Ь
Qiyofa
' – ўзбек кирилл алифбосининг йигирма саккизинчи ҳарфи—махсус белги. Ҳозирги ўзбек ёзувида алоҳида товушни ифодаламайди, шунинг учун уни „белги“ („юмшатиш белгиси“) деб атаганлар. Фақат рус тилидан ўзлашган сўзлар ўртасида ва охирида қўлланади. Бу белгининг алифбога киритилиши ҳам ъ (айириш белгиси)нинг қабул қилиниши каби бўлган ва у ўзбек тилида ҳеч қандай вазифа бажармайди; ўзидан олдинги ун- дошнинг юмшоқ талаффуз қилинишини таъминлайди, лекин қоида фақат рус тили учун тўғридир. Охирида ушбу белги бўлган сўзларга қўшимча қўшилганда, ёзилмайди: апрелдан, гантелда. Ўзбек халқи фойдаланган ёзувлардан фақат кирилл ёзувидагина айни шаклда учрайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |