172 кун — Надзира Шафанинг худди шу номдаги романи асосида, режиссёр Ҳадра Даэнг Рату томонидан 2023-йилда суратга олинган Индонезия драматик филми. Старвисион Плус томонидан ишлаб чиқилган мазкур филмда Ясмин Наппер ва Брян Домани асосий қаҳрамонларни гавдалантиради. 172 кун филмининг премераси 2023-йил 23-ноябрда кинотеатрларда бўлиб ўтган[1].

172 Дайс
Режиссёр(лар) Ҳадраҳ Даэнг Рату
Продюсер(лар)
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Арчиэ Ҳекагерй
Қайси асарга
асосланган
172 Дайс
–Надзира Шафа
Ролларда
Бастакор(лар) Тя Субиакто
Оператор(лар) Адриан Сугионо
Монтажёр(лар) Алине Жусриа
Студия Старвисион
Премера
санаси
Давомийлик 103 минут
Мамлакат Indoneziya bayrogʻi Индонезия
Тил Индонез тили

Тавсифи

„172 кун“ филми Зира (Надзира Шафа) ва Амирнинг севги ва ҳижрат саёҳати ҳақида ҳикоя қилади. Зира исломдан йироқ муҳитда туғилиб ўсган қиз. У тез-тез зиёфатларга боришни, спиртли ичимликлар ичишни ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишни яхши кўрадиган дўстлари даврасида улғаяди.

Кейинчалик Надзира Шафа ҳижрат қилишга қарор қилади ва яхшироқ ҳаёт кечиришни хоҳлайди. Надзира ҳижрат жараёнидан диний билимларини ошириш ва ислом дини ҳақида кўп нарсаларни ўрганиш учун турли диний йиғинларда иштирок этади. Бир куни Надзира Шафо ўқиш жойида Амир Аззикра исмли дин олими билан учрашиб қолади.

Зиранинг кескин ўзгариши Амирнинг эътиборини тортади. Филмда Амир Индонезияда жуда машҳур дин пешвоси ва воиз, марҳум Устоз Орифин Илҳомнинг ўғли бўлиб, у диндор, олижаноб ахлоқли йигит сифатида тасвирланади.

Амир Зирага яқинлаша бошлайди. Зирани тавба қилишга чорлайди ва унга оила қуриш таклифини беради. Зира Амирнинг таклифини қабул қилади ва улар турмуш қуришади. Зира ва Амирнинг оилавий ҳаёти жуда бахтли тарзда кечади. Улар бир-бирларини севадилар ва қўллаб-қувватлайдилар. Амир ҳар доим Зирага яхши мусулмон аёл бўлишида йўл-йўриқ кўрсатиб боради.

Бироқ, уларнинг бахти узоққа чўзилмайди. Оғир хасталикдан азият чекаётган Амир шифохонада интенсив даволанишга мажбур бўлади. Зира ҳам Амирнинг оғир дамларида унга садоқат билан ҳамроҳлик қилади. Ниҳоят, Амир жуда ёшлик чоғида — 22 ёшида касалхонада дунёдан кўз юмади. Амирнинг вафот этиши Зирани чуқур қайғуга солади.

Шунга қарамай, Зира собитқадамлик билан Амирнинг ўлимини қабул қилишга тайёр бўлади. Унинг фикрича, Амир ҳозирги ҳаётидан кўра яхшироқ жойга кетган[2].

Қаҳрамонлар

Манбалар

Ҳаволалар