Jump to content

Ветлуга

From Ziyosfera
Ветлуга
Тавсиф
Узунлиги 889
Майдони 39 400 км²
Жойлашуви
Давлат Россия

Ветлуга — Россия Федерациясининг Европа қисми марказидаги дарё, Волганинг йирик чап ирмоғи. Узунлиги 889 км, ҳавзасининг майд. 39,4 минг км2. Асосан қор сувларидан тўйинади. ноябр бошларидан апрел ўрталаригача музлайди. Ветелугада ёғоч оқизилади. Қуйилиш жойида ўртача сув сарфи 255 м3/сек. Қуйилиш жойидан 700 км масофада кема қатнайди. Соҳилида Ветлуга ш. жойлашган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил