37 Дайс
37 Дайс — Британия драматик мини-сериали. Илк бор ББC Тwо телеканалида 2014-йил 6—8-март кунлари намойиш этилган. Мини-сериал уч қисмдан иборат бўлиб, унда Биринчи жаҳон уруши бошланишидан аввалги 37 кун ичида Буюк Британия ташқи ишлар вазирлигида содир бўлган сиёйий воқеликлар ҳамда ушбу 37 кун ичида яъни 1914-йил 28-июнда Австрия валиаҳд шахзодаси Франс Фердинанднинг ўлдирилишидан то 1914-йил 4-августда Буюк Британиянинг Германияга уруш эълон қилганигача бўлган воқеаларни қамраб олади[1].
| 37 Дайс | |
|---|---|
| Жанри | Драма |
| Режиссёр | Жустин Ҳардй |
| Ссенарийнавис(лар) | Марк Ҳайҳурст |
| Бастакор(лар) | Андреw Симон МcАллистер |
| Мамлакат |
|
| Тил | инглизча |
| Қисмлар сони | 3 |
| Ишлаб чиқариш | |
| Продюсер(лар) |
|
| Кинематография | Доуглас Ҳартингтон |
| Муҳаррир(лар) | Адам Греэн |
| Қисм давомийлиги | 177 дақиқа |
| Студия(лар) | Ҳардй Пиcтурес |
| Эфирга узатилиши | |
| Телеканал | |
| Трансляция даври | 2014-йил 6-март — 2014-йил 8-март |
Мазмуни
1-қисм
Мини-сериал Европа қитъасида Биринчи жаҳон уруши бошланишидан олдинги 5 ҳафта ичида содир бўлган саҳна ортидаги сиёсий интригалар ҳақида ҳикоя қилади. Сериалнинг биринчи қисми „Ёзнинг бир ойи“ (инглизча: Оне Монтҳ ин Суммер) деб номланади[2] ва унда воқеалар 1914-йилнинг 28-июнида Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари сер Эдвард Грей австриялик эрсгерцог Франс Фердинанднинг Болқонда ўлдирилгани ҳақидаги хабарни олганида бошланади. Бу хабар Сараево фожиасидан ўз амбицияларини амалга оширишни кутаётган Германиянинг императори Кайзер Вилгелм ИИ қароргоҳига бир зумда етиб боради[3].
2-қисм
Сериалнинг иккинчи қисми „Июл ойидаги бир ҳафта“ (инглизча: Оне Wеэк ин Жулй) деб номланади. Ушбу қисмда Европада уруш бўлиш имконияти кучая бошлайди. Вазирлар маҳкамасининг босими остида Британия ташқи ишлар вазири Австрия, Германия, Россия ва Франсия ўртасидаги чигал интригани юзага келтиради. Немис ҳарбий қўмондонлиги эса Кайзернинг қўлини боғлаб қўйиш учун тил бириктирди[4].
3-қисм
Сериалнинг учунчи қисми „Бир узоқ ўтган ҳафта охири“ (инглизча: Оне Лонг Wеэкенд) деб номланади. Ушбу қисмда тинч ва урушсиз ҳаётнинг сўнгги соатлари тасвирланади. Қитъанинг қудратли давлатлари сиёсий жиҳатдан жар ёқасига келиб қолганда, сер Эдвард Грей Британияни можародан сақлаб қолиш ёки можорога қўшилиш ҳақида бир қарорга кела олмайди. Вазирлар маҳкамасидаги умидсиз музокаралар, истеъфолар ва ирода кураши Германиянинг Белгияга ултиматум қўйиши билан якун топади. Британия қайси йўлдан бориши кераклиги ҳақида бахслар бўлиб ўтади[5].
Суратга олиш
Минисериал продюссери ва ссенарий муаллифи Марк Ҳайҳурст болалигидан Биринчи жаҳон урушига қизиқарди ва одамлар қандай қилиб бу урушни бошланишига йўл қўйиб берганини тушуниш ҳар доим жуда қийин бўлганини таъкидлайди. У продюсер Суэ Ҳортҳ билан биргаликда 175 саҳифалик „Уруш китоби“ни тузиб чиқишади. Минисериалда дунёни абадий ўзгартирган ушбу урушдан олдинги воқеалар бир неча ҳафталарда қандай қилиб бошлангани ҳақида боради. Марк Ҳайҳурст сериални суратга олишдан аввал асосий қаҳрамонлар нимани билишини ва нима дейишини тушуниш мақсадида ўша вақтдаги ҳар бир телефон қўнғироғи, шахсий хат ва телеграммаларни ўрганиб чиқади[6].
Жастин Харди режиссёрлиги остида суратга олинган барча эпизодлар 2013-йил ёзда Шимолий Ирландиянинг Белфаст шаҳрида суратга олинган. Вазирлар маҳкамаси ва Ташқи ишлар вазирлиги саҳналари „Баллйwалтер Парк“да суратга олинган. Суратга олиш жараёниода об-ҳаво очиқ ва қуёшли бўлди. Бу сериал ижодкорлари учун омадли келди, чунки 1914-йилнинг ёзи қуёшли бўлгани билан машҳур эди. Агар ёмғир ёғса барча режалар бузилиб кетарди[6].
Ролларда
| Актёр | Персонаж | Изоҳлар |
|---|---|---|
| Иан МcДиармид (талаффузи: Иэн Макдиармид) | Эдwард Грей | Британия Ташқи ишлар вазири |
| Ничолас Фаррелл (талаффузи: Николас Фаррел) | Эйре Cроwе | |
| Тим Пиготт-Смитҳ (талаффузи: Тим Пигот-Смит) | Ҳерберт Ҳенрй Асқуитҳ | |
| Синéад Cусаcк (талаффузи: ) | Маргот Асқуитҳ | |
| Билл Патерсон (талаффузи: ) | Лорд Морлей | |
| Кеннетҳ Cранҳам (талаффузи: ) | Жоҳн Бурнс | |
| Лудгер Пистор (талаффузи: ) | Бетҳманн-Ҳоллwег | Германия канцлери |
| Раинер Селлиэн (талаффузи: ) | Кайзер | Германия императори |
| Бернҳард Счüтз (талаффузи: ) | Ҳелмутҳ Молтке | Германия генерали |
| Марк Леwис Жонес (талаффузи: ) | Давид Ллойд Георге | |
| Ничолас Асбурй (талаффузи: ) | Wинстон Чурчилл | Британия Ҳарбий Денгиз Кучлари взири |
| Урс Ремонд (талаффузи: ) | Принcе Личноwскй | Германия элчиси |
| Жамес МcАрдле (талаффузи: ) | Алеc | |
| Андрé Каcзмарcзйк (талаффузи: ) | Женс | |
| Ҳолгер Кункел (талаффузи: ) | Фалкенҳайн | |
| Степҳан Сзасз (талаффузи: ) | Жагоw | Германия Ташқи ишлар вазири |
| Кате Амблер (талаффузи: ) | Муриэл | |
| Франçоис-Éриc Гендрон (талаффузи: ) | Паул Cамбон | Франсия элчиси |
| Ниалл Cусаcк (талаффузи: ) | Бенcкендорфф | |
| Георге Ленз (талаффузи: ) | Менсдорфф | |
| Чрис Келлй (талаффузи: ) | Гаврило Принcип | сербиятик қотил |
| Оливер Форд Давиэс (талаффузи: ) | Cунлиффе | |
| Патриcк Фитзсймонс (талаффузи: ) | Кинг Георге В | Британия қироли |
| Иан Беаттиэ (талаффузи: ) | Николай ИИ | Россия пошшоси |
| Симон Cоурй (талаффузи: ) | Франз Фердинанд | Австрия шхзодаси |
| Раинер Реинерс (талаффузи: ) | Вон Белоw | |
| Гордон Фултон (талаффузи: ) | Владимир Суҳомлинов | Россия ҳарбий вазири |
| Марй Моулдс (талаффузи: ) | Сопҳиэ Чотек | |
| Чристопҳер Левеаух (талаффузи: ) | Лейтинант Фелдманн |
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „37 Дайс“ (инглизча). ббc.cо.ук. Қаралди: 01.01.23.
- ↑ „Оне Монтҳ ин Суммер“ (инглизча). ббc.cо.ук. Қаралди: 1.1.23.
- ↑ „37 дней (мини–сериал 2014)“ (русча). Қаралди: 1.1.23.
- ↑ „Оне Wеэк ин Жулй“ (инглизча). Қаралди: 1.1.23.
- ↑ „Оне Лонг Wеэкенд“ (инглизча). Қаралди: 1.1.23.
- ↑ 6,0 6,1 „37 Дайс: Чангинг мй перспеcтиве оф WWИ“ (инглизча). ббc.cо.ук. Қаралди: 01.01.23.
- ↑ „Полный актерский состав и съемочная группа“ (инглизча). Қаралди: 1.1.23.