Äpy
Äпй — Ваппу байрами тантаналари муносабати билан нашр этиладиган, Финландиянинг анъанавий ва энг қадимги фин тилидаги ҳажвий журнали. Журнал Äпй-леҳтиэн Лиитто рй ташкилоти томонидан нашр этилади. Йиллар давда Äпй журналидан тушган даромад техника йўналишида таҳсил олувчи талабалар фаолиятининг турли соҳаларини қўллаб-қувватлашга сарфланган. Жумладан, сауналар ва Полйтеэккаримусео музейини қуриш, консертлар ва спех театр томошаларини ташкил этиш, тарихий асарларни нашр қилиш ҳамда бошқа муҳим харидларни молиялаштириш шулар жумласидандир.
Тарихи ва фаолияти
Äпй журнали илк бор 1948-йил Рождество байрамида нашр этилган. Журнал Аалто университети (аввалги номи — Хелсинки технология университети) талабалари томонидан тоқ рақамли йилларда нашр этилади. Журнал ноодатий шаклларда, масалан, ҳожатхона қоғози ва чойшабга ҳам босиб чиқарилади.