Хайбар Пахтунхва
Хайбар Пахтунхва – Покистоннинг шимоли-ғарбий қисмидаги ҳудудий бирлик. 2010-йилгача Шимоли-ғарбий чегара вилояти деб аталган. Афғонистон билан чегарадош. Майдони 74,5 минг км². Аҳолиси 17,5 млн. киши (1998). Маъмурий маркази – Пешовар шаҳри Релефи, асосан, тоғли. Шимолдада Ҳиндукуш тизмалари (энг баланд жойи 7690 м, Тиричмир тоғи) ва Ҳимолай тоғининг ғарбий тизмалари жойлашган. Ғарбий қисми чўл ландшафтли паст тоғлар ва платолардан иборат.
Иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги етакчи. Асосан, буғдой, шоли, пахта, маккажўхори, тамаки ва қанд лавлаги экилади, шунингдек, сабзавот ва мевалар етиштирилади. Озиқ-овқат, тўқимачилик саноати корхоналари, механика устахоналари бор. Ҳунармандчилик ривожланган (асосан, кулолчилик ва уйрўзғор буюмлари тайёрлаш). Тоштуз ва оҳактош қазиб олинади.
Шимоли-ғарбий чегара вилоятив. 1901-йилда Панжоб вилоятининг бир қисмидан ташкил этилган. 1947-йилдан Покистон ҳудуди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |