Юрий Миколаенко
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Юрий Петрович Миколаенк | ||
| Таваллуд санаси | 1965-йил 28-сентябр | ||
| Таваллуд жойи |
Фастив тумани, Киев вилояти Украина ССР | ||
| Бўйи | 182 cм (5 фт 11 1⁄2 ин) | ||
| Амплуаси | Ҳужумчи | ||
Юрий Петрович Миколаенко (1965-йил 28-сентябр, Зубари (ҳозирги Кожанка қишлоғининг бир қисми), Киев вилояти, Фастовский тумани) – совет-украин футболчиси, ҳужумчи. Спорт устаси.
Футболчилик фаолияти
Киевнинг „Динамо“ футбол мактабида, аввал Евгений Котелников, кейин эса Евгений Снитко жамоаларида ўйнай бошлаган. 1982-йилда „Динамо“нинг захира жамоасига таклиф қилинган ва бу клубда икки йил давомида ўйнаган. Юрийнинг кейинги жамоалари Ирпиннинг „Динамо“ ва Тернопилнинг „Нива“ клублари бўлган.
1990-йилда бир муддат 1-лиганинг „Тилигул“ клубида ўйнаган бўлса, 1991-йилда яна „Динамо“ (Ирпин) жамоасига қайтган.
1992-йилда Украина олий лигаси – Харковнинг „Металлист“ жамоасига ўтган. Клубдаги биринчи ўйин: 1992-йил 18-майдаги „Металлист“ – „Днепр“ (Днепропетровск) ўйини бўлгаб, ҳисоб 1:0 кўринишида якунлаган. Харков клуби таркибида Украина кубоги финалига чиққан (1992), қўшимча вақтда Одессанинг „Черноморец“ жамоасига ютқазиб қўйган.
„Металист“ да Юрий муваффақиятга эриша олмаган ва бир йил ўтгач, Ефим Школников бошчилигидаги Винницанинг „Нива“ клубида ўзини синаб кўриш таклифини қабул қилган. 1992—1993-йилги мавсумда биринчи лига турнири ғолиби, шунингдек, жамоанинг чемпионатдаги энг яхши тўпурарига айланган. Жамоа билан катта лигага чиққан[1]. 1994-йил 8-апрелда „Верес“ га қарши ўйинда бир дақиқа давомида дубл (73', 74') амалга ошириб, Украина чемпионатлари тарихида муваффақият қозонган учинчи футболчига айланган[2].
Шунга қарамай, Винницада ўз ўрнини топа олмаган ва бир неча йилларни Украина лигасининг – „Система-Борекс“, „Кривбасс“, „Николаев“ каби турли клубларида ижарада ўтказган.
1996-йилда бир қанча вақтини Ўзбекистонда бошқа бир қатор украиналик футболчилар қатори „Косонсой“ клубида ўтказган. 1996—1997-йилги мавсум бошланишидан олдин ватанига қайтиб кетган ва Александриянинг „Полиграфтехника“ жамоасида ўйнай бошлаган.
1998-йилнинг ёзида „Полиграфтехника“ раҳбарияти унга янги клуб – „Металлург“ (Никопол) га ўтишни маслаҳат беради. Миколаенко „Никопол“ жамоасининг Янги Каховкадаги йиғинига бориб, таркибга қўшилади.
Фаолиятини „Звезда“ (Кировоград) ва „Рос“ (Била Церква) жамоаларида якунлаган.
Жамоавий фаолияти
СССР ёшлар терма жамоасида ўйнаган.
Мураббийлик фаолияти
Валерий Лобановский номидаги „Динамо“ болалар ва ўсмирлар футбол мактаби мураббийлар штабида ишлаган. 2000-йилда гуруҳ мураббийи, кейин техник тайёргарлик бўйича мураббий сифатида фаолият юритган.
Киевнинг „Динамо“ фахрийлари ўйинларида мунтазам иштирок этади[3] .
Манбалар
- ↑ 2 Чемпионат Украини 1992/93 (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-10-19 санасида архивланган)
- ↑ Игроки, сделавшиэ дубл за одну минуту в чемпионатах Украини (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-10-20 санасида архивланган)
- ↑ „ВИ Международний футболний турнир ветеранов „Мемориал Б. П. Бещэва““. 2012-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 10-июл.
Ҳаволалар
- металист-кҳ-стат.нет.уа сайтидаги натижалари
- Й. Миколаенко: Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши хатога ўрин қолдирмайди, „Команда“, 22.07.1999 й.
- 28-сентябрда туғилганлар
- 1965-йилда туғилганлар
- Фастив туманида туғилганлар
- Яшаётган инсонлар
- Алифбо бўйича футболчилар
- Алифбо бўйича футбол мураббийлари
- СССР эркак футболчилари
- Украиналик эркак футболчилар
- Косонсой клуби футболчилари
- ФC Рос Била Церква футболчилари
- ФC Нйва Тернопил футболчилари
- ФC Металист Кҳаркив футболчилари
- CС Тилигул-Тирас Тираспол футболчилари
- ФC Интер Боярка футболчилари
- ФC Нйва Виннйциа футболчилари
- ФC Крйвбас Крйвйи Риҳ футболчилари
- МФC Мйколаив футболчилари
- ФC Олександрия футболчилари
- ФC Электрометалурҳ-НЗФ Никопол футболчилари
- ФC Зирка Кропйвнйцкйи футболчилари
- ФC Зирка-2 Кропйвнйцкйи футболчилари
- Ўзбекистондаги чет эллик эркак футболчилар
- Украиналик футбол мураббийлар