Варанаси

Варанаси (Банорас) — Ҳиндистондаги қадимги шаҳарлардан. X—XII асрлардан бошлаб Шарқда, жумладан Ўрта Осиёда Банорас номи билан машҳур. Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги шаҳар. Ганг дарёси ирмоқлари бўлмиш Варан ва Аси оралиғида (номининг келиб чиқиши шундан), ҳиндларнинг диний маркази ва зиёратгоҳи. Аҳолиси 926 минг киши (1991). Қадимда Каши ва тахминан X—XII асрдан Варанаси деб аталган. Шимолий Ҳиндистондаги муҳим транспорт йўллари тугуни. Б.да ҳинду ва буддавийларнинг 1500 га яқин ибодатхонаси бор, баъзилари ўрта аср меъморий ёдгорликлари ҳисобланади. Б. VII асрда илму фаннинг йирик марказларидан бири бўлган. Шаҳарда Жай Сингҳ қурдирган (1700) расадхона бор. Б. XVIII асрнинг бошида инглиз Ост-Индия компаниясининг тасарруфига ўтган. Мамлакатнинг тарихий, маданий ва диний маркази. Б.да кўп тилларда бадиий, сиёсий, илмий адабиётлар нашр этилади. Ҳинд тилидаги китобларнинг йирик кутубхонаси бор. Ўтган асрларда форс ва араб тилларида чиқарилган асарлар Туркистонга ҳам тарқалган. Ипгазлама, ойна, полиграфия, озиқ-овқат, кимё корхоналари; тепловоз заводи бор. Б.да шойи ишлаб чиқарилади; тилла ва кумуш иплардан зарбофкимхоб матолар, заргарлик буюмлари тайёрлашда Шарқ мамлакатларида машҳур бўлган. Туркистонда маълум бўлган банорас газламаси ҳам ўша ерда тўқилган. Университет бор. „Шива олтин ибодатхонаси“ (1750-йиллар), 16 — XIX асрларнинг маҳобатли саройлари (шу жумладан „Ман-Мандир“, 1600 йил) сақланган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |