Jump to content

Viridiana

From Ziyosfera
Виридиана
Режиссёр(лар) Луис Буñуэл
Продюсер(лар) Густаво Алатристе
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Ролларда
Оператор(лар) Жосé Ф. Агуаё
Монтажёр(лар) Педро дел Рей
Студия
  • Унинcи
  • Филмс 59
  • Продуccионес Алатристе
Дистрибютор Филмс Санс Фронтиèрес
Премера
санаси
Давомийлик 90 дақиқа
Мамлакатлар
Тил испанча

Виридиана (испанча: Виридиана) — 1961-йилда Луис Буñуэл томонидан суратга олинган, Мексика ва Испаниялик ижодкорларининг ҳамкорлигида яратилган сюрреалистик комедия-драма жанридаги филмдир.[1] Филм Бенито Пéрез Галдóснинг 1895-йилги „Ҳалма“ романи асосида ишланган. Ушбу картина 1961-йилда ўтказилган Cаннес кинофестивалининг бош мукофоти — „Олтин палма новдаси“ни қўлга киритган. Бироқ, филмда католик черковининг танқид остига олингани Ватиканнинг расмий қоралашига ҳамда Испанияда унинг тақиқланишига сабаб бўлган.[2][3]

Сюжети

Виридиана дунёвий ҳаётдан воз кечиб, роҳибалик аҳдини ичишга ҳозирлик кўраётган эди. Кетиш олдидан унга шу пайтгача моддий ёрдам кўрсатиб келган ягона қариндоши, амакиси Дон Жаймени сўнгги бор йўқлаб келиш мажбурияти юкланади. Амакиси қарийб қаровсиз қолган қасрида фақатгина хизматкори Рамона ҳамроҳлигида ёлғиз яшарди. Виридиананинг бу уйдаги охирги кечасида Дон Жайме юрагидаги яширин дардини баён қилади, унинг ёш вафот этган рафиқаси Виридиананинг худди ўзи бўлиб, никоҳ кечасида айнан шу ерда вафот этган экан. Чол қиздан марҳума аёлининг тўй кўйлагини кийиб кўришини ўтиниб сўрайди. Тунда эса унинг қаҳвасига ухлатувчи дори солиб қўяди. Унга нисбатан зўравонлик қилишга ботина олмай, сўнгги лаҳзада ўз эҳтиросларини жиловлаб олишга куч топади.

Эрталаб Дон Жайме Виридианага содир бўлган воқеадан кейин монастир унга эшикларини ёпганини маълум қилади. Бундай совуқ муносабатдан қочмоқчи бўлган қиз нарсаларини олиб йўлга чиқади, аммо бекатда уни полиция ушлаб, яна қасрга қайтариб олиб келади. Бу вақтда эса амакиси қилмишидан пушаймон бўлиб, ҳаётига нуқта қўйган, ўзини осиб ўлдирган эди. Унинг қолдирган васиятномаси бўйича барча мулк Виридиана ҳамда чолнинг никоҳсиз ўғли Хорхе ўртасида тенг бўлинади. Роҳиба бўлиш орзуси саробга айланган Виридиана ёрдамга муҳтожларга кўмаклашиш йўлини танлайди ва уйсиз дайдиларни қасрга тўплаб, уларга омборхоналардан жой ва иссиқ овқат беради, улар билан бирга дин йўлида ибодат қилади. Шу кунларда қасрга Хорхе ҳам севгилиси Лусия ҳамроҳлигида етиб келади. Йигит қаровсиз қолган хўжаликни тиклаш ишларига шўнғиб кетади ва айни пайтда Рамона билан яширин алоқа ўрнатади. Қишлоқдаги бир хилликдан зериккан, бунинг устига Хорхенинг Виридианага нисбатан эътиборини кўриб рашк оловида ёнган Лусия охири қасрдан кетишга мажбур бўлади.

Кунларнинг бирида Хорхе, Виридиана ва Рамона шаҳарга йўл олганидан фойдаланган тиланчилар қаср ичкарисига бостириб киришади. Аввалига улар қимматбаҳо буюмларни ўғирлашга тушадилар, сўнгра дабдабали зиёфат уюштириб, Леонардо да Винcининг муқаддас „Охирги кечки овқат“ асарини масхаралаш учун гуруҳ бўлиб суратга тушишади. Бу озбазм кўп ўтмай мастлик, жиловсиз шаҳват ва ваҳшиёна вайронагарчилик гирдобига айланади. Уйинг эгалари кутилмаганда қайтиб келгач, дайдиларнинг кўпчилиги ваҳима ичида қочиб кетади, бироқ улардан энг расвоси бўлган икки кимса Хорхе ва Виридианани тутиб олишга улгуради. Жиноятчилар Хорхенинг қўл оёғини маҳкам боғлаб қўйгач, улардан бири пичоқ ўқталиб, Виридиананинг номусига тажовуз қилишга киришади. Шу пайт навбат кутиб турган иккинчи зўравоннинг кўзидаги таъмагирликни кўрган Хорхе унга катта пул ваъда қилади ва шеригини ортидан пичоқлаб ўлдиришга кўндиради. Кўп ўтмай, Рамона томонидан хабар берилган полиция отряди фожиа жойига етиб келади.

Орадан бир неча кун ўтгач, Рамона ва Хорхе хонада мусиқа садоси остида қарта ўйнаб ўтиришганда, Виридианани ҳам ўз давраларига таклиф қилишади. Қизнинг улар қаторига келиб қўшилиши билан уларнинг учовлон бўлиб ҳаёт кечириши муқаррар эканлиги ойдинлашади. Картина Хорхенинг қарталарни аралаштирганча айтган гапи билан ниҳоясига етади: „Биласанми, сени биринчи марта кўрганимда, қачондир амакиваччам билан мана шундай қарта ўйнаб ўтирамиз, деб ҳеч ўйламаган эдим“.

Ишлаб чиқариш

Филм Мексика ва Испаниялик ижодкорларининг ҳамкорлигида „Унинcи“, „Филмс 59“ ва „Продуccионес Алатристе“ компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган. Продюсери Густаво Алатристе, ссенарийни Луис Буñуэл, Жулио Алежандро билан ҳамкорликда ёзган. Филм Мадрид ва Толедо яқинида суратга олинган.[4] Оператори Жосé Ф. Агуаё, монтажёри Педро дел Рей.

Испания сензураси филмнинг дастлабки якунини рад этган эди. Ундаги асл саҳна бўйича, Виридиана Хорхенинг хонасига кириб, ортидан эшикни оҳаста ёпар эди. Сензура талаби билан яратилган янги якуний саҳна эса, айрим кино тарихчиларининг фикрича, рамзий жиҳатдан ёпиқроқ бўлсада, мазмунан анча провокацион (уяцизроқ) эди, унда Хорхе, Рамона ва Виридиана ўртасидаги уч кишилик яширин ишқий муносабатларга ишора қилинган эди.[5]

Испания кинематография мутасаддилари филмни 1961-йилги Cаннес кинофестивалига тақдим этган бўлиб, у ерда картина Анри Колпининг (Ҳенри Cолпи) „Тҳе Лонг Абсенcе“ филми билан биргаликда бош мукофот „Олтин палма новдаси“га лойиқ кўрилади. Шунга қарамай, Ватиканнинг расмий нашри бўлмиш „Л’Оссерваторе Романо“ газетаси филмни „куфр“ деб қоралади, Франсиско Франко даврида картинани Испания ҳудудида намойиш этишни қатъиян тақиқлади. Ижрочи продюсер Пере Портабелланинг гувоҳлик беришича, Испания ҳукумати филмнинг асл тасмасини бутунлай ёқиб юборишга ҳам уринган, бироқ нусха хорижий компания ихтиёрида бўлгани сабабли омон қолган.[6]

Филмнинг жаҳон премераси 1961-йил 17-майда Cаннес кинофестивалида, Мексикадаги илк намойиши эса 1963-йил 10-октабрда бўлиб ўтди. Испания кинотеатрларига эса картина фақатгина Франконинг вафотидан икки йил ўтиб, Буñуэл 77 ёшни қаршилаган кезларда, яъни 1977-йил 9-апрелда Барселонада ҳамда 2-майда Мадридда тақдим этилди.[3]

Ролларда

Манбалар

  1. ↑ „Меанинг анд Маднесс: Cлосе-Уп он Луис Буñуэл'с "Виридиана" анд "Тҳе Эхтерминатинг Ангел"“. МУБИ. Қаралди: 8-декабр 2024-йил.
  2. ↑ „Фестивал де Cаннес: Виридиана“. фестивал-cаннес.cом. Қаралди: 22-феврал 2009-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 Мичаэл Wоод. „Виридиана: Тҳе Ҳуман Cомедй“. Тҳе Cритерион Cоллеcтион (22-май 2006-йил). Қаралди: 15-март 2010-йил.
  4. ↑ „Виридиана“. энcйcлопедиа.cом. Қаралди: 30-октабр 2026-йил.
  5. ↑ Буñуэл, Луис (2003). Мй Ласт Сигҳ. Абигаил Исраэл таржимаси. Миннеаполис: Университй оф Миннесота Пресс. 237-бет. ИСБН 0-8166-4387-3.
  6. ↑ Жавиэр Зурро. „Интервиэw wитҳ Пере Портабелла“. элдиарио.эс (8-апрел 2022-йил). Қаралди: 30-октабр 2026-йил.

Ҳаволалар