Увек
Appearance
Увек, У к е к — Олтин Ўрданпш асосий шаҳарларидан бири. XIV аср бошида бу ерда тангалар зарб этилган. XIV аср охирига қадар мавжуд бўлган. У. харобалари (Саратов яқинидаги Увек темир йўл ст-яси яқинида) XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошида тадқиқ этилган. Турар жойлар, хумдонлар, мусулмонлар қабристони аникланган. 1913-йил А.А. Кротков бадавлат аёл дафн этилган макбарани (XIV аср) очиб ўрганган. Бинолар пишиқ ва хом ғиштдан қурилган. Шаҳар харобасидан сув ва дон сақлаш учун мўлжалланган хумлар, сирланган ва сирсиз сопол идишлар, тошдан ясалган идишларнинг парчалари, кошин парчалари, қувурлар, Олтин Ўрданинг кумуш ва мис тангалари, жез маъбудчалар, хочлар топилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |