16-maktab

16-мактаб (аввал Мирзо улуғбек номидаги 16-сонли умумий таълим мактаби) – Тошкент вилояти Бекобод шаҳарда жойлашган умумий ўрта таълим мактаби.
Мактаб ижроия комитети қарори билан 1963-йилда қурилиши бошланиб 1964-йилда 8 йиллик мактаб сифатида фойдаланишга топширилган. 1964-йил 1-сентабрда мактабда биринчи қўнғироқ чалинди ва 850 ўқувчи билан мактаб ўз тарихини ёзишни бошлади. 1966 – 1969-йиллар давомида мактабга Абдураимов Тошпўлат Абдураимович директорлик қилди. Раҳматуллаев С, Ҳасанова, Жабборовалар 1968-йилда биринчи бўлиб 10-синфни битирдилар.
Зокиров Мадамин Зокирович – 1970 – 1985-йиллар давомида 16-сонли умумий ўрта таълим мактабига раҳбарлик қилди. Улар раҳбарлик қилган вақт давомида мактаб жамоаси 40 кишидан иборат эди
1986-йилдан бошлаб мактаб раҳбарлигига Бобоева К тайинланди. Уларнинг раҳбарлиги 15 йил (2001-йилгача) давом этди.
Янги асрда мактабга янги директор этиб тайинланган Марупова О. Ш. мактабда 20 йил давомида фаолият юритди ва 2021-йилда нафақага чиқди.
Амалдаги мактаб раҳбари Маматкулова Мавлуда Деҳкановна 2021-йилдан буён мактаб директори лавозимида иш юритади.
Узоқ йиллар давомида мактаб турли хил ютуқларга эришди. Жумладан, 2006-йилда 16-сонли умумий ўрта таълим мактаби республикадаги энг яхши мактаб дея тан олинди. Сўнгги йиллардаги ютуқлар ҳақида гап кетганда „Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб“ олимпиадасида 16-мактаб жамоаси 2022, 2023 ва 2024 йилларда, 3 йил кетма кет шаҳар босқичида ғолиб чиқиб вилоят босқичида ҳам иштирок этиб келишаяпти. Ҳозирги кунда мактабда қарийб 70 нафар ўқитувчи ишлайди ва 1100 нафардан ортиқ ўқувчи таълим олиб келади
