АДРА - (Адвентист Девелопмент анд Релиэф Агенcй - Адвентистларнинг беғараз ёрдам ва тараққиёт агентлиги)- 1956 йилда миссионерлик ҳаракатларини ривожлантириш мақсадида тузилган. Агентлик ўзининг 125 минтақавий бўлимлари орқали дунёнинг турли нуқталарида бепул тиббий ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади. Ушбу агентликнинг МДҲ бўйича минтақавий маркази 1992-йили Москва шаҳрида очилган бўлса, 1998-йилдан Қозог'истонда унинг ваколатхонаси иш олиб бормоқда. Агентлик томонидан 2006-йилда Тожикистонда бепул тикиш-бичиш курслари очилиб, 2008-йилнинг октябрида курс битирувчилари ва бошқа уй бекаларига бепул тикув машиналари тарқатилган. 2008-йилда ушбу агентлик Қирг'изистонга вирусли геппатитга қарши 9,6 миллион АҚСҲ доллари қийматига тенг ваксиналар етказиб берган. Жанубий Осетияда ҳам мазкур агентлик бир неча хайрия тадбирларини амалга оширган. Шуниси алоҳида э’тиборга моликки, агентлик Марказий Осиёдаги барча хайрия тадбирларини АҚСҲ ҳукумати номидан амалга ошириб келмоқда. Агентлик томонидан олиб борилаётган ҳаракатларда ба’зан очиқдан-очиқ, аксарият ҳолларда зимдан христианликнинг тарғиб қилиниши унинг ёрдамлари асло беғараз эмаслигини кўрсатади[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 21.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.