Jump to content

Янгиариқ

Координаталари: 41°19′37″Н 60°33′07″Э / 41.32694°Н 60.55194°Э / 41.32694; 60.55194
From Ziyosfera
Янгиариқ
шаҳар
41°19′37″Н 60°33′07″Э / 41.32694°Н 60.55194°Э / 41.32694; 60.55194
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Хоразм вилояти
туман Янгиариқ тумани
Ҳукумат
Расмий тил(лар)и ўзбек тили
Аҳолиси
15 000[1]
Миллий таркиб ўзбеклар
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998
Почта индекс(лар)и 221100
Автомобил коди 90
Янгиариқ харитада

Янгиариқ — Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги шаҳарча, туман маркази. Хоразм вилоятининг жанубида жойлашган. Вилоят маркази (Урганч шаҳри)гача 24 км. Яқин темир йўл стансияси — Урганч. Аҳолиси 15 минг киши (2025). Қишлоқ аҳолиси ва хўжаликлари Таган каналидан сув олади. Янгиариқда пахта тозалаш, ғишт заводлари, қурилиш корхоналари, Ўзбекистон — Туркия қўшма корхонаси, автокорхона, МТП бор. 3 та умумий таълим мактаби, лицей, гимназия, касбҳунар коллежи, туман марказий кутубхонаси ва унинг тармоқлари, 2 та маданият уйи, стадион мавжуд. Туман марказий касалхонаси, поликлиника, туғруқхона, дорихона ва бошқалар тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Тумандан Урганч, Хива, Ҳазорасп шаҳарлари, Хонқа ва Бог'от шаҳарчаларига автобус ва маршрутли таксилар қатнайди. Хива — Тошкент йўналишидаги автобуслар Янгиариқ ҳудудидан ўтади.





„Мустақиллик“ маданият ва истироҳат боғи

Манбалар