Хобарт
Appearance
Хобарт — Австралиядаги шаҳар, Тасмания о.да, Деруэнт дарёси бўйида жойлашган. Тасмания штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 194,2 минг киши (1999). Сторм қўлтиғи соҳилидаги порт. Транспорт йўллари чорраҳаси. Рангли металлургия, автомобилсозлик ва кемасозлик, семент, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Ботаника боғи, картиналар галереяси, университет бор. Шаҳарга 1804-йилда асос солинган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Австралия географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |