Виндҳук
Appearance
(Redirected from Vindxuk)
Виндҳук — Намибиянинг пойтахти, денгиз сатхидан 1600 м баландликда жойлашган. Аҳолиси 114,5 минг киши (1999). Муҳим т. и. ва автомобил йўллари тугуни. Темир йўл орқали Атлантика океа-ни соҳилидаги Уолфиш-Бей порти билан боғланган. Халқаро аэропорт бор. В. қоракўл тери савдосининг маркази. Озиқ-овқат саноати (вино, ликёр ишлаб чиқариш), тайёр қисмлардан автомобил йиғув корхоналари, тикувчилик фабрикалари бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Африка географияси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |