Jump to content

Евро

From Ziyosfera
Эвро
Euro
ISO 4217: EUR
Давлат номи: Европа Европа Иттифоқи
Символ: €

Евро ёки Эуро — Европа Иттифоқи таркибидаги Европа иқтисодий ва пул ҳамжамияти аъзоларининг пул бирлиги. Халқаро ифодаси Европа Иттифоқи 1999-йил 1-январдан муомалага чиқарилган. 1 Евро = 100сент. 1999-йили 1-январдан 2002-йил 1-январга қадар Евро нақд пулсиз тўловларда ишлатилди, Евро билан бир қаторда бу мамлакатларнинг миллий пул бирликлари ҳам муомалада юрди. Евро муомалага киритилиши билан илгари шу мамлакатлар ўртасида халқаро тўловларда фойдаланилган экю муомаладан чиқарилди ва улар экюнинг сўнгги қиймати (1998-йил 31-январ ҳолати) бўйича Еврога тенгма-тенг алмаштирилди.

Айни пайтда миллий пул бирликларининг Еврога нисбатан валюта курслари ҳам белгиланди (мас, 1 Евро = 1,95583 немис маркаси; 1 Евро = 1936,27 италян лираси; 1 Евро = 200,482 португал эскудоси ва бошқалари; 1998, 31-декабр).

2002-йил 1-январдан 5,10, 20, 50, 100, 200, 500 Евро қоғоз банкнотлари, 1,2 Евро ва 1, 2, 5, 10, 20, 50 сентли тангалар муомалага киритилди (Европа иқтисодий ва пул ҳамжамиятига аъзо мамлакатларнинг эски миллий пул бирликлари муо- маласи тўхтатилди). Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚШ доллари = 0.78 Евро, Ўзбекистон Республикаси миллий пул бирлиги — сўмга нисбатан 1 Евро = 2631 сўм 82 тийин (2013-йил апрел)[1].

Ушбу давлатларнинг пул бирлиги Евро

Евро 2026

Расман пул бирлиги

  1. Австрия байроғи Австрия
  2. Белгия байроғи Белгия
  3. Болгария байроғи Болгария
  4. Эстония байроғи Эстония
  5. Финландия байроғи Финландия
  6. Франсия байроғи Франсия
  7. Юнонистон байроғи Греция
  8. Ирландия байроғи Ирландия
  9. Испания байроғи Испания
  10. Италия байроғи Италия
  11. Кипр байроғи Кипр
  12. Латвия байроғи Латвия
  13. Литва байроғи Литва
  14. Люксембург байроғи Люксембург
  15. Малта байроғи Малта
  16. Нидерландлар байроғи Нидерландия
  17. Олмония байроғи Германия
  18. Португалия байроғи Португалия
  19. Словакия байроғи Словакия
  20. Словения байроғи Словения
  21. Хорватия байроғи Хорватия

Европа Иттифоқи ҳудудидан ташқарида бўлган давлатлар

  1. Андорра байроғи Андорра
  2. Монако байроғи Монако
  3. Сан Марино байроғи Сан Марино
  4. Ватикан шаҳри байроғи Ватикан

Еврони норасман қабул қилган давлатлар

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар