Ус тод Муҳаммадий (XVI аср) – мусаввир. Султон Муҳаммаднинт ўғли. Нафис санъатни отасидан ўрганган; Камолиддин Беҳзод анъаналарини давом эттириб ўзига хос бадиий услуб яратди. Инсон, ҳайвонотни ҳаётий, манзарани батафсил тасвирлаган: „Шаҳзода тасвири“ (Бостондаги Голобо мажмуасида, АҚСҲ), „Шарафнома“ (асар қўлёзмасидаги „Шаҳзода“ расми), Низомийнинг „Ҳамса“сига ишланган миниатюралар, „Дарвиш ва деҳқонлар“ асари (Луврда) ва бошқа Замондош мутахассисларнинг таъкидлашича, М. асарларида демократик анъаналар, дунёвий ва ҳаётий лавҳалар, оддий кишилар ҳаётининг реал тасвири ўз аксини топган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил