Jump to content

Зобулистон

From Ziyosfera

Зобулистон — ўрта асрларда Афғонистоннинг жан. қисми билан Балужистоннинг шим. қисмидан иборат ҳудуд номи. Кобулистон, Хуросон, Сейистон, Макрон ва Синд билан чегарадош бўлган. 3. тоғли, оқар сувлари кўп бир баҳаво ер бўлиб, аҳолиси шижоаткорлиги билан донг чиқарганди. Ўша кезларда Ғазна, Майманд ва Калот унинг маъмурий марказларидан бўлган. „Шоҳнома“ да жуда кўп тилга олинган 3. номи ҳозирги кунда истеъмолдан чиққан бўлиб, унинг ҳудуди Афғонистон билан Балужистонга қўшиб юборилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил