Хуршид Мухторов
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Хуршид Алижон ўғли Мухторов | ||
| Таваллуд санаси | 1994-йил 13-сентябр | ||
| Таваллуд жойи | Гулистон Ўзбекистон | ||
| Бўйи | 1.89 cм (1⁄2 ин) | ||
| Амплуаси | Ҳимоячи | ||
| Клуб маълумоти | |||
Жорий клуб | Бухоро | ||
| Рақами | 7 | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 2012—2013 | Гулистон | ? | (?) |
| 2014 | Локомотив У21 | 0 | (0) |
| 2015 | Қўқон 1912 | 2 | (0) |
| 2015 | Сўғдиёна | 9 | (0) |
| 2016 | Локомотив | 1 | (0) |
| 2016—2018 | ОКМК | 43 | (1) |
| 2018—2019 | Насаф | 34 | (1) |
| 2020 | Навбаҳор | 20 | (0) |
| 2021—2022 | Локомотив | 36 | (2) |
| 2023 | Турон | 21 | (4) |
| 2024 | Нефтчи | 8 | (0) |
| 2025 | ФC Туран Туркистон | 11 | (1) |
|
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) (2025-йил 1-июн учун) | |||
Хуршид Алижон ўғли Мухторов (русча: Хуршидбек Алижон оглы Мухторов; 13-сентябр 1994-йил, Гулистон, Ўзбекистон) – Ўзбекистонлик футболчи, Туркистоннинг „Туран“ жамоасида ҳимоячи позициясида ўйнайди.
Футболчилик фаолияти
Хуршид футболчилик фаолиятини Сирдарё футбол мактабида бошлаган. 2012-йилги мавсумда илк профессионал фаолиятини Сирдарёнинг „Гулистон“ клуби таркибида бошлаган. Хуршид ўзининг баланд бўйи ва ҳимояда тезкор ҳаракат қилиши сабабли Вадим Абрамов эътиборига тушган ва 2014-йилда Тошкентнинг „Локомотив“ билан шартнома имзолган ва мавсумни темирйўлчилар жамоасида бошлаган. Таркибдаги рақобат сабали асосан ёшлар жамоаси таркибидаги ўйинларида иштирож этган. 2015-йилги мавсумда „Қўқон 1912“ жамоаси таркибига ўтган. Қўқон жамоаси таркибида ярим мавсум давомида асосий таркибдан ўрин ололмаган ва мавсум иккинчи ярмида Жиззахнинг „Сўғдиёна“ таркибида ўтказган. Мавсум қолган қисмида жиззахликлар таркибида 9 та ўйинда иштирок этган.
2016-йилги мавсум олдидан „Локомотив“ жамоаси таркибига қайтди. Тошкент иккинчи ташрифи вақтида таркибдаги рақобат сабаб асосий жамоа таркибидан ўрин олмади ва ярим мвасум давомида 1 та ўйинда иштирок этган. Мавсум иккинчи ярмида темирйўлчилар билан шартномани бекор қилгҳан ва Олмалиқнинг „ОКМК“ жамоаси таркибига ўтган[1]. Олмалиқлик таркибида 2 йилга яқин вақт давомида ўйнади ва 50 яқиб ўйинда 1 та гол муаллифи бўлган.
2018-йилги мавсум ёзги трансфер ойнасида „ОКМК“ таркибидан Қаршининг „Насаф“ жамоаси таркибига ўтган. Қарши клуби таркиби бир ярим мавсум давомида ўйнади[2] ва 40 га яқин ўйинда 1 та гол муаллифига айланди. 2020-йилги мавсум олдидан Наманганнинг „Навбаҳор“ жамоаси билан шартнома имзолаган[3][4]. 2021-йилги мавсумда иккинчи бор „Локомотив“ жамоасига қайтди[5] ва икки мавсум давомида ўйнади. Хуршид бу сафар жамоанинг асосий таркиб аъзоларидан бирига айланди ва икки йил давомида 40 дан ошиқ ўйин ўтказда, 2 та гол муаллифига айланди[6][7].
2023-йилги мавсум олдидан „Локомотив“ жамоасини тарк этди[8] ва Яйпаннинг „Турон“ клуби таркибига ўтди[9]. Яйпан жамоаси таркибида фаолиятидаги энг сермаҳсул мавсумини ўтказди. Ҳимоячи бўлишига қарамай мавсум давомида 25 та ўйинда иштирок этди ҳамда 5 та гол ва 1 та гол ҳаммуаллифлик қилди. Мавсум якунида „Турон“ жамоаси билан шартномаси якунига етганидан сўнг, янги мавсум олдидан „Нефтчи“ жамоси йғгинларида иштирок этга. 2024-йил январ ойида Фарғонанинг „Нефтчи“ клуби билан шартнома имзолаган[10][11].
2025-йилги мавсум олдидан „Нефтчи“ жамоасини тарк этган ва Қозоғистоннинг „Турон Туркистон“ жамоаси билан шартнома имзолаган[12].
Ютуқлар
- Ўзбекистон Кубоги соҳиби: 2014
- Ўзбекистон Суперлигаси иккинчи ўрин: 2014
- Ўзбекистон Суперкубоги иккинчи ўрин: 2014
Манбалар
- ↑ „"Локомотив" Хуршид Мухторовни "Олмалиқ"қа ижарага берди“ (2016-йил 12-июл).
- ↑ „"Насаф"ни яна бир футболчи тарк этди“ (2020-йил 6-январ).
- ↑ „Расман: "Насаф" ҳимоячиси "Навбаҳор"га ўтди“ (2020-йил 6-январ).
- ↑ „Хуршид Мухторов “Навбаҳор”ни тарк этди“ (2021-йил 13-январ).
- ↑ „Хуршид Мухторов - Локомотив футболчиси“ (2021-йил 12-январ).
- ↑ „ДЕТАИЛЕД СТАТС ОФ КҲУРСҲИДБЕК МУКҲТОРОВ“.
- ↑ „Мухторов Суперлигада 3 йилдан сўнг гол урди. Ҳолмуҳаммедов қайтди. "Локомотив" - "Қўқон-1912" учрашувидан 9та факт“ (2022-йил 12-май).
- ↑ Мухторов "Локомотив"дан кетди „Хуршид Мухторов "Локомотив"дан кетди“ (2022-йил 7-декабр).
- ↑ „Расман: Хуршид Мухторов - "Турон" футболчиси!“ (2022-йил 22-декабр).
- ↑ „Расман: "Нефтчи" "Насаф" ва "Навбаҳор" жамоалари собиқ азоси билан шартнома имзолади“ (1-апрел).
- ↑ „Хуршид Мухторов «Нефтчи» билан шартнома имзолади“.
- ↑ „Хуршид Мухторов легионерга айланди“ (2025-йил 19-июл).
Ҳаволалар
- Хуршид Мухторов (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-01-27 санасида архивланган) ЎзПФЛ сайтида
- Хуршид Мухторов Трансфермаркт сайтида
- Хуршид Мухторов Соccерwай сайтида
- 13-сентябрда туғилганлар
- 1994-йилда туғилганлар
- Гулистонда туғилганлар
- Яшаётган инсонлар
- Сирдарё вилояти кишилари
- Алифбо бўйича спортчилар
- Алифбо бўйича футболчилар
- Ўзбекистонлик эркак футболчилари
- Эркак футбол ҳимоячилари
- Гулистон клуби футболчилари
- Локомотив Тошкент футбол клуби футболчилари
- Қўқон 1912 клуби футболчилари
- Сўғдиёна Жиззах футболчилари
- АГМК футболчилари
- Насаф клуби футболчилари
- Навбаҳор футболчилари
- Нефтчи (Фарғона) футболчилари
- Турон клуби футболчилари
- ФC Туран футболчилари
- Персик Кедири футболчилари
- Ўзбекистон Суперлигаси футболчилари
- Ўзбекистон Про лигаси футболчилари
- Ўзбекистонлик муҳожир эркак футболчилари
- Қозоғистондаги муҳожир эркак футболчилар
- Қозоғистондаги ўзбекистонлик муҳожир спортчилар
- Индонезиядаги муҳожир эркак футболчилар