Jump to content

Вилнюс

From Ziyosfera
Вилниус

литовча: Вилниус
Литва пойтахти
{{{расмий_номи}}}нинг байроғи
Байроқ
{{{расмий_номи}}}нинг расмий герби
Герб
Мамлакат Литва
Майдон 401 км2 (155 кв ми)
Аҳолиси
 (2022)
592 389[1]
Вақт минтақаси УТC+2, ёзда УТC+3
Телефон коди +370 5
Почта индекс(лар)и 01001

Вилниус ёки Вилнюс (литовча: Вилниус) — шаҳар, Литва Республикаси пойтахти, йирик саноат ва маданият маркази. Нерис ва Вилниа дарёлари туташган ерда. Шаҳар Вилниа дарёси номи билан аталган (литовча: вилнйти; вилнис— „тўлқин“ демак).

Январнинг ўртача темпатураси —5,3°, июлники 17,9°. Темир йўл ва автомобил йўллари тугуни. Аҳолиси 591,2 минг киши (1999). Вилниус биринчи марта XII аср йилномасида тилга олинган. 1323-йил Литва князи Гедиминас мамлакат пойтахтини Литванинг қад. пойтахти Тракайдан Вилниусга кўчирган. Литвани Россия империяси босиб олгач (1795), Вилниус губернянинг маъмурий маркази бўлди. 1918-йилда Вилниусда ҳокимиятни болшевиклар эгаллаб олди. 1920—39 йилларда Вилниус панлар Полшаси таркибида бўлди, 1940-йилдан Литва пойтахти. 2-жа-ҳон урушида катта зарар кўрган Вилниус қисқа муддат ичида қайта тикланди ва Болтиқбўйи иқтисодий раёнининг энг йирик иқтисодий, маданий марказларидан бири бўлиб қолди. Республика ялпи саноат маҳсулотининг аксарият қисми Вилниусда ишлаб чиқарилади. Машинасозлик (станоксозлик, асбобсозлик, иссиклик аппаратуралари, электр двигателлари, электр пайвандлаш ва савдо-сотиқ асбоблари, радио ўлчов приборлари, қишлоқ хўжалиги машиналари ва б.) ва металлсозлик етакчи ўринда туради. Кимё, енгил (тикувчилик ва пайпоқ-трикотаж фабрикалари, поябзал, атторлик корхоналари), озиқ-овқат (гўшт комбинати, кондитер, тамаки фабрикалари, ёг, пиво заводлари) саноати корхоналари бор. Қурилиш материаллари ва мебел ишлаб чиқарилади. Вилниусдан 10 км нарида жойлашган Янги Вилниада йирик саноат раёни вужудга келган. Вилниус— муҳим маданий марказ. Вилниусда республика Фанлар академияси (1940-йилдан), илмий тадқиқот институтлари, 5 олий ўқув юрти (шу жумладан Вилниус университети, консерватория), 150 га яқин оммавий кутубхона, 12 музей (шу жумладан суратлар галереяси, халқ санъати, тарих-этнография музейлари), 5 театр (Литва опера ва балет театри ва б.) ва б. муассасалар ишлаб турибди. Вилниусда меъморий ёдгорликлардан Баланд қаср (XIV—XV асрлар) қолдиқлари, Микалоялус готика черкови (XIV аср), бернардинчилар черкови ва ибодатхонаси (XVI аср), Оное черкови (XVI аср) ва Миколо черкови (16— XVII асрлар), университет бинолари мажмуи (XVI аср 2-ярми — XIX аср 1-ярми), Казимеро (1604—18), Тересес (1634—50), Пятро ир Повило (1668— 75), Котринос (XVII аср охири —XVIII аср ўртаси) барокко черковлари, меъмор Л. Стуоки-Гуцявичюснинг классик стилидаги бинолари (кафедрал собор, 1777—1801; ратуша 1786—99) сақланган. 1940-йиллардан сўнг янги турар жой раёнлари (Лаздинай, 1967-йилдан; Жирмунай, 1968-йилдан) ва жамоат бинолари („Няринга“ меҳмонхонаси, 1960; Спорт саройи, 1971; Опера ва балет театри, 1973) вужудга келди.

Манбалар

  1. ↑ „Число жителей на 1 января 2022 г.“. 2019-йил 8-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 24-сентябр.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил