Jump to content

Ёдидлар

From Ziyosfera

Ёдидлар — ёднинг металл ёки металлмаслар билан ҳосил қилган бирикмалари, ёднинг баъзи ҳосилалари. Ёдидларнинг аксариси сув, спирт ва органик эритувчиларда яхши эрийди. Ёдидлар элементлар, уларнинг оксидлари ёки карбонатларига водород ёдид (ёдид кислота) таъсир эттириб олинади. Қиздирилганда диссоциацияга осон учрайди, натижада эркин ҳолда ёд ажралиб чиқади. Ёдидлар ўта соф моддалар (Масалан, титан, сирконий ва бошқалар) олишда қўлланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил