5 Cентиметерс пер Сеcонд (японча: 秒速5センチメートル, Бйōсоку Го Сенчимēтору; таржимаси: „Секундига 5 сантиметр“) – 2007-йилда яратилган япон анимацион романтик драма филми бўлиб, уни Макото Шинкаи ёзган ва режиссёрлик қилган. Филм уч қисмдан иборат триптих шаклида яратилган бўлиб, ҳар бир қисм бош қаҳрамон Такаки Тōно ҳаётининг турли даврларини ҳамда унинг атрофидаги қизлар билан бўлган муносабатларини тасвирлайди. Асар Японияда 2007-йил 3-март куни илк бор намойиш этилган.

Ҳар сонияда 5 сантиметр
秒速5センチメートル (Бйōсоку Го Сенчимēтору)
Файл:5 Cентиметерс Пер Сеcонд.жпг
Филм постери
Режиссёр(лар) Макото Синкай
Продюсер(лар) Макото Синкай
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Макото Синкай
Бастакор(лар) Тенмон
Студия CоМих Wаве Филмс
Премера
санаси
3-март 2007-йил
Давомийлик 63 дақиқа
Мамлакат Yaponiya bayrogʻi Япония
Тил япон тили

Филм 2007-йилги Асиа Паcифиc Сcреэн Аwардс мукофотида “Энг яхши анимацион филм” номинациясида ғолиб бўлган. Шу йили, ноябр ойида филм асосида романлаштирилган асар нашр этилган, 2010-йилда эса Сеике Юкико томонидан чизилган манга чоп этилган.

Сюжет

Иwафуне станциясидаги хона

Воқеалар Японияда кечади ва 1990-йилларнинг бошидан 2008-йилгача бўлган даврни ўз ичига олади. Ҳар бир қисм бош қаҳрамон Такаки Тōно ҳаётининг ма’лум бир босқичига бағишланган[1].

1-қисм: Черрй блоссом

1991-йилда Такаки Тōно Токиодаги бошланғич мактабга ўтганидан бир йил ўтиб, синфига янги ўқувчи — Акари Шиноҳара келади. Улар тезда дўстлашиб кетишади, чунки иккисини ҳам ўхшаш томонлари ко’п бо’лади. Иккови ҳам китоб ўқишни ёқтиради ва мавсумий аллергия сабабли танаффус пайти кўпроқ ичкарида қолишни афзал кўради.

Вақт ўтиши билан Такаки ва Акари бир-бирини япон маданиятида яқинликни билдирувчи тарзда — исм билан, ҳурмат қўшимчасиз чақира бошлайдилар, бу эса уларнинг илиқ ва самимий муносабатини ифодалайди.

Бошланғич мактабни 1994-йилда тугатгач, Акари ота-онасининг иш жойи ўзгаргани сабабли Точиги префектурасига кўчиб кетади. У ва Такаки бир-бирига хат ёзиб туради, бироқ вақт ўтиши билан уларнинг орасидаги масофа нафақат жисмоний, балки руҳий жиҳатдан ҳам сезила бошлайди.

1995-йилда Такаки оиласи билан мамлакатнинг нариги чеккасида жойлашган Кагошима шаҳрига кўчиб ўтиши кераклигини билиб қолади. Шундан сўнг у Акарини сўнгги марта кўриш учун йўлга чиқади, чунки бу уларнинг охирги учрашуви бўлишини ҳис қилади. Йўлга чиқишдан аввал Такаки ўз туйғуларини билдириш учун Акарига мактуб ёзади. Бироқ кучли қор бўрони туфайли поезд бир неча соат кечикади ва Такаки мактубни йўқотиб қўяди. Кечаси улар ниҳоят учрашишади.

Эртаси куни эрталаб Такаки стансиядан поездга чиқади. Улар бир-бирларига ёзишишни давом эттиришга ва’да беришади. Поезд аста узоқлашар экан, Такаки йўқотган мактуби энди аҳамиятини йўқотганини ҳис қилади. Шу пайтда Акари эса жим ҳолда ўз қўлида ушлаб турган, аммо беришга жур’ат этмаган Такакига аталган мактубга қараб туради.

2-қисм: Cосмонаут

1999-йилда Такаки Танегашима оролида жойлашган ўрта мактабнинг учинчи босқичида ўқимоқда. Бу оролда машҳур Танегашима Спаcе Cентер — Япониянинг космик тадқиқот маркази жойлашган. Такакининг синфдоши Канаэ Сумида ўрта мактабда илк марта учрашган пайтдан бошлаб уни севиб қолган, бироқ ҳис-туйғуларини билдиришга ҳеч қачон жур’ат тополмаган.

Канаэ ҳар куни дарслардан кейин узоқ вақт кутиб, Такаки билан бирга уйга қайтиш учун баҳона излайди. Аммо Такаки унинг ҳиссиётларидан бехабар, у Канаэни фақат яхши дўст сифатида кўради. Канаэ Такакининг доимо кимгадир электрон хатлар ёзишини, гўё бирор нарсани излаётгандек узоққа термулиб қарашини сезади. Кейинчалик Такаки бу хатларни ҳеч кимга юбормаслиги, ёзиб тугатгач уларни ўчириб ташлаши ма’лум бўлади. У ҳали ҳам Акарини тушларида кўради.

Бир куни, Канаэ Такакига севгисини айтишга қарор қилади. Улар шу пайтда осмонга учаётган космик зондни кузатишади. У Қуёш тизимини ўрганиш учун йўлга чиққан, аммо чексиз космосда аста йўқолиб, Ерга тобора камроқ сигнал юборадиган аппарат эди.

3-қисм: 5 Cентиметерс пер Сеcонд

Ҳикоя 2008-йилда давом этади. Такаки энди Токиода дастурчи сифатида ишлайди, Акари эса бошқасига турмушга чиқишга ҳозирланмоқда. Орадан йиллар ўтган бўлса ҳам, Такаки ҳануз Акарини соғинади.

Бу орада Акари эски буюмлари сақланган қутини очади ва 1995-йилда, ўша қорли тун арафасида, Такаки учун ёзган, аммо ҳеч қачон бермаган мактубини топиб олади. Такаки эса бир дўконда 10 йил аввал учирилган космик зонд ҳақида мақола ўқиб ўтирган бўлади. У энди чексиз космосда аста-секин Ер билан алоқасини йўқотаётган аппарат эди.

Манбалар

  1. ↑ „А Тест оф Лове: 5 Cентиметерс Пер Сеcонд“. Жапан Инфо. Қаралди: 2016-йил 7-феврал.

Ҳаволалар