Jump to content

Зомин

Координаталари: 39°57′47″Н 68°23′38″Э / 39.96306°Н 68.39389°Э / 39.96306; 68.39389
From Ziyosfera
Зомин
Шаҳар
39°57′47″Н 68°23′38″Э / 39.96306°Н 68.39389°Э / 39.96306; 68.39389
Мамлакат Ўзбекистон
Вилоят Жиззах вилояти
Туман Зомин тумани
Ҳукумат
Абдуғаниев Алишер Муҳаммадиевич
Асос солинган 1986-йил
Аҳолиси
 (2016)
28 000
Вақт минтақаси УТC+5
Зомин харитада
Зомин
Зомин

Зомин – Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги шаҳар. Туманнинг маъмурий маркази.

Географик жойлашуви

Зомин сув ресурслари
Зомин тумани табиат манзараси

Вилоят маркази Жиззах шаҳридан 68 км узоқликда жойлашган. Зоминсув сойидан сув ичади. Яқин темир йўл стансияси Даштобод шаҳарида жойлашган (20 км).

Аҳолиси

Аҳолиси 30 минг киши (2016). Зомин тарихий шаҳар бўлиб, қадимда Сарсанда, Сусанда, Сабза номлари билан ҳам юритилган. Унинг асос солинган йили номаълум. Лекин араб географ сайёҳ олимлари Ибн Ҳавқал, Муқаддасийлар (Ю-а.)нинг маълумотларига кўра, Зомин араблар келмасдан олдин ҳам бўлган ва Уструшонада йирик шаҳарлардан ҳисобланган. Шаҳар Зоминсувнинг ҳар иккала соҳилига жойлашган. X асрда Зомин ёнида қадимий, араблар келгунга қадар бўлган эски шаҳарнинг харобалари сақланганлиги манбаларда қайд этилган. Шаҳар ёнида жоме масжиди бўлган. Зоминнинг Самарқанд, Бухоро, Шош (Тошкент) ва Фарғона водийси шаҳарларини боғловчи катта карвон йўлида жойлашганлиги унинг равнақига ижобий таъсир этган. XV—XVII асрларда Зомин мустаҳкам қалъадан иборат вилоят маркази эди. 1868-йили рус подшо ҳукумати қўшинлари томонидан босиб олингунга қадар Бухоро амирлигига қарашли бўлган ва вақт ўтиши билан аввалги мавқеини йўқотган. Зоминда автокорхона, туман қурилиш бошқармаси, маҳаллий саноат ва миллий буюмлар ишлаб чиқариш корхоналари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, йўл қурилиш ва таъмирлаш идораси, маданият уйи, алоқа бўлими, умумий таълим мактаблари, кутубхоналар, туман марказий касалхонаси, санитария эпидемиология стансияси ва хусусий дорихоналар бор. Зомин – Тошкент, Зомин – Жиззах, Зомин – Гулистон йўналишларида автобус қатновлари бўлган, маълум вақт ўтиб улар ўрнини енгил автомобиллар эгаллаган[1].

Галерея

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил