1 Utama
1 Утама[1] – Малайзиянинг Селангор штатидаги Бандар Утама ҳудудида жойлашган улкан савдо маркази. Умумий майдони 5 590 000 (квадрат фут) 519 000 м² ни ташкил этади. Марказда 713 та савдо дўкони фаолият юритади. У Малайзиянинг энг йирик савдо марказларидан бири ҳисобланади. Савдо маркази 2022-йилгача дунёдаги энг катта савдо марказлари орасида еттинчи ўринда бўлган. 2022-йилда унинг ўрнини Путражаядаги ИОИ Cитй Малл эгаллаган[2]. Савдо марказининг биринчи босқичи, ҳозирда „Эски қанот“ деб аталадиган қисми, 1995-йилнинг сентябр ойида ўз фаолиятини бошлади. Харидорлар оқимининг кўпайиши ва савдо майдонларига бўлган талабнинг ошиши натижасида, 2003-йилда „Янги қанот“ номи билан иккинчи босқич қуриб битказилди.
| 1 Утама | |
|---|---|
|
1 Утама савдо маркази | |
| Муқобил номлари | Оне Утама, 1У, ОУ[1] |
| Умумий маълумот | |
| Мақоми | Қуриб битказилган |
| Тури | Савдо маркази |
| Таснифи | Замонавий меъморчилик |
| Жойлашуви | Бандар Утама |
| Манзили | 1, Лебуҳ Бандар Утама |
| Шаҳар | Петалинг Жая |
| Мамлакат | Малайзия |
| Координаталар | 3°08′53.34″Н 101°36′57.03″Э / 3.1481500°Н 101.6158417°Э |
| Қурилиши бошланган | 1995-йил сентябр (очилган)[2] |
| Қурилиши тугаган | 2011-йил июн (таъмирланган)[3] |
| Нархи | РМ 89 миллион[3] |
| Таъмирлаш нархи | РМ 160 миллион[3] |
| Эгаси | Бандар Утама Cитй Cентре |
| Бинонинг ички майдони | 2,190,000 кв фт (203,000 м2) |
| Дизайн ва конструксия | |
| Қурувчи | Сеэ Ҳой Чан Ҳолдингс |
| Мукофотлар | ЭдгеПроп Малайсиаъс Бест Манагед Пропертй Аwардс 2019 |
| 1утама.cом.мй [4] | |
2018-йилда 1 Утама Э биноси қўшилиши билан қўшимча 592 015 (квадрат фут) 55 000,0 м² майдон кенгайтирилди. Ҳозирда мажмуа бир нечта савдо ҳудудлари, ресторанлар, кафелар, спорт иншоотлари, ёмг’ирли ўрмон ҳудуди ва маҳаллий ҳамда халқаро йўналишларни қамраб олган автовокзални ўз ичига олади. Ҳозирги асосий йирик ижарачилар қаторига АЭОН Департмент Сторе анд Супермаркет, Жая Гроcер ва Парксон универсал дўконлари киради. Савдо марказида авваллари Сингапур бренди Тангс[5], япон универсал дўкони Исетан[6], шунингдек, 1996-йилда Малайзияда очилган биринчи ИКЕА дўкони фаолият юритган. Савдо маркази бир қатор нуфузли мукофотларга сазовор бўлган, жумладан, ЭдгеПроп Малайзия Бест Манагед Пропертй Аwардс 2019 танловида чакана савдо тоифасида Олтин мукофот, 2006—2007-йилги Ретаил Wорлд Эхcелленcе Аwардсда „Йилнинг энг яхши савдо мажмуаси“ учун Платина мукофоти[7].
Хусусиятлар

1 Утама савдо маркази 203 000 квадрат метр (2 190 000 квадрат фут) чакана савдо майдонига эга[4]. Унинг таркибидаги 713 та дўкон турли иқтисодий қатламларга мўлжалланган бўлиб[2], АЭОН ва Парксон каби йирик универсал дўконлардан тортиб, юқори даражадаги халқаро брендларгача, шунингдек, Фоод Дистриcт овқатланиш мажмуаси, Дин Таи Фунг, КФC, МcДоналд’с, Техас Чиcкен, Дункин' Донуц ва Cарл'с Жр. каби кўплаб ресторанларга қадар кенг турдаги ижарачиларни бирлаштиради. Мажмуада иккита йирик кинотеатр тармоғи — ТГВ Cинемас ва ГСC ҳам мавжуд[1].
Бу савдо маркази аввал Малайзиянинг биринчи ИКЕА дўкони Cолд Стораге, Cолд Стораге супермаркети[8], МПҲ Бооксторес китоб дўкони ва Исетан универсал дўконини ҳам ўз ичига олган[9]. 1 Утама савдо билан чекланмай[10], омма учун бир қатор спорт ва кўнгилочар имкониятларни таклиф қилади, жумладан, боулинг зали, Бейсбол машқ қафаси[11], тоққа чиқиш девори[12], сёрфинг ҳавзаси[13] ва парашютдан сакраш учун сунъий шамол туннели киради. Савдо марказининг ичида жойлашган тропик ёмғирли ўрмон 2003-йил 25-октабрда барпо қилинган. Уни яратиш учун яқин атрофдаги ўрмондан Табебуиа росеа дарахти қазиб олиниб, мажмуага олиб келинган ва шу орқали асосий „балдах“ (ўрмон томи) шакллантирилган. Шунингдек, бутазор қатламини ҳосил қилиш учун Алоcасиа, ёввойи банан, Жоҳанестеижсманниа, Аглаонема ва Пҳйллагатҳис каби яна 200 дона турли ўзига хос ўсимлик кўчатлари экилган. Мазкур ички ўрмон 2003-йил ноябр ойида жамоатчилик учун очилган. 2019-йил ҳолатига кўра, савдо марказига йилига 33 миллиондан ортиқ киши ташриф буюради ва энг юқори тирбандлик одатда байрам мавсумларида кузатилади[14].
Ҳодисалар
Ёнғинлар
Савдо марказида икки маротаба ёнғин содир бўлган. Биринчи ёнғин 2013-йил 25-февралда болалар ўйин майдончаси жиҳозлари дўконидаги сақлаш хонасидан бошланган ва бутун бинода электр таъминотининг узилишига сабаб бўлган[15]. Иккинчи ёнғин эса 2014-йил 11-июлда юз берган; у овқатланиш ҳудудларидан бирининг ошхонасида бошланган. Ҳар икки ёнғин кичик миқёсда бўлган ва ҳеч қандай талафотлар қайд этилмаган[16].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Каур, Кират. „1У вс ОУ: Ҳоw дид 1 Утама шоппинг cентре гет иц наме?“. Тҳе Ракят Пост (2019-йил 24-октябр). Қаралди: 2020-йил 28-июл.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Еэ Ҳоонг, Чаи. „Кеэпинг уп wитҳ чангинг трендс“. Тҳе Эдге (2017-йил 4-ноябр). Қаралди: 2020-йил 23-июл.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 „1 Утама РМ160мил макеовер, море cинемас анд Жусcо Супермаркет то релоcате“. НБC Бусинесс Неwс & Тах (2011-йил 6-июн). Қаралди: 2020-йил 28-июл.
- ↑ 4,0 4,1 Нг, Шаwн. „А малл тҳат эмбраcес чанге фор гроwтҳ“. Тҳе Эдге (2019-йил 26-апрел). Қаралди: 2020-йил 28-июл.
- ↑ „Тангс пиcкс 1Утама фор тҳирд сторе - Cентрал - Неw Страиц Тимес“ (2011-йил 14-ноябр). 2011-йил 14-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-ноябр.
- ↑ „Исетан 1 Утама То Cлосе Доwн Нехт Еар Афтер 10 Еарс“ (эн-УС). Ҳйпе Малайсиа (2021-йил 18-ноябр). Қаралди: 2021-йил 18-ноябр.
- ↑ Жаяраж, Жаяганди. „1 Утама ис бест шоппинг cомплех“. Тҳе Стар (2006-йил 10-апрел). Қаралди: 2020-йил 28-июл.
- ↑ „МПҲ Бооксторе ин 1 Утама cлосес доwн афтер 15 еарс“. Тҳе Эдге (2018-йил 8-август). Қаралди: 2020-йил 28-июл.
- ↑ „Исетан анноунcес cлосуре оф 1 Утама оутлет афтер 10 еарс оф оператионс“. Малай Маил (2021-йил 18-ноябр). Қаралди: 2022-йил 11-апрел.
- ↑ „Роллинг тиме фор медиа, атҳлетес“. Тҳе Стар (2005-йил 1-август). Қаралди: 2020-йил 28-июл.
- ↑ Мичаэл, Стуарт. „Басебалл треат фор мемберс оф медиа“. Тҳе Стар (2006-йил 26-апрел). Қаралди: 2020-йил 28-июл.
- ↑ Сиок Ҳуи, Леонг. „А wорк оф арт“. Тҳе Стар (2005-йил 24-декабр). Қаралди: 2020-йил 28-июл.
- ↑ Тей, Келлй. „Го сурфинг анд скйдивинг ат 1Утама“. Тҳе Стар (2018-йил 27-январ). Қаралди: 2020-йил 28-июл.
- ↑ Жаяраж, Жаяганди. „Фестиве шопперс cаусинг траффиc cонгестион ат алл ҳоурс“. Тҳе Стар (2010-йил 18-декабр). Қаралди: 2020-йил 28-июл.
- ↑ Cамоэнс, Аустин. „Поwер оутаге анд смалл фире триггер паниc ат 1 Утама шоппинг малл (Упдате)“. Тҳе Стар (2013-йил 25-феврал). 2013-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-март.
- ↑ Юнус, Акил. „Фире ин 1 Утама фоод cоурт, cаусес морнинг cраwл алонг ЛДП“. Тҳе Стар (2014-йил 11-июл). Қаралди: 2021-йил 8-март.