Ёқилғи
Ёқилғи — ёнганда муайян миқдорда иссиқлик ажратадиган углерод ва углеводородли моддалар, энергия манбаи. Қаттиқ, суюқ ва газ ҳолатида бўлади, табиий ҳамда сунъий хилларга бўлинади. Табиий қаттиқ Ёқилғи — ёғоч, торф, сланец, тошкўмир, антрацит ва б., сунъий Ёқилғи — писта кўмир, кокс, агломерат ва б. Табиий суюқ Ёқилғи — нефт, сунъийси — бензин, керосин, мазут ва б., табиий газеимон Ёқилғи — табиий газ, сунъийси — домна гази, генератор гази ва б. Атом энергияси ва яримўтказгичлардан фойдаланиш техникаси ҳамда назариясининг ривожланиши билан янги хил Ёқилғи — ядро Ёқилғиси пайдо бўлди. Иқтисодий нуқтаи назардан энг арзон Ёқилғи —нефт ва табиий газ. Двигателларда ишлатиладиган Ёқилғи (мас, бензин, керосин, ядро Ёқилғиси, реактив Ёқилғи ва б.) ёнилғи деб аталади. Ҳар қандай Ёқилғи ва ёнилғи иссиқлик ажратувчанл и к хоссаси билан ифодаланади. Жадвалда иш ҳолатидаги, яъни истеъмолчиларга бериладиган ҳолатдаги Ёқилғи ва ёнилгиларнинг иссиқлик ажратувчанлиги (калорияси) келтирилган: ЙО.нинг турли хиллари ҳақидаги маълумотлар тегишли мақолаларда берилади (мас, газлар, кўмир, ушин, торф ва қ. к.).[1]
Яна қ.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |