„13 Реасонс Wҳй“ — Америка ўсмирлар драмаси телесериали Бриан Ёркей томонидан Нетфлих учун ишлаб чиқилган ва ёзувчи Жай Ашернинг 2007-йилдаги „Тҳиртеэн Реасонс Wҳй“ (Нега бундайлигининг ўн уч сабаби) романи асосида яратилган. Сериал ўрта мактаб ўқувчиси Ҳаннаҳ Бакернинг (Катҳерине Лангфорд) ўз жонига қасд қилиш оқибатлари ва Cлай Женсен (Дйлан Миннетте) ҳақида[1]. Ҳаннаҳ ўлимидан олдин бир қути кассетали ленталарни қолдиради, унда у нима учун ҳаётини тугатишни танлаганлиги ва унинг ўлимида айбдор деб ҳисоблаган одамлар ҳақида батафсил маълумот беради.

13 Реасонс Wҳй
Жанри
Қайси асарга асосланган Жай Ашернинг "Тҳиртеэн Реасонс Wҳй" китоби
Ролларда
Шарҳловчи(лар)
  • Катҳерине Лангфорд (1-мавсум)
  • Вариоус (2-мавсум)
  • Граcе Саиф (3-мавсум)
  • Дйлан Миннетте (4-мавсум)
Бастакор(лар) Эскмо
Қисмлар бошидаги мусиқа "Оҳ ин Тҳис Wорлд оф Дреад, Cаррй Он" Эскмо
Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Тил Инглиз
Мавсумлар сони 4
Қисмлар сони 49
Ишлаб чиқариш
Ижрочи продюсер(лар)
Продюсер(лар)
  • Жосепҳ Инcапрера
Кинематография Андриж Парекҳ
Муҳаррир(лар) Лео Тромбетта
Қисм давомийлиги 49-98 минут
Студия(лар)
Эфирга узатилиши
Телеканал Нетфлих
Тасвир формати Ултра ҲД
Трансляция даври 2017-йил 31-март (2017-03-31) — 2020-йил 5-июн (2020-06-05)

Кўрсатув ўзининг турли ҳикоялари орқали замонавий ёшларга тааллуқли бўлган кенг кўламли ижтимоий муаммоларни ўрганади ва тасвирлайди. Сериал июл ойида „Моон Продуcтионс“, „Киcкед то тҳе Cурб Продуcтионс“, „Тҳат Кид Эд Продуcтионс“, „Анонймоус Cонтент“ ва Парамоунт Телевисион" компаниялари томонидан биринчи мавсумда Ёркей ва Диана Соннинг продюсерлигида ишланган. Cлай Женсен ва Ҳаннаҳ Бакер ролларини Дйлан Миннетте ва Кетҳерине Ленгфор ижро этадилар. „Универсал Пиcтурес“ компаниясининг „Тҳиртеэн Реасонс Wҳй“га асосланган филми 2011-йилнинг февралида ишлаб чиқила бошлаган, филмда Селена Гомез Ҳаннаҳ ролини ижро этиши керак бўлган аммо филмни суратга олиш рад этилган ва „Нетфлих“ 2015-йил октабр ойида чекланган сериал сифатида филмни қайта ишлашга буюртма берган[2].

Биринчи мавсум 2017-йил 31-мартда „Нетфлих“да намойиш этилди. Мавсум унинг ҳиссий оғирлиги, мавзулари, қаҳрамоннинг ривожланиши ва актёрлик ўйинлари, хусусан, Миннетте ва Лангфорднинг саҳналари танқидчилар ва томошабинларнинг ижобий баҳоларини олди. Ўзининг ижроси учун Лангфорд "Олтин глобус" мукофотининг „Энг яхши актриса — телевидениэ драмасида“ номинациясини олди[3]. Бироқ, унинг ўз жонига қасд қилиш, жинсий тажовуз, зўравонлик ва зўрлаш (бошқа етук контент билан бирга) каби масалаларнинг график тасвири руҳий саломатлик мутахассисларининг хавотирларига сабаб бўлган. Бунга жавобан, „Нетфлих“ компанияси 2018-йил март ойида ҳар бир мавсум бошида томошабинларни огоҳлантирувчи мавсум мавзулари ҳақида карталар қўшди[4]. 2019-йил июл ойида „Нетфлих“ биринчи мавсумнинг якуний эпизодида ўз жонига қасд қилиш саҳнасини таҳрир қилди[5].

2017-йилнинг май ойида „Нетфлих“ „13 Реасонс Wҳй“ дастлабки 13 та эпизоднинг муваффақияти туфайли иккинчи мавсум учун янгиланган;[6] иккинчи фасл 2018-йил 18-майда чиққан ва умуман салбий танқидий шарҳлар билан кутиб олинган. Иккинчи мавсумнинг чиқиши билан бир вақтда „Нетфлих“ томошабинларни сериалда ёритилган баъзи мавзулар ҳақида огоҳлантирган ва депрессия, ташвиш ҳамда бошқа руҳий саломатлик муаммолари билан оғриган одамлар учун ёрдамчи веб-сайтини тақдим этган филм актёрлари иштирокидаги видео чиқарган[7]. Учинчи мавсум 2018-йил июн ойида буюртма қилинган ва 2019-йил 23-августда чиқарилган. 2019-йил август ойида сериал тўртинчи ва охирги мавсум учун янгиланган, унинг премераси 2020-йил 5-июн куни бўлиб ўтди[8][9].

Мазмуни

Сериал 2010-йилларнинг охирида Калифорниянинг Эвергреэн округида бўлиб ўтади. Сериалдаги асосий қаҳрамонларнинг аксарияти „Либертй“ ўрта мактаби ўқувчилари бўлади.

Биринчи мавсумда ўзининг олд айвонидан кассеталар тўпламини топиб олган „Либертй“ талабаси Cлай Женсен ҳақида. Кассеталар ўз жонига қасд қилган собиқ „Либертй“ талабаси Ҳаннаҳ Бакерники эканлиги маълум ва у нега бундай қилганининг ўн учта сабабини ленталарда ёзиб қолдирган бўлади. Ҳар бир лентада қуйидаги одамлар учун сабаблар ёзилади: Жустин Фолей, Жессиcа Давис, Алех Стандалл, Тйлер Доwн, Cоуртней Cримсен, Марcус Cоле, Зач Демпсей, Рян Шавер, Шери Ҳолланд, Cлай, Ҳаннаҳнинг ўзи, Брйcе Wалкер ва Кевин Портер (лента мавзулари орасида ўқувчи бўлмаган ягона мактаб маслаҳатчиси). Ушбу мавсумда ўқиш пайтида дуч келган жароҳатлари ва охир-оқибат ўлимига олиб келган воқеаларга тобора кўпроқ ойдинлик киритадиган Ҳаннаҳнинг ҳотиралари акс этади.

Иккинчи мавсумда Ҳаннаҳнинг ота-онаси мактаб округини судга беришади, мавсум давомида Ҳаннаҳнинг ленталари Интернетга тарқалади. Биринчи мавсум воқеаларининг оқибатлари ва бу оқибатлар „Либертй“ талабаларининг ҳаётига қандай таъсир қилганлиги кўрсатилган. Мавсум охирида Тйлер безори Монтй томонидан қаттиқ шикастланганидан кейин мактабда отишма содир этишга уриниб кўради, аммо бу уруниш Клай ва Тонй томонидан тўхтатилади. Тонй Тйлерни машинада олиб кетишидан олдин Тайлернинг қуроли Клайга берилади.

Ани Ачола исмли янги аёл қаҳрамонни таништирадиган ва ўтган мавсумдаги воқеалардан саккиз ой ўтиб содир бўладиган 3-фаслда Клай ва унинг дўстлари Тйлерни мактабдаги отишма уринишини беркитиш ва унинг тузалишига ёрдам бериш учун курашадилар. Брйcе ўлдирилганидан сўнг лента суб’эктлари ўртасида кескинлик кучаяди, Клай гумондорга айланади. Брйcенинг ўлимидан сўнг, унинг ўтмишдаги ҳаракатлари ва Ҳаннаҳнинг кассеталари тинглаганидан сўнг қандай одамга айланганлиги текширилади.

Тўртинчи ва охирги мавсумда „Либертй“ мактаб талабалари яқинлашиб келаётган битирувни режалаштираётган бир вақтда Брйcе ва Монтй ўлимидан сўнг Клай руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммоларни ривожлана бошлайди.  

Эпизодлар

Мавсум Эпизодлар Чиқарилган
1 13 31-март 2017-йил
3 13 18-май 2018-йил
2 13 23-август 2019-йил
4 10 5-июн 2020-йил

Қабул қилиниши

Танқидий жавоб

Биринчи фасл ижобий баҳоларга эга бўлиб, актёрлик маҳорати (айниқса, Миннетт, Лангфорд ва Wалш), режиссёрлик, ҳикоя, визуал тасвирлар, мавзулар, қоронғуликдаги манба материалининг такомиллашуви ва катталар мавзусига етук ёндашув учун мақтов олган.

„ИГН“ компаниясидан Жессе Счедеэн „13 Реасонс Wҳй“ филмини мақтайди, унга 10 баллдан 9,2 балл бериб, „Ажойиб“ сериал „жуда кучли ва таъсирчан сериал“ эканлигини ва „ХХИ асрнинг энг яхши ўрта мактаб драмалари қаторидан жой олганини“ таъкидлаган[10].

Мунозара

Сериал чиққандан сўнг, „Америка болалар ва ўсмирлар психиатрия академияси журнали“да (инглизча: Жоурнал оф тҳе Америcан Аcадемй оф Чилд анд Адолесcент Псйчиатрй) чоп этилган тадқиқот „Нетфлих“ сериални чиқара бошланганидан кейин бир ой ичида ўсмирлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш 28,9 фоизга ошганини аниқлаган[11][12].

Танқид

"13 Реасонс Wҳй"нинг чиқарилиши 900 000 дан 1,5 миллионгача бўлган Қўшма Штатларда ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ яна миллионлаб Гоогле қидирувлари, шу жумладан, „қандай қилиб ўз жонига қасд қилиш керак“ деган сўровлар 26 фоизга, „ўз жонига қасд қилиш“ 18 фоизга ва „қандай қилиб ўзини ўзи ўлдириш“ қидирувлари 9 фоизга ўсган[13]. Ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги маълумотни қидириш билан ўз жонига қасд қилиш хавфи ўртасидаги боғлиқлик аниқ бўлмаса-да[14], ўзига шикаст етказиш ҳолатлари болалар касалхонасида кузатилган[15][16][17][18].

Ижрочи продюсер Селена Гомез сериални атрофидаги баҳс-мунозаралардан ҳимоя қилиб шундай деган:

Биз китобга жуда содиқ қолганмиз, Жай Ашер гўзал фожиали, мураккаб, аммо безовта қилувчи ҳикоя яратган ва биз уни борича ёритиб беришга ҳаракат қилганмиз... Ва албатта, нима бо'лишидан қат'и назар, жавоблар, танқидлар бо'лади. То'г'ри бу мавзу ҳақида гапириш осон эмас, лекин биз буни яратганимиздан ҳурсандман.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „13 Реасонс Wҳй“. ТВГуиде. 13-январ 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-январ 2020-йил.
  2. ↑ Wагмеистер. „Нетфлих Адаптинг 13 Реасонс Wҳй Инто Селена Гомез Сериэс (Эхcлусиве)“. Вариэтй (29-октабр 2015-йил). 1-май 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-июн 2018-йил.
  3. ↑ 2018 Голден Глобе ТВ Номинатионс - Драма, 5-сентабр 2019-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: Оcтобер 7, 2019{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  4. ↑ Либбей, Петер. „Нетфлих Аддс а Wарнинг Видео то 13 Реасонс Wҳй“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (22-март 2018-йил). 13-июн 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-июн 2018-йил.
  5. ↑ „Нетфлих делетес грапҳиc суиcиде сcене фром фирст сеасон оф "13 Реасонс Wҳй"“. CБС Неwс. 17-июл 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-октабр 2019-йил.
  6. ↑ Голдберг. „17 Эхеcс Эхплаин Wҳй Тҳей Кеэп Ренеwинг Лимитед Сериэс“. Тҳе Ҳоллйwоод Репортер (7-ноябр 2017-йил). 1-феврал 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-феврал 2020-йил.
  7. ↑ „13 Реасонс Wҳй: Сеасон 2 старц ментал ҳеалтҳ дебате“. Филм Индустрй Нетwорк (18-май 2018-йил). Қаралди: 7-октабр 2019-йил.
  8. ↑ Wҳите. „13 Реасонс Wҳй: Нетфлих Ордерс Фоуртҳ & Финал Сеасон Оф Cонтроверсиал Драма, Сец Сеасон 3 Премиэре Дате“. Деадлине Ҳоллйwоод (1-август 2019-йил). 1-август 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-август 2019-йил.
  9. ↑ Пецки. „13 Реасонс Wҳй: Нетфлих Сец Премиэре Дате Фор Фоуртҳ & Финал Сеасон, Cаст Сайс Гоодбе – Wатч“. Деадлине Ҳоллйwоод (11-май 2020-йил). 11-май 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-май 2020-йил.
  10. ↑ Счедеэн. „13 Реасонс Wҳй: Сеасон 1 Ревиэw“. ИГН (5-апрел 2017-йил). 2017-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-апрел 2017-йил.
  11. ↑ Wҳйте. „Дид Нетфлих'с 13 Реасонс Wҳй реаллй инcреасе суиcиде ратес?“ (инглизча). Неw Сcиэнтист (2-май 2019-йил). Қаралди: 4-август 2022-йил.
  12. ↑ Бридге, Жеффрей А. (1-феврал 2020-йил). „Ассоcиатион Бетwеэн тҳе Релеасе оф Нетфлих'с 13 Реасонс Wҳй анд Суиcиде Ратес ин тҳе Унитед Статес: Ан Интерруптед Тиме Сериэс Аналйсис“. Жоурнал оф тҳе Америcан Аcадемй оф Чилд анд Адолесcент Псйчиатрй. 59-жилд, № 2. 1-бет. 18-сентабр 2020-йилда асл нусхадан архивланди. Қаралди: Аугуст 19, 2020.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  13. ↑ Аерс, Жоҳн W.; Алтҳоусе, Бенжамин М.; Леас, Эриc C.; Дредзе, Марк; Аллем, Жон-Патриcк (2017). „Интернет Сеарчес фор Суиcиде Фоллоwинг тҳе Релеасе оф 13 Реасонс Wҳй“. ЖАМА Интернал Медиcине. 177-жилд, № 10. 1527–1529-бет. дои:10.1001/жамаинтернмед.2017.3333. ПМC 5820689. ПМИД 28759671.
  14. ↑ Мок, К; Жорм, АФ; Пиркис, Ж (2015-йил август). „Суиcиде-релатед Интернет усе: А ревиэw“. Тҳе Аустралиан анд Неw Зеаланд Жоурнал оф Псйчиатрй. 49-жилд, № 8. 697–705-бет. дои:10.1177/0004867415569797. ПМИД 25698810. {{cите магазине}}: сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим: |дате= (ёрдам)
  15. ↑ Cоопер, Мичаэл Тоwнсенд; Бард, Давид; Wаллаcе, Ребеccа; Гилласпй, Степҳен; Делеон, Степҳаниэ (2018). „Суиcиде Аттемпт Адмиссионс Фром а Сингле Чилдрен'с Ҳоспитал Бефоре анд Афтер тҳе Интродуcтион оф Нетфлих Сериэс 13 Реасонс Wҳй“. Жоурнал оф Адолесcент Ҳеалтҳ. 63-жилд, № 6. 688–693-бет. дои:10.1016/ж.жадоҳеалтҳ.2018.08.028. ПМИД 30454731.
  16. ↑ Тилл, Бенедикт; Веселй, Чристине; Маирҳофер, Дунжа; Браун, Марлиэс; Ниэдеркротентҳалер, Тҳомас (2019). „Репорц оф Адолесcент Псйчиатриc Оутпатиэнц он тҳе Импаcт оф тҳе ТВ Сериэс 13 Реасонс Wҳй: А Қуалитативе Студй“. Жоурнал оф Адолесcент Ҳеалтҳ. 64-жилд, № 3. 414–415-бет. дои:10.1016/ж.жадоҳеалтҳ.2018.11.021. ПМИД 30819333.
  17. ↑ „Нетфлих ремовес 13 Реасонс Wҳй суиcиде сcене“. ББC Неwс (16-июл 2019-йил). 16-июл 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-июл 2019-йил.
  18. ↑ Беннетт. „Нетфлих Эдиц 13 Реасонс Wҳй Суиcиде Сcене Фоллоwинг Cомплаинц“. Деадлине (16-июл 2019-йил). 2-октабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-октабр 2019-йил.

Ҳаволалар