Jump to content

Ҳазрамавт

From Ziyosfera
(Redirected from Xadramavt)

Ҳазрамавт (حضرموت) — Ямандаги тарихий вилоят. Мил. ав. 1-минг йиллик — мил. 1-минг йилликнинг 1-ярмида Ҳ. ҳудудида мил. III асрда Саба, IV асрда Ҳимъярий подшолиги таркибига кирган давлат мавжуд бўлган. VII асрдан турли араб давлатлари таркибида. XIX аср охири — XX аср бошида Ҳ.да Британия протекгоратлиги ўрнатилган (1930-йиллар охиридан Аданнинг Шарқий протекгоратлиги таркибида).