8-mart
(8 martdan yoʻnaltirildi)
8-март — Григорий тақвимида йилнинг 67- (кабиса йилида 68-) куни. Йил якунига 298 кун қолади.
| ← март → | ||||||
| Ду | Се | Ч | Па | Жу | Ш | Я |
| 1 | ||||||
| 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
| 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
| 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
| 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
| 30 | 31 | |||||
| 2026-йил | ||||||
Байрамлар
Шунингдек : Туркум:8-март байрамлари
- Халқаро хотин-қизлар куни.
- Замбия — Ёшлар куни.
- Либерия — Қурбонлар хотираси куни.
- Малайзия — Султон куни.
- Сурия — Инқилоб куни.
Воқеалар
Яна қаранг: Туркум:8-март воқеалари
- 1618 — Немис астрономи Иоганн Кеплер ўзининг сайёралар ҳаракатининг учинчи қонунини кашф қилди: сайёрларнинг Қуёш атрофида айланиш вақтларининг квадрати улардан Қуёшгача бўлган масофанинг куби каби нисбатланади. Кеплер қонунлари Исаак Нютон томонидан бутунжаҳон тортишиш қонунининг яратилиши учун асос бўлиб хизмат қилган.
- 1722 — Пётр И нинг фармонига биноан Петербургда об-ҳавони мунтазам равишда кузатиш иши йўлга қўйилди.
- 1759 — Париж парламенти Дени Дидронинг „Энсиклопедия“сини қоралаб чиқди.
- 1802 — Немис ҳаваскор астрономи Генрих Олберс дастлабки митти сайёра Серерани кашф қилди.
- 1809 — Иван Криловнинг „Масаллар“ номли биринчи китоби дунё юзини кўрди. .
- 1862 — Ню-Ёркда сўнгги америкалик қароқчи — Натаниэл Гордонни дорга осишди.
- 1873 — Канаданинг шимоли-шарқий ҳудудларида спиртли ичимликлар савдоси таъқиқлаб қўйилди.
- 1887 — Эверетт Хортон телескопик қармоғи учун патент олди.
- 1900 — „Санъат дунёди“ уюшмаси тузилди, унга А. Н. Бенуа, К. А. Сомов, М. В. Добужинский, Н. К. Рерих, Е. Е. Лансере в. б. аъзо бўлишди.
- 1944 — Болқорлар депортацияси бошланди.
Таваллудлар
Яна қаранг: Туркум:8-мартда туғилганлар
| Бу бўлим çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
Вафот этганлар
Яна қаранг: Туркум:8-мартда вафот этганлар
Ҳаволалар
- дайс.пеоплес.ру (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-07-15 санасида архивланган)(рус.)