Jump to content

Зиё Бунёдов

From Ziyosfera
(Redirected from Ziyo Muso ugli Buniyotov)
Зиё Бунёдов
Файл:Зиё Мусо угли Буниётов.жпг
Таваллуди 21-декабр 1923-йил
Астара, Ленкоран тумани, Озарбайжон ССР
Вафоти 21-феврал 1997-йил(1997-02-21)
(73 ёшда)
Боку, Озарбайжон, Фахрий хиёбон
Фуқаролиги СССР байроғи СССР
Озарбайжон байроғи Озарбайжон
Соҳаси Шарқшунос
Таълими С.Оржоникидзе номидаги Боку пиёдалар билим юрти
Илмий даражаси Озарбайжон ССР Фанлар академияси академиги
Илмий унвони Тарих фанлари доктори
Мукофотлари

Зиё Мусо ўғли Бунёдов (1921-йил 24-декабр, Астара, Ленкоран тумани – 1997-йил 21-феврал, Боку) Озарбайжон шарқшуноси, тарихчи, Совет иттифоқи қаҳрамони[1], давлат мукофоти лауреати ва хизмат кўрсатган илмий ходим. У 1991-йилда профессор Васим Маммадалиев билан биргаликда Қур’они Карим китобининг Озарбайжон тилига таржимасини якунлади. 1997-йилнинг 21-феврал санасида ўзи яшаган бинонинг олдида жинояткор гуруҳ томонидан ўлдирилган.

Ҳаёти

Зиё Бунёдов 1923-йил 21-декабр куни Астара шаҳри, Октабр инқилобидан анча аввал Ляхов казак бўлинмаси майдонларидан бирида хизмат қилган ҳарбий таржимон оиласида дунёга келган. Унинг отаси Биби-Ҳейбат олимшайхлар наслидан бўлган Мусо Мавсум ўғли эди[2]. У отасининг соясида ҳали кичик бўлишига қарамай араб тилини ўрганган ва Қур’он ўқишни бошлаган[2]. Унинг онаси эса Ленкораннинг Лиман шаҳрида туғилган Озарбайжондаги қадим рус кўчманчиларидан бўлган Раиса Михайловна Гусаикова эди[2].

Насл шажараси асосланган тарихий ҳужжатларга кўра, Бунёдов фамилияси унинг 13-катта бобоси шайх Бунёднинг исмидан олинган[2]. Унинг тўлиқ исми Шейх Зиё ад-Дин бин Шейх Мусо бин Шейх Масум бин Шейх Маҳди бин Шейх Исмоил бин Шейх Ули Усгар бин Шейх Муҳаммад Умин бин Шейх Ули Усгар бин Шейх Муҳаммад Муғом бин Шейх Усгар бин Шейх Гуломали бин Шейх Бунёд ал-Бакуви[2]. Зиё Бунёдов ўзи ҳақида шундай дейди:

„Отам Озарбайжонлик, онам русдур. Менинг асл исмим Зиёвуддин, отам – шайх Мусо, бобом – шайх Масум, отамнинг бобоси – шайх Маҳди ва бошқалар. Мен ўз наслимнинг тарихини ҳужжатлар асосида қидирганман ва ма’лум бўлдики, менинг ота томондан 15 та сулолам шайхлардан бўлган ва уларнинг ҳар бирининг исмини аниқлаганман… Менинг фамилиям 15-катта бобомнинг исмидан олингандир – Бунёд!“[3].

Ёшлик йиллари

Болаликдан яхши тарбия олган Бунёдов оиласидаги 6 та фарзанднинг энг каттаси эди[2]. Хизмати иши билан алоқадор бўлган отасини Гўйчай (жой номи) ҳудудига юборишганидан кейин Бунёдов ўрта мактаб йилларини Гўйчайда ўтказди[2]. 1939-йилда ўрта мактабни тугатганидан сўнг у учувчилик мактабига ўқишга кириш учун Бокуга келади. Лекин тиббий кўрикдан ўтолмагач, ёшини 2 йил катта кўрсатиб, С.Орcоникидзе номидаги Боку Пиёдалар Мактабида таҳсили давом эттиради[2]. 1941-йилнинг май ойида ҳарбий мактабни лейтенант сифатида а’ло баҳолар билан битирди[2].

Ҳарбий йиллари

Бунёдовни иккиланмасдан келажакдаги хизмат ери – Бессарабияга юборадилар[2]. У бу ерда – Днестр дарёси ёқасидаги кичик шаҳар бўлган Бандарда 2-жаҳон уруши бошланганидан жами бир ой ўтгач ҳаётида илк маротаба жангга кирди[2]. Касалхоналарда кечган вақти (икки марта яраланган ва контузия бўлган) тугаши биланоқ Зиё Бунёдов 2-жаҳон урушида Берлингача жанг қилиб, шарафли кураш йўлини босиб ўтган[2].

У Украина ва Молдова курашларида, Моздак ва Туапсе, Белорусия ва Полша учун жангларда фаол иштирок қилган[2]. Ҳатто қамалга тушиб қолган ва тушган қамалидан курашиб, жанг қилиб чиққан ва полкнинг байроғини ҳимоя қилишни уддалаган ва бунинг билан фақат байроқ эмас, полкнинг аскари шарафини ҳам ҳимоялай олган[2]. Бунёдов Шимолий Қафқазда кечган жангларда иштирокчи бўлган ва Саратовнинг ярмигача Волга матросларидан ташкил топган 120 нафарлик ротага ҳам бошчилик қилган[2][4].

5-зарба армияси қўмондони Николай Берзарин (ўнгда) Совет Иттифоқи қаҳрамони юлдузини 123-жарима компанияси командири Зиё Бунёдовга топширади

Ўзининг ҳақ эканлигини исботлашга уринган Бунёдов командир билан жанжаллашгач, жарима ротасига юборилади ва у ерда бир йил қолиб кетади[2]. Ёш лейтенант бўлишига қарамай, у ерда ёши ва тажрибаси катта бўлган жазо ўтаётганларнинг ҳам ҳурматини қозонади[2]. Буни э’тибордан четда қолдирмаган қўмондонлик, отишмачи баталёни командири бўлган Бунёдовга жарима ротасига бошчилик қилишни таклиф этади[2]. У бу таклифни ҳеч иккиланмасдан қабул қилади[2].

Совет Иттифоқи қаҳрамони капитан Зиё Бунёдовнинг мукофот варақаси.

Висло-Одер амалиёти вақтида капитан Бунёдовнинг қўмондонлиги остида 123-жарима ротаси Пилиса дарёси бўйидаги 80 метрлик миналанган кўприкни қўлга олган ва асосий кучлар келгунига қадар бир неча соат мобайнида уни душманнинг тинимсиз ҳужумларидан қўриқлаб, сақлай олди. Бу муддат давомида 670 нафар жангчи бўлган ротасидан жами 47 нафари соғ қолган эди[2]. Хотира дафтаридан:

Капитан Бунёдовнинг 123-ротаси (алоҳида армия ротаси) 1945-йил январ ойининг 14-16-саналарида душманнинг Мангушевск (жой номи) майдонидаги мудофаа чизиғи кесиб ўтилишида иштирок этган, маҳоратли қўмондонлик натижасида Домбуровки (жой номи) қишлоғининг жануб чегарасидан ва темир йўл чизиғидан кесиб ўтиб, январнинг 14-кунида Пилица дарёсини биринчи бўлиб кечган, чап соҳилда а’ло кечирган жанг мавқейини 89-гвардия дивизиясининг асосий отишма бўлинмалари келгунга қадар сақлаб туради. Рота душманнинг 160 нафар аскари ва зобитини ўлдирган, 45 аскарини асир олган, 5 та олти бурчакли минамёт, 3 дона тўп ва кўплаб автомат, милтиқ, ўқ-дорилар, озиқ-овқат ва бошқа нарсалар қўлга киритилган… Рота командири капитан З.М.Бунёдов “Совет иттифоқи қаҳрамон”и номига лойиқ кўрилган“[2].

1945-йил 27-февралда Зиё Бунёдовга „Совет иттифоқи қаҳрамони“ унвони берилган[2].

Илмий фаолият

Уруш якунлангач, Бунёдов 1945-йилнинг май ойидан 1946-йилнинг майига қадар Берлиннинг энг нуфузли жойи – Панковда ишлаган[2]. Берлин маданият ҳаётининг барпоси ва ривожланиши соҳасида қилган ишлари учун у „Артур Беккер“, „Ваффенбрудершафт“ қизил медаллари билан мукофотланган[2].

Бунёдов армиядан кетгандан сўнгра, 1946-йилда Москва Шарқшунослик институтига киради, 1950-йилда шу университетнинг аспирантура босқичига қабул қилинади[2]. Зиё Бунёдов 1954-йилда Италия имперализми Африкада” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб, шу йилнинг августида Бокуга қайтади[2]. Шу йилда у Озарбайжон Фанлар Академиясининг Тарих институтида илмий тадқиқотларини давом эттиради.

1958-йилдан 1959-йилгача Зиё Бунёдов Озарбайжон давлат университети Шарқшунослик факултетида муаллим вазифасида меҳнат қилади[2]. 1964-йилдан Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари институтида „Ўрта асрлар тарихи“ бўлимининг раҳбари бўлади. 1964-йилда у „Озарбайжон ВИИ-ИХ асрларда“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилиб, тарих фанлари доктори илмий даражасини олади, 1965-йилда эса унинг айни номли монографияси чоп этилади[2].

1960-йилларнинг 2-ярмида Озарбайжоннинг 150 йил аввал Россия таркибига қандай киргани борасида илмий баҳслар кетарди[5]. Бу билан боғлиқ шундай қарор қабул қилинганки, бир ярим аср аввал Озарбайжон кўнгилли сифатида Россиянинг таркибига кирган. Ҳатто бу нарса бир байрам каби қабул қилинган эди[5]. Шу муносабат ила Озарбайжон Ленин ордени билан мукофотланган эди[5]. 1967-1968-йилларда Зиё Бунёдов бир неча маротаба очиқ билдирганки, тўғри Озарбайжон Россиянинг таркибига кирган, аммо бу қадам кўнгилли сифатида ташланмагандир[5]. У тарихий ҳақиқатни айтмоқ лозимлигини та’кидларди[5].

Бунёдов болшевизм террори ва сиёсий репрессияларнинг қурбонлари билан боғлиқ бир неча тадқиқот асарни ўртага ташлаган. У болшевизм террори натижасида 20-30-йилларда Озарбайжонда олиб борилган репрессиялар ҳақида ҳақиқатларни ошкора қиларкан, 1937-йилнинг қурбонларини халққа танитаркан, уларни оқларкан, номларини тарихда барпо эттираркан ва шу билан, ўша даврни тўғри, холис ёритаркан бу борада ҳақиқий хизматни бажарган[5]. Ҳайдар Алиев Зиё Бунёдовнинг бу даврдаги фаолиятини ҳам юксак баҳолаган:

Зиё Бунёдовнинг хизматлари кўпдир ва унинг энг буюк хизматларидан бири шундан иборатки, 80-йилларнинг охири 90-йилларнинг бошларида у буюк олим каби, тадқиқотчи каби Озарбайжоннинг очилмаган архивларига бориб, у архивлардан Озарбайжон тарихининг ХХ асрга оид саҳифаларини очди, тадқиқ қилди, ўз китобларида, даврий матбуотларда мақолалар ёзди. Агар авваллар Озарбайжон тарихининг ўрта асрларга оид жуда муҳим даврларини илмий асарларида ёритди, очиб берди, кўрсатди ва бунга ўзини бағишлади. Шу жумладан илк Озарбайжон демократик Республикасининг яратилиши кечган жараёнларни ҳам, ўша даврни ҳам тўғри, холис тадқиқ қилганлардан бири Зиё Бунёдовдир[5].

1965-йилда СССР Олий ва ўрта таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси қарори билан унга профессор илмий даражаси берилган[2]. 1966-йилдан Турк тарих жамиятининг Анқарадаги қурултойларида доимий қатнашиб келади[2]. Туркий халқлар тарихини ўрганишдаги улкан хизматлари туфайли ўша йили Турк Тарих Жамиятининг мухбир а’золигига, 1988-йилда эса фахрий а’золигига сайланган[2].

1967-йилда у Озарбайжон Фанлар академиясининг мухбир а'зоси этиб сайланди, 1976-йил 21-апрелда эса Фанлар академиясининг ҳақиқий а'зоси этиб сайланди[2]. 1970-йилда Бунядов "Озарбайжон ССР Фанлар академияси янгиликлари. Ижтимоий фанлар серияси" журналининг бош муҳаррири этиб тайинланди[2]. 1970-йилга келиб, унинг илмий раҳбарлигида саккизта номзодлик ва учта докторлик диссертациялари ҳимоя қилинган эди[2].

1967-йилда Озарбайжон Фанлар Академиясининг мухбир а’зоси, 1976-йил 21-апрелда Фанлар Академиясининг ҳақиқий а’зоси этиб сайланади[2]. Бунёдов 1970-йилда “Озарбайжон СССР ФА нинг хабарлари. Ижтимоий илмлар (гуманитар фанлар) серияси” журналининг бош муҳаррири вазифасига тайинланади[2]. 1970-йилгача унинг раҳбарлиги остида 8 та номзодлик ва 3 та докторлик иши ҳимоя қилинган[2].

У халифалик ва Озарбайжоннинг ВИИ-ХИИИ асрлар тарихининг тадқиқотчиларидан бири эди. Бунёдов албан тарихчиси М.Гошнинг „Албан хроникаси“ асарини 1960-йилда инглиз тилидан, А.Бакувининг „Обидаларнинг хулосаси ва қудратли ҳукмдорнинг мўжизалари“ асарини 1971-йилда ва Насавийнинг „Султон Жалолиддин Манкбурни (Мангуберди) ҳаётининг тасвири“ асарини 1973-йилда араб тилидан рус тилига таржима қилган[2].

СССР бўйлаб саёҳатларида ёшлар орасида ҳарбий-ватанпарварлик ишига кўрсатган дастаклари учун 1976-йилда Фахрий нишон мукофоти билан тақдирланган. 1980-йилда эса Озарбайжон Совет Энсиклопедиясининг бош редаксияси а’зоси этиб сайланган. У энсиклопедия учун Озарбайжон тарихига доир кўплаб мақолалар ёзган. Манбалар тадқиқини давом эттирган академик Бунёдов янги “Озарбайжон оталар давлати. 1136-1225-йиллар” китоби устида иш бошлайди. 1978-йилда монография нашрдан чиққандан кейин кўплаб ижобий фикр-мулоҳазалар олади ва юксак баҳоланади. Унинг бу асари илм аҳлининг юксак баҳосини олмоқла бирликда 1980-йилда илм ва техника соҳасида Озарбайжон СССР давлатининг мукофотига лойиқ кўрилади[2].

1981-йилнинг апрел ойидан эса Озарбайжон Миллий Илмлар Академияси Шарқшунослик институтининг директори вазифасига тайинланади. У бу вазифада 1986-йилгача фаолият кўрсатган[2][6]. 1982-йилда унга “Озарбайжон СССР хизмат кўрсатган илмий ходими” унвони берилган. У 1988-1990-йиллар давомида Озарбайжон Фанлар Академияси Шарқшунослик инцитутига раҳбарлик қилган[2].

1990-йилда Озарбайжон Фанлар Академиясининг вице-президенти этиб сайланган. У 1991-йилда профессор Восим Маммадов ила биргаликда Қур’они Каримнинг озарбайжон тилига таржимасини якунлайди. Буюк мас’улият ва заҳмат талаб қилган бу иши учун Бунёдов Ҳожи Зейнолобдин Тоғиев номидаги мукофот билан тақдирланган. 1992-йилда Бунёдов умумий овоз бериш йўли билан қайтадан Шарқшунослик институти директори этиб сайланади[2].

Зиё Бунёдов 1991-йилда „Гулистони-Эрам“ асарини муқаддима ва шарҳлар билан чоп эттиради ва бу иши учун 1993-йилда Аббосгулу оға Бакиханов номидаги мукофотга муносиб кўрилади[2].

Имодаддıн Насıмıй ҳақıда фıкрларı

Бунёдовнинг тадқиқотларидан бири ўрта асрлар мутафаккир шоири Имомиддин Насимийнинг ўлими билан боғлиқ. Академик Насимийнинг қатл қилиниши ва терисининг шилиниши ҳақидаги ма’лумотларни инкор этди[7]. У замонавий Озарбайжон шарқшунослари Насимийнинг ўлимига оид фактларни фақатгина турк олими Абдулбоқи Гулпинарлининг “Ислом Энсиклопедиясида” ги “Насимий” номли мақоласидан ўқиб, бу билан кифоятланишларини айблади. У ўз мақоласида Насимийнинг ўлими билан боғлиқ хулосалар заифлигидан ва бизгача етиб келган манбалар камлигидан шикоят қилади[7]. Ма’лумотнинг матни шундайдир:

Насимий терисининг тирик шилиниши кейинчалик халқ томонидан яратилган бир афсонадир ва кенг омманинг унга бўлган ҳурматининг рамзидир. Бу афсонага исботланган бир илмий ма’лумот ёхуд тарихий факт каби қараш нотўғридир[8].

Танқиди

Томас де Ваал „Қорабоғ: Арманистон ва Озарбайжон сулҳ ва уруш йўлларида“ китобидаги ма’умотларни ўқиб, Бунёдов арманиларнинг Жанубий Қафқазда ўнлаб черков қурганини, албанларнинг арманиларнинг аждодлари бўлганини инкор этиб, бу обидаларнинг арманилар билан алоқаси бўлмаган христиан албанларига тегишлилиги фаразини илгари сурган[9]. Британиялик журналист „ўша обидаларнинг ёзувлари арман тилида эканини“ айтган[9].

Плагиат да’воси

Томас де Ваал сўзларига кўра, Бунёдовнинг 1960-йилда ва 1964-йилда чоп этилган икки мақоласи АҚСҲ олимлари Даусетнинг „Мхитар Гошнинг Албан хроникаси“ ва Роберт Ҳевсен мақолаларининг плагиатидир. Қайд этиш лозимки, Бунёдов „Албания тарихи“ мақоласининг бошида солноманинг матни Даусет нашрининг таржимасини ва шунингдек бу нашрнинг ма’лумотларини тақдим этади, лекин сўзбоши ва шарҳни муаллиф сифатида беради[10].

Манбаларнинг сохталаштирилиш да’воси

Бунёдов Виллем Флор ва Ҳасан Жоводий Аббосгулу оға Бакихановнинг „Гулистони-Эрам“ асари таржимасини сохталаштиришда, бузиб кўрсатишда айбланади[11]. Грузин тарихчиси Г.Берадзе Фалаки Ширвон ҳақида бўлган ишни ҳиндистонлик шарқшунос Ҳассан Ҳади иши эканлигини айтиб, Бунёдовни ундан плагиат қилинганликда айблайди[12].

Арманистон тарихчилари Бунёдовнинг ишларида иқтибосларнинг бузиб кўрсатилганлиги ҳақида намуналар келтирганлар[13][14][15]. А.Маргарян Бунёдовнинг „Албания тарихи“ китобидаги Даусетнинг сўзбошиси ва шарҳларининг нотўғри таржимасида уни айбдор қилади[16]. Маргаряннинг мулоҳазасига кўра, Бунёдов „WҲИТ СУНДАЙ“ („Муқаддас Учликнинг куни“) асарини инглиз тилидан рус тилига „Оқ бозор (якшанба) куни“ („WҲИТЕ СУНДАЙ“) деб нотўғри таржима қилган[16].

Калифорния университетининг арман профессори Барлоу тер-Мурдечияннинг „Қорабоғ тарихи бўйича икки йилнома“ китобида Зиё Бунёдовни тарихчи Мирзо Жамол Жавоншир Қорабоғий ва Мирзо Адигўзал бейнинг қайдлари манбаларини сохталаштиришда айблайди[17].

Колумбия университетининг арман профессори Жорж Бурнутян Бунёдовни арманлар ҳақидаги қайдларни албанлар ҳақидаги қайдлар билан алмаштириб, систематик „тозалашда“ айблаган[18].

В.А.Шнирелмен Бунёдовни манбаларнинг сохталаштиришида айбдор қилган[19]. У Бунёдовни Арманистон ва Озарбайжон тарихига оид (айниқса, қадимги Албания) ревизионист, миллатчи ва сиёсий мотивли консепсияларни ишлаб чиқишда айблаб, Зиё Бунёдовни Озарбайжон тарихшунослигида бу йўналишдаги асосий яратувчилардан бири сифатида да’во қилган[20].

Ижтимоий-сиёсий фаолияти

1990-йилларда Бунёдов Бокунинг Озодлик майдонида нутқ сўзлаган, Арманистоннинг Озарбайжонга ҳаракатларига қарши чиққан ва арманларнинг иддаоларига э’тироз билдирган, бу соҳада энг кўп сўз айтган инсонлардан бири эди[5]. Зиё Бунёдов ўз чиқишларида неча марталаб арман тарихчиларининг иддаоларига жавоб қайтарган[5]. Сиёсатчи Сиёвуш Наврузовнинг сўзларига кўра, 1994-йилда Бунёдов Акром Айлислининг арман бўлганини да’во қилган[21].

1992-йилда Бунёдов Ҳайдар Алиевни Озарбайжонда ҳокимият учун очиқ ва фаол курашга чақирган, унинг ҳокимиятга қайтиши ҳақидаги мурожаатни имзолаган 91 нафар зиёлининг бири эди[22]. Бунёдов 1992-йилда Янги Озарбайжон Партияси раисининг муовини қилиб сайланган[2] 1995-йилда эса Миллий Мажлиснинг депутати, айни вақтда халқаро муносабатлар ва парламентлараро алоқалар доимий кенгашининг ҳам а’зоси этиб сайланган[2].

Сумгайит (жой номи) ҳодисалари сабаблари ҳақидаги фикрлари

1998-йилда содир бўлган Сумгайит ҳодисаларининг моҳийяти билан боғлиқ Озарбайжон матбуотида академик Зиё Бунёдов „Нега Сумгайит?“ мақоласида юз берган воқеаларнинг асл моҳиятини ошкора очиқлашга ҳаракат қилган[23]. У Москвани бир-бировга қайраш, гижгижлаш ролидан баҳс этаркан, СССР ФА Африка институти директори муовини А.М.Василевнинг қуйидаги сўзларини мисол қилиб келтиради:

Агар биз журналнинг (“Народи Азии И Африка”) тиражини орттирмоқчи бўлсак, буни қилиш жуда осон: озарбайжонликларнинг ва арманларнинг этногенези ҳақида икки мақола чоп этмоқ лозимдир. Бошқа “ёғли” илдизлар ҳам топса бўлади."[23].

Томас де Ваалнинг сўзларига кўра:

1989-йилнинг май ойида Озарбайжон Фанлар Академиясининг ўша вақтдаги президенти, энг машур озарбайжонлик арманифоб ва тарихчи Зиё Бунёдов инкор этувчи энг изчил вариантни илгари сурди. У “Нима учун Сумгайит?” мақоласида шундай бир хулосага келадики, арманлар Озарбайжонни обрўсизлантириш ва арман миллатчи ҳаракатига туртки бериш мақсади билан Сумгайит босқинларини ўзлари амалга оширгандилар. Бунёдов ёзади: “Сумгайит фожиасини арман миллатчилари аниқлик билан ҳозирлаганлар. Унинг бошланишига бир неча соат қолганида телевидениянинг арман фото-мухбирлари ва суратга олиш гуруҳи шаҳарга яширинча келиб, шай ҳолатда воқеаларнинг бошланишини кутишга киришадилар. Илк жиноятни Григорян амалга оширгандир. Ўзини Озарбайжонлик қилиб кўрсатиб, Сумгайитда 5 нафар арманни ўлдиргандир[24].

Бунёдовнинг сўзларига кўра:

Нима учун Сумгайит? Унга кўраки, дашноқларда янгидан, яна бир бор рассом Верешшагининг „Уруш апофеози“ асарини „арман бош суяклари“ билан замонавий фотографияга айлантириш истаги бор эди[25].

Томас де Ваалга кўра, Бунёдовнинг мақоласи шу қадар ишонарсиз эдики, ҳатто арманлар уни чоп этганди[26]. Айни вақтда Зиё Бунёдов юзага чиқаргандики, Боку ва Сумгайитга арман эмиссарларининг келиши феврал ойида арманларнинг банклардан ўз жамғармаларини олиб қўйиши билан боғлиқ[27].

Вафоти

Зиё Буниётовнинг қабрига қўйилган ҳайкали. Боку.

1997-йилнинг 21-феврал санасида ўзи яшаган бинонинг олдида жинояткор гуруҳ томонидан ўлдирилган[28]. Ўлдирилишидан бироз муддат аввал қўлида Мудофаа вазирлигидаги коррупсия билан боғлиқ ҳужжат борлигини айтган[29]. Бу ҳужжатлар ҳақида парламентнинг ёпиқ мажлисида ҳамкасбларига ма’лумот бериши ҳам айтилади. Академикнинг „Ҳизбуллоҳ“ а’золари томонидан ўлдирилгани ва бу билан боғлиқ бир неча нафар шахснинг озодликдан маҳрум қилингани-да айтилади[30][31].

1997-йил 23-феврал куни Шаҳриёр номидаги Маданият Марказида у билан видолашув маросими бўлиб ўтади[32]. Озарбайжон Республикаси Президенти Ҳайдар Алиевнинг видолашув маросимидаги нутқидан:

Бу қадар даҳо, бу қадар олий, бу қадар буюк ҳаёт йўли кечган шахсиятга отилган ўқ Озарбайжон халқига қилинган тажовуздир, Озарбайжон халқига отилган ўқдир. Чунки, Зиё Бунёдов Озарбайжон халқини энг гўзал улуғлаган шахсиятлардан бири ва у шахсиятларнинг ичида танлангани эди[32].

1997-йили Бокуда жойлашган Фахрий Хиёбонга дафн этилган.

Шахсıй ҳаётı

Бокудаги уй, Зиё Буниядов 1964-йилдан 1997-йилгача яшаган

Бошида арахчин (бош кийимнинг бир тури) га ўхшаш бош кийими бўлишини яхши кўрарди[5]. Денгиз қўйнида хаёлга толмоқ унинг энг севимли одати эди[33].

Оиласи

1947-йилда Зиё Бунёдов Тоҳира Бунёдова билан оила қурган ва умрининг охирига қадар у билан бирга бўлади[34][35]. Унинг Ҳайдар ва Жамил исмли 2 нафар ўғил фарзанди бўлган[35].

Зıё Бунёдов ҳақıда фıкрлар

Дунёнинг ва Озарбайжоннинг ижтимоий ва сиёсий ходимларининг Озарбайжоннинг энг тажрибали шарқшуносларидан бири Зиё Бунёдов ҳақида айтилган фикрлари ижобий ва қизиқарлидир. Бу фикрлардан бир нечтаси қуйидагилардир:

„У ўз борлиғи билан шундай инсон эдики, шарафли ҳаёт йўли билан шундай юксак савияли шахсият эдики, у ҳақида қанчалик кўп гапирсак-да унинг асл баҳосини, қийматини бера олмагаймиз“, - дейди Ҳайдар Алиев[5].

„Уни ҳақли ўлароқ „билим хазинаси“ дея атардилар. У ўрта асрлар ва манбашунослик узра илмий мактабнинг асосчиси эди“ - деб айтган эди Зиёд Самадзода[33].

„Бунёдов жуда меҳнаткаш эди. Унинг ақлий қобилияти мени шу қадар ҳайратда қолдирардики, ўзлигимда уни энг замонавий компютерга ўхшатардим“ – Гавҳар Бахшалиева[34].

„Зиё Бунёдов халқимиз душманларининг қаршисида бир ма’ноли ўлароқ ҳамиша тўғри мавқе тутиши билан танланарди“ – дея фикр билдиради Ёқуб Маҳмудов[34].

Мероси

Бокуда Шарқшунослик институти ва проспекти, Астара шаҳридаги 2-сонли ўрта мактаб, Гўйчай шаҳаридаги 3-сонли ўрта мактаб ва кўчага унинг номи берилган[36][37][38][39].

2012-йилда Зиё Бунёдовнинг 90 йиллигига бағишланган Боку давлат университетида „Зиё Бунёдов кўркамли Озарбайжон тарихчиси ва шарқшунос олимидир“ мавзусида илмий конференсия бўлиб ўтади[40][41]. Шу йилнинг 20-25-декабр кунларида Боку шаҳар Ёшлар ва спорт бош бошқармаси томонидан Озарбайжон давлат жисмоний тарбия ва спорт академиясининг ўқ отиш полигонларида унинг хотирасига бағишлаб ўқ отиш бўйича Боку шаҳар ВИИИ очиқ турнири ҳам ташкил этилган[42].

2015-йилнинг 14-май куни Боку Зиё Бунёдовнинг „Хоразмшоҳлар – Ануштегинийлар давлати 1097-1231-йилларда“ номли инглиз тилида нашр этилган китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтган[43].

Унвон ва мукофотларı

  • 1942 — СССР байроғи „Жасорат учун“ медали[2];
  • 1942 — СССР байроғи Александр Невский ордени[2];
  • 1942 — СССР байроғи „Сталинград мудофааси учун“ медали[2];
  • 1944 — СССР байроғи „Қафқаз мудофааси учун“ медали[2];
  • 1945 — СССР байроғи Совет иттифоқи қаҳрамони[2];
  • 1945 — СССР байроғи 1-даражали Ватан уруши ордени[2];
  • 1945 — СССР байроғи „Қизил юлдуз“ ордени[2];
  • 1945 — СССР байроғи Ленин ордени[2];
  • 1945 — СССР байроғи Қизил Байроқ ордени[2];
  • 1945 — СССР байроғи „Октабр инқилоби“ ордени[2];
  • 1945 — СССР байроғи ИИИ даражали Богдан Хмелницки ордени[2];
  • 1945 — СССР байроғи „Берлиннинг олиниши учун“ медали[2];
  • 1945 — СССР байроғи „1941-1945-йиллар Буюк Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун“ медали[2];
  • 1946 — Олмония байроғи „Ваффенбрудершафт“ медали[2];
  • 1946 — Олмония байроғи Артур Беккер медали[2];
  • 1965 — СССР байроғи „1941-1945-йиллар Буюк Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалабанинг 20 йиллиги“ юбилейи медали[2];
  • 1975 — СССР байроғи „1941-1945-йиллар Буюк Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалабанинг 30 йиллиги“ юбилейи медали[2];
  • 1982 — СССР байроғи Озарбайжон СССР да хизмат кўрсатган илм ходими[44];
  • 1983 — СССР байроғи СССР Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси кумуш медали (илмда қозонган ютуқлари учун)[2];
  • 1985 — СССР байроғи „1941-1945-йиллар Буюк Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалабанинг 40 йиллиги“ юбилейи медали[2];
  • 1993 — Озарбайжон байроғи Аббосгулу оға Бакиханов номидаги мукофот[2];
  • 1998 — Озарбайжон байроғи „Истиқлол ордени“ (вафотидан сўнг)[2].

Фахрıй ватандошлıк

  • 1985 — Олмония байроғи Берлин Панков раёнининг Фахрий ватандоши[2];
  • 1988 — Ўзбекистон байроғи Урганч шаҳрининг илк Фахрий ватандоши[2];
  • 1993 — Озарбайжон байроғи Астара шаҳрининг Фахрий ватандоши[2];
  • 1994 — Озарбайжон байроғи Гўйчай шаҳрининг Фахрий ватандоши[2].

Библиография

Асарлари

Мақолалари

  • Бобак ва Бизанс[46].
  • Шаки қал’асининг жойлашуви ҳақида янги ма’лумотлар[46].
  • Базз қал’асини маҳаллийлаштириш ҳақида[46].
  • „Мингачавир“ номи ҳақида[46].
  • „Хуррам“ сўзи ҳақида[46].
  • „Абу Ҳажжоҳ ҳақида бир неча сўз“[47].
  • „Қур’оннинг 36-ёсин сурас ҳақида бир неча сўз“[47].
  • „Мхитар Гошнинг Албан хроникаси“[47].
  • „Когон сарлавҳаси ҳақида“[47].
  • „Қора папаглар“ (Папақ – бош кийимининг бир тури)[47].
  • „Мифлар ва миф тўқувчилар“[48].
  • „Йиллик бўлмаган шакллар“[48].
  • „Нега Сумгайит воқеаларининг анализи“[48].
  • „Геворг Эмининг мажбурий диалоги ҳақида“[48].

Публицистика

  • Қайси Нахчивон?[49].
  • Шоҳ Исмоил ёхуд Хатоий[49].
  • Халқнинг раҳбари[49].
  • Кимдир гуноҳкор?[49].
  • Мароқли тадқиқот асари[49].

Таржималари

  • Моисей Каланкатуклу „Албан тарихи“. Мхитар Гош „Албан солномаси“ Мəтн. Бакı: "Аврасия пресс", 2006.
  • Ал-Бакувининг „Китоб талхиси-и-асар“ (1971)[45].
  • Ан-Насавийнинг „Султон Жалолиддин Манкбурнининг ҳаёт тасвири“ (1973)[45].
  • Ал-Ҳусайнийнинг „Ахбору-д-давлати-с-салжуқийя“ (1980)[45].
  • İбн Асам ал-Куфининг „Фатҳлар китоби“ (1981)[45].
  • Михаил Колосов. Вəзифəдə Мəтн [сайт ишламайди][50].

Манбалар

  1. ↑ „Буниятов Зия Мусаевич“. 2010-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 20-август.
  2. ↑ 2,00 2,01 2,02 2,03 2,04 2,05 2,06 2,07 2,08 2,09 2,10 2,11 2,12 2,13 2,14 2,15 2,16 2,17 2,18 2,19 2,20 2,21 2,22 2,23 2,24 2,25 2,26 2,27 2,28 2,29 2,30 2,31 2,32 2,33 2,34 2,35 2,36 2,37 2,38 2,39 2,40 2,41 2,42 2,43 2,44 2,45 2,46 2,47 2,48 2,49 2,50 2,51 2,52 2,53 2,54 2,55 2,56 2,57 2,58 2,59 2,60 2,61 2,62 2,63 2,64 2,65 2,66 2,67 2,68 2,69 Рəсми Биоқрафиясı
  3. ↑ Таҳирə Бüнядова "Öлüмдəн гücлü", Бакı, Элм, 2002, сəҳ. 494
  4. ↑ „Зия Бüнядов cəримə ротасıнда Қəҳрəман адıнı неcə алдı?“. 2015-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-август.
  5. ↑ 5,00 5,01 5,02 5,03 5,04 5,05 5,06 5,07 5,08 5,09 5,10 „Қəҳрəман кими дöйüşдü, қəҳрəман кими яşадı“. 2016-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-август.
  6. ↑ Зия Муса оğлу Бüнядов. Библиоқрафия. -Бакı, "Нурлан", 2004. 112 с
  7. ↑ 7,0 7,1 „Академик Зия Бüнядовун фəрзиййəси: "Нəсимини дири-дири соймайıблар"“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-август.
  8. ↑ Академик Зия БÜНЙАДОВ "Азəрбайcан şəрқşüнаслığı" журналı; Н1, 2009."
  9. ↑ 9,0 9,1 „Зия Бüнядовла Зори Балаянı эйнилəşдирди“. 2011-йил 3-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 22-август.
  10. ↑ „Мхитар Гош. Албанская хроника. Баку. Элм. 1960“. 2015-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 22-август.
  11. ↑ Тҳе Ҳеавенлй Росе-Гарден: А Ҳисторй оф Ширван & Дагҳестан. Аббас-Кули-Ага Бакикҳанов, Wиллем Флоор, Ҳасан Жавади. — Маге Публишерс, 2009 — ИСБН 1-933823-27-5. Стр. хви. Флор и Джавади — иранисты, авторы множества статье в авторитетной энциклопедии Ираника (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-04-16 санасида архивланган) Андоза:Вебархив
  12. ↑ Г. Берадзе. Из истории изучения одного уникального касыда Фалака Ширвани (Андоза:Дил-ка). Журнал "МАЦНЭ" (языка и литературы) 1975 год, № 4, стр. 168–174. На груз. языке
  13. ↑ К. А. Мелик-Огаджанян. ИСТОРИКО-ЛИТЕРАТУРНАЯ КОНЦЕПЦИЯ 3. БУНИЯТОВА. (В сборнике "К освещению проблем истории и культуры Кавказской Албании и восточных провинций Армении", Изд-во Ерев. ун-та, 1991, ИСБН 5-8084-0115-1) " "То, что в "Судебник" без всякой системы и руководящей нити вошли,— читаем дальше, — наряду с законами Восточной Римской империи, албанские законы, "Законы Моисея" и армянские народные обычаи, вовсе не подтверждает принадлежность его к документам армянского права" // Эта цитата с приведенными в кавычках словами "законы Моисея" отсылает читателя к переводу "Истории" Киракоса Гандза-кеци (см. Примеч. 590, Т- И. Тер-Григоряна, стр. 260). (…) Т. Тер-Григорян, научный сотрудник Института истории АН Аз. ССР, на которого опираются 3. Буниятов и 3. Ямпольский, пишет: "В состав "Судебника" без всякой системы и руководящей нити вошли, кроме законов Восточной Римской империи, албанские и армянские народные обычаи, церковные каноны, "законы Моисея" (курсив наш—К. М.~0.). // Внимательный читатель без труда заметит, как произвольно обращаются автор и редактор его с источниками, как они жонглируют для обоснования своей лженаучной концепции.//Что же им удалось "научно" обосновать? Они лишь переставили одни обороты, другие — разъединили, словечка два заменили или поместили в кавычах. В результате получился новый текст-конгломерат с тенденцией отрицания армянского происхождения "Судебника","
  14. ↑ К. А. Мелик-Огаджанян. ИСТОРИКО-ЛИТЕРАТУРНАЯ КОНЦЕПЦИЯ 3. БУНИЯТОВА. (В сборнике "К освещению проблем истории и культуры Кавказской Албании и восточных провинций Армении", Изд-во Ерев. ун-та, 1991, ИСБН 5-8084-0115-1) "Арменизация велась насильственно, при этом армянское духовенство применяло суровые меры и "руками арабских властей уничтожило все литературные памятники албанов"(1), а исламизация—добровольно, как спасение от армянских поработителей-ассимиляторов", ссылка (1): "При этом 3. Буниятов ссылается на книгу М. Орманяна "Армянская церковь" (Москва, 1913), с.45 и 118, хотя на указанных страницах книги нет даже намека на это"
  15. ↑ Ст. Т.Мелик-Бахшян. Об одном "разъяснении З.Буниятова". (В сборнике "К освещению проблем истории и культуры Кавказской Албании и восточных провинций Армении", Изд-во Ерев. ун-та, 1991, ИСБН 5-8084-0115-1). "Нетрудно заметить, что З.Буниятов "переработал" первоисточник. Искажая ясные и чёткие сведения историка, он создает компилятивный текст, заключает его в кавычки и со спокойной совестью отсылает читателей к соответствующей странице русского перевода, не забывая даже указать на страницу английского перевода."
  16. ↑ 16,0 16,1 „Мхитар Гош, Албанская хроника. Предисловие, перевод и комментарии 3.М. Буниятова, Баку, 1960“. 2014-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 23-август.
  17. ↑ ТWО CҲРОНИCЛЕС ОН ТҲЕ ҲИСТОРЙ ОФ КАРАБАГҲ бй Г. БОУРНОУТИАН. Мазда Аcадемиc Пресс, 2004. Cоммуниcатед бй Барлоw Дер Мургдечиан то Соcиэтй оф Армениан Студиэс Лист. "Георге Боурноутиан’с неw боок, "Тwо Чрониcлес он тҳе Ҳисторй оф Карабагҳ" ҳас беэн публишед бй Мазда Аcадемиc Пресс. Тҳе студй ис ан аннотатед Энглиш транслатион оф тwо Муслим ҳисторианс, Мирза Жамал анд Мирза Адигозал Бег, wҳо ин тҳе фирст ҳалф оф тҳе 19тҳ cентурй wроте ҳисториэс оф Карабагҳ. Cонтрарй то cуррент Азери cлаимс, ботҳ соурcес детаил а стронг Армениан пресенcе ин Карабагҳ cентуриэс бефоре тҳе Руссиан cонқуэст оф тҳе регион. Азери аcадемиcс, лед бй тҳе лате Зия Буниатов, ҳаве ремовед мост референcес оф ан Армениан пресенcе ин Карабагҳ ин неw эдитионс оф тҳесе анд отҳер примарй соурcес. Боурноутиан ҳас усед тҳе оригинал манусcрипц ин Баку анд ҳас индиcатед тҳе эхпунгед материал. Ин аддитион, тҳе боок cонтаинс вариоус отҳер примарй нон-Армеиан соурcесанд, фор тҳе саке оф обжеcтивитй, ис праcтиcаллй девоид оф wоркс бй Армениан ҳисторианс. Тҳе 300 паге боок инcлудес ан интродуcтион, глоссарй, фиве мапс, анд ан индех. Ит cан бе обтаинед фром НААСР ор форм Мазда Пресс ин эарлй Оcтобер."
  18. ↑ „Реwритинг Ҳисторй: Реcент Азери Алтератионс оф Примарй Соурcес Деалинг wитҳ Карабакҳ Георге А. Боурноутиан“. 2001-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 23-август.
  19. ↑ Шнирелман, Виктор. Войни Памяти, 2003. 
  20. ↑ Шнирелман, Виктор. Войни Памяти — 216-222-бет. Қаралди: 2015-йил 23-август (2013-йил 4-апрелда асл нусхадан архивланган). 
  21. ↑ „Сиявуş Новрузов: "Оğлум да депутат олмақ истəйир" – МÜСАҲİБƏ“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-август.
  22. ↑ „Ҳейдəр Əлиеви ҳакимиййəтə çаğıран "91-лəр": мəşҳур мüраcиəтдəн 20 ил кеçир – СİЙАҲИ“. модерн.аз. модерн.аз. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-декабр.
  23. ↑ 23,0 23,1 „Сумқайıт ҳадисəсинə даир Адам Şиффи тəхрибатı“. 2015-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 22-август.
  24. ↑ [Томас де Ваал. Қара Баğ: Эрмəнистан вə Азəрбайcан сüлҳ вə саваş ёлларıнда, 56 сəҳ.]
  25. ↑ „Wҳй Сумқайит? А ситуатионал аналйсис“. 2014-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 22-август.
  26. ↑ „Қара Баğ: Эрмəнистан вə Азəрбайcан сüлҳ вə саваş ёлларıнда. İкинcи ҳиссə“. 2016-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 22-август.
  27. ↑ „Сумқайıт ҳадисəлəри 1988. Дöври мəтбуат 2011-cи ил“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 22-август.
  28. ↑ Қаралов: "Зия Бüнядовун қəтлини İранıн дини даирəлəри сифариş эдиб" [сайт ишламайди]
  29. ↑ "Зия Бüнядовун қəтлини İранıн дини даирəси сифариş эдиб" [сайт ишламайди]
  30. ↑ „Азербаижан Инcреасинглй Cаугҳт Бетwеэн Салафисм анд Иран“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-август.
  31. ↑ „Зия Бüнядовун қəтли илə баğлı ени тəфəррüатлар“. 2021-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-август.
  32. ↑ 32,0 32,1 „Гöркəмли алим вə иcтимаи хадим, академик Зия Бüнядовла видалаşма мəрасиминдə Азəрбайcан Республикасıнıн Президенти Ҳейдəр Əлиевин нитқи – Şəҳрияр адıна Мəдəниййəт Мəркəзи, 23 феврал 1997-cи ил“. 2015-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-август.
  33. ↑ 33,0 33,1 „О, ДАҲİЛİК АБİДƏСİ İДİ“. 2015-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-август.
  34. ↑ 34,0 34,1 34,2 Қафқазда Азəрбайcан халқıнıн даҳа қəдимдəн мəскунлаşдığıнı сüбута етирəн бöйüк алим [сайт ишламайди]
  35. ↑ 35,0 35,1 „Зия Бüнядовун ханıмı: "Мəн üç киşи итирмиşəм" – "Кöҳнə эв"дə Таҳирə ханıмıн хатирəлəри...“. 2013-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 4-феврал.
  36. ↑ „Азəрбайcанлı депутатлар Румıниядакı бейнəлхалқ конфрансда иşтирак эдиблəр (фотолар)“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-август.
  37. ↑ „Назир мüавини: "Şəҳидлəр Хиябанıнıн да қарşıсıнда ералтı кеçид тикилəcəк"“. 2011-йил 19-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-август.
  38. ↑ „Гöйçайда фаcиə: ата вə ики азяşлı уşаğı янарақ öлдü – ТƏФƏРРÜАТ“. 2015-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-август.
  39. ↑ „Астара вə Аğдам мəктəблəри қардаşлаşıб“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-август.
  40. ↑ БДУ-да Зия Бüнядовла баğлı элми конфранс кеçирилиб [сайт ишламайди]
  41. ↑ „Зия Бüнядов – ҳəрбçи, забит, қəҳрəман, дöйüşçü, алим...“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-август.
  42. ↑ „Академик Зия Бüнядовун хатирəсинə ҳəср олунмуş гüллə атıcıлığı üзрə Бакı şəҳəр ВИИИ аçıқ турнири кеçирилмиşдир.“. 2015-йил 11-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-август.
  43. ↑ „Зия Бüнядовун əн мəşҳур əсəрлəриндəн бири ингилис дилинə çэврилди“. 2015-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-август.
  44. ↑ Республиканıн элми иşçилəринə Азəрбайcан ССР фəхри адларı верилмəси ҳаққıнда Азəрбайcан ССР Али Совети Рəясəт Ҳейəтинин 2 декабр 1982-cи ил тарихли Фəрманı (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-09-25 санасида архивланган) Андоза:Вебархив — анл.аз сайтı
  45. ↑ 45,0 45,1 45,2 45,3 45,4 „ƏРƏБ ÖЛКƏЛƏРİНİН ТАРİХİ ВƏ İҚТİСАДİЙЙАТИ şöбəси“. 2011-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 9-август.
  46. ↑ 46,0 46,1 46,2 46,3 46,4 „Таҳирə Бüнядова: "Зия мəним талейимдир"“. 2013-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 9-август.
  47. ↑ 47,0 47,1 47,2 47,3 47,4 „Зия Бунядовун меқалелери“. 2015-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-август.
  48. ↑ 48,0 48,1 48,2 48,3 „ҚАЛХАН ВƏ ҚИЛИНC“. 2015-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-август.
  49. ↑ 49,0 49,1 49,2 49,3 49,4 „Зия Бунядов.cом:ПУБЛİСİСТİКА“. 2015-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-август.
  50. ↑ „Терcумелер“. 2015-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-август.