АКФА Гроуп – ПВХ ва алюмин профил, дераза ромлар, иситиш тизимлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган саноат холдинги. Ўзбекистондаги энг йирик хусусий компанияларидан бири ҳисобланади. Компаниянинг бош офиси Тошкент шаҳрида жойлашган. Компания 2000-йилда ташкил топган.

Акфа Гроуп
Тури Масъулияти чекланган жамият
Қачон асос солинган 2000-йил
Асосчи(лари) Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Брендлари Акфа, Имзо, Бенкам, Акфа Буилд
Ишчилар сони 7800 (2024)

Компания асосчиси тадбиркор, 2018-2023 Тошкент шаҳар ҳокими сифатида ишлаб келган Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳисобланади.

Бостон Cонсултинг Гроуп (БСГ) халқаро консалтинг компанияси томонидан 2019-йилда чоп этилган „Ўзбекистон: Имкониятлар ойнаси“ ҳисоботида АКФА Ўзбекистоннинг „диверсификасияланган холдинги“ деб номланган эди[1].

Компания тарихи

Компания 2000-йилда ташкил этилган. Компания асосчиси Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сўзларига кўра, АКФА дастлаб маркетинг ва рекламага катта маблағ сарфлаган.

Биз бренд яратиш учун катта сармоя киритганмиз. Ташқи рекламаларимиз бутун шаҳар бўйлаб осилган, биз уни доимий равишда турли форматларда, ўша пайтда мавжуд бўлган барча платформаларда айлантирдик.[2]


2006-йилда АКФА ўзининг алюминий профил ишлаб чиқариш линиясини ишга туширди. Ўша йилда компания дераза, эшик ва фасад тизимлари учун фурнитура ва аксессуарлар ишлаб чиқаришни ўзлаштирди[3].

2007-йилдан бошлаб ПВХ профиллари ишлаб чиқаришни бошлади. 2009 йилда ҳимоя полиэтилен плёнка ишлаб чиқариш линияси ишга туширилди[4].

2011-йилда АКФА Гроуп алюмин ва биметалл радиаторлари ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиёдаги биринчи заводни ишга туширди[5].

2012-йилда вертикал профил бўяш линияси ишга туширилди[6].

2012-йилда БААнинг алюминий профиллар ишлаб чиқарувчиси Эмиратес Эхтрусион Фаcторй (ЭЭФ) Дубайнинг Жебел Али[эн] эркин иқтисодий зонасидаги АКФА Гроуп’га тегишли бўлган экструзион алюмин профилларини ишлаб чиқариш корхонани сотиб олди[7]. Келишув шартномасининг суммаси ошкор этилмади.

2014-йилда АКФА янги маҳсулот – алюмин композит панеллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Кейинги йилларда алюмин композит панеллари

2015-йилда „Навоий“ эркин иқтисодий зонасида БЕНКАМ бренди остидаги экструзия усулида алюмин профиллар ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди. Умумий инвестициялар ҳажми $39 миллиондан ошди.[8] Янги заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 36 минг тоннани ташкил этди. АКФА Гроуп бош директори Камран Ғуломов эълон қилган режаларга кўра, келгуси 5 йил ичида завод ишлаб чиқариш ҳажмини 100 000 тоннагача оширади[9].

2019-йилда БЕНКАМ заводига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюрди[10].

2016-йилда корхонада ИМЗО бренди остидаги дераза ва эшик тизимларини ишлаб чиқарувчи автоматлаштирилган завод ишга туширилди. 2016-йилдан бери АКФА Стеэл бренди остида сендвич панеллар ишлаб чиқарилмоқда. 2018-йилда АКФА икки контурли газ қозонларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

2019-йилда маҳсулот турларини кенгайтириб, компания металл пайвандланган тўр ва гранит маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

2019-йил январ ойида ўтказилган матбуот анжуманида Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев АКФА компанияси бошқарувини бошқа шахсларга топширганини маълум қилди.

Мен ҳозир Акфаъни бошқармаяпман. Бошқарувни шогирдларимга топширганман[11].


2019-йил 20-март куни тадбиркор Аброр Ғаниев АКФА компаниялар гуруҳи директорлар кенгашининг янги раиси этиб тайинлангани маълум бўлди[12].

2020-йилда АКФА Гроуп’нинг янги бош директори Камран Ғуломов компания ИПЎга чиқишини эълон қилди[13]. 2021-йилда биржада бирламчи оммавий жойлаштириш (ИПО)га тайёргарлик кўриш мақсадида Нидерландияда АКФА Интернатионал Cорп. Б. В. Компанияси рўйхатдан ўтказилди[14].

Компания ИПЎга чиқишни эълон қилгандан сўнг у ўзининг фаолияти ва бошқарув тизимини ўзгартиришни бошлади. АКФА янги иш тамойилларини жорий қила бошлади. Хусусан, ЭСГ менежменти жорий этилди, унинг доирасида компания ўз бизнес жараёнларини барқарор ривожланиш мезонларига мослаштирш ва корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини ислоҳ қилишни бошлади.[15][16]

2021 йилда АКФА Гроуп Ўзбекистондаги энг баланд осмонўпар бино Нест Оне учун фасад тизимлари ишлаб чиқаришни бошлангани маълум бўлди.[17]

Бозордаги ўрни

Компания бозордаги ҳукмрон ва монопол мавқеи учун бир неча бор танқид қилинган. 2019-йил август ойида блогер Отабек Нуритдинов ўз мурожаатида АКФА маҳсулотлари Ўзбекистон ички бозоридаги монопол мавқеи ва маҳсулотлар нархининг асоссиз юқорилиги учун танқид қилинган эди[18].

Ўзбекистон Монополияга қарши давлат қўмитаси ушбу мурожаатни ўрганиб чиқди. Ўрганиш натижаларига кўра расмий хулоса эълон қилинган бўлиб, унда 2019-йил 1-август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда пластмассадан эшик ва ром ишлаб чиқарувчи хўжалик юритувчи субектларнинг сони 180тадан ошганлиги, алюминийдан эшик ва ром ишлаб чиқарувчи 400тадан ортиқ корхоналар фаолият кўрсатаётганлигини қайд этди[19].

Монополияга қарши давлат қўмитасининг таъкидлашича, умуман олганда, ушбу бозорда консентрация паст, рақобат етарли даражада ривожланган.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Афғонистонда АКФА бренди машҳурлигини таъкидлади:

"Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига борганимизда, ҳамма рекламалар араб алифбосида ёзилган бўлса, лотин алифбосида ёзилган учта рекламани кўрдим. У ҳам бўлса Акфа, Артел ва Cраферс’нинг рекламаси эди. Қайси соҳага қарасангиз Жаҳонгир Обидович ҳаммасини аъло даражада бажарган"[20]

Бошқарув кенгаши аъзолари

Ортиқхўжаев Жаҳонгир Обидович – Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими, компания асосчиси.

Ҳидоятов Шерзод Саиджанович – Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари.

Камрон Ғуломов[ру] – Дўстлик ордени соҳиби, 2021-2023 йилларда АКФА Гроуп бош директори[манба керак].

Мукофотлар

АКФА Гроуп ходимлари бир неча бор давлат мукофотлари билан тақдирланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 2019-йил 28-августдаги „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидаб бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ги Фармонига асосан АКФА Энгинеэринг & Манагемент компанияси директорининг ўринбосари К. А. Гуламов „Дўстлик“ ордени билан тақдирланган[21].

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 2021-йил 19-августдаги „Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорларнинг бир гуруҳига миннатдорчилик билдириш тўғрисида“ги фармойишига асосан АКФА Эхтрусионс компанияси раҳбари А. М. Ибрагимходжаевга „Энг кўп иш жойлари яратган тадбиркор“ сифатида миннатдорчилик билдирилди. [22]

Ижтимоий мас’улият

Компания жамият олдидаги ижтимоий мажбуриятларни ўз зиммасига олмоқда. Хусусан, мунтазам равишда кам таъминланган аҳолига ёрдам кўрсатилмоқда, касал болаларни жарроҳлик йўли билан таъминлайди, спорт тадбирлари ва бошқа хайрия ташаббусларига ҳомийлик қилинмоқда. АКФА Бош директори Камран Ғуломов таъкидлаганидек, „тараққиётни сиз яшаётган жамиятдан алоҳида тасаввур қилиб бўлмайди“.

Компания асосчиси Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг айтишича, АКФА компанияси Тошкент шаҳри инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган бир неча ижтимоий лойиҳаларга ҳомийлик қилади.

"Акфа ўзида фақат ишлаб чиқаришни олиб қолади, қолган – дўкон, супермаркет, гипермаркетларини сотиб юборади. Бу йил ҳам Эcобозор’ни сотди ва тушган пулнинг ярми билан ўзининг банкдаги қарзларини тўламоқчи. Бундан ташқари, Акфа Медлине компанияси 200 нафар юрак нуқсони билан туғилган болаларни операция қилмоқчи, ўтган йили 75 нафари операция қилган эди. Айтмоқчи эмасдим, лекин мажбур бўлдим. Бундан ташқари, кўп қилган ишлари бор. Бу йил ҳам Акфа ва Артел компанияси ёрдам бериш мақсадида „нима ёрдам қилайлик?“, деб сўради. Улар ўз мол-мулкларини сотяпти, яримини банкдаги кредитларидан қутулишга беряпти, яримини эса шаҳардаги парклар, аллеяларга сарфлаб, менга ёрдам беряпти. Ёш болалар операцияси, ночор уйларнинг томларини ёпиб бериш, кичик маҳаллаларни асфалтлаш каби нарсаларга харажат қилинмоқда".[23]

Жаҳонгир Оритқхўжаев таъкидлашича, 2022-йилнинг дастлабки 6 ойда АКФА Гроуп компанияси ҳокимликка 80 миллиард сўм миқдорда ёрдам кўрсатди.

2020-йилда компания қаровсиз қолган ҳайвонлар учун бошпана қуришни эълон қилди[24]. 2021-йилда Тошкент вилоятининг Пскент туманида „Меҳр“ бошпанаси очилди[25]. „Меҳр“ қурилиши ва фаолияти тўлиқ хусусий компания ҳисобидан молиялаштириладиган қаровсиз қолган ҳайвонлар учун Ўзбекистондаги биринчи бошпана ҳисобланади.

Болалар саратонига қарши кураш куни доирасида АКФА Гроуп саратон касаллигига чалинган болаларга ёрдам кўрсатмоқда[26].

Манбалар

  1. ↑ „Узбекистан: Окно возможностей“ (ру-УЗ). Бостон Cонсултинг Гроуп. 2024-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
  2. ↑ „Цена провала: Джахонгир Артыкходжаев о выходе из бизнеса, ошибках, выводах и личном“ (ру-УЗ). Спот – Бизнес, технологии и инновации в Узбекистане (2019-йил 13-сентябр). Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
  3. ↑ „АКФА Гроуп тарихи“ (уз-УЗ). АКФА Гроуп. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
  4. ↑ „АКФА Гроуп тарихи“ (уз-УЗ). АКФА Гроуп. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
  5. ↑ „АКФА Гроуп тарихи“ (уз-УЗ). АКФА Гроуп. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
  6. ↑ „АКФА Гроуп тарихи“ (уз-УЗ). АКФА Гроуп. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
  7. ↑ „ЭЭФ такес овер алуминиум фирм ин Дубаи“ (эн-УС). Кҳалеэж Тимес. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
  8. ↑ „Инвестмент аттраcтивенесс оф тҳе элеcтротечниcал индустрй оф тҳе Републиc оф Узбекистан“ (эн-УЗ). Инвестмент Промотион Агенcй Ундер Тҳе Министрй Оф Инвестменц анд Фореигн Траде Оф Тҳе Републиc Оф Узбекистан. 2022-йил 15-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
  9. ↑ „АКФА Гроуп сделали третий шаг к статусу мирового лидера по поставке алюминиевого профиля“ (ру-РУ). Руссиан Реалтй. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
  10. ↑ „Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами в свободной экономической зоне «Навои» (фото)“ (ру-УЗ). Хабар.уз. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
  11. ↑ „Жаҳонгир Ортиқхўжаев: Акфа бошқарувини шогирдларимга топширганман“ (уз-УЗ). Дарё.уз. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
  12. ↑ „Новое руководство в группе компаний АКФА“ (уз-УЗ). Халқ сўзи. 2019-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
  13. ↑ „АКФА Гроуп планирует стать публичной компанией и выйти на ИПО“ (ру-УЗ). Спот.уз. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
  14. ↑ „Акфа Интернатионал Cорп. Б.В.“ (ус-УК). Дримбле.нл. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
  15. ↑ „Много званых, мало избранных“ (ус-УК). Дримбле.нл. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
  16. ↑ „Инструменты автоматизации систем безопасности и охраны труда: опыт АКФА Гроуп“ (ус-УК). Издательский дом Панорама.
  17. ↑ „АКФА Гроуп глазед тҳе ҳигҳест скйсcрапер ин Узбекистан - Нестоне ин тҳе ҳеарт оф Ташкент.“ (эн-ЭН). Тҳе Биг5. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
  18. ↑ „Антимонопольный комитет ответил на письмо узбекистанца хокиму Ташкента (фото)“ (ру-УЗ). Анҳор.уз. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
  19. ↑ „“Артел”, “Cраферс” ҳамда “Акфа Гроуп” компаниялари монопол эмас. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг хулосаси бу“ (уз-УЗ). Уза.уз. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
  20. ↑ „“Бош вазир Ортиқхўжаевга тегишли Акфа, Артел ва Cраферс ширкатлари ҳақида гапирди (видео)“ (уз-УЗ). Қалампир.уз. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
  21. ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ (уз-УЗ). Пресидент.уз. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
  22. ↑ „Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорларнинг бир гуруҳига миннатдорчилик билдириш тўғрисида“ (уз-УЗ). Пресидент.уз. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
  23. ↑ „“3,5 йил ҳоким бўлиб, давлатнинг бир сўмига ҳам хиёнат қилмадим” — Жаҳонгир Ортиқхўжаев“ (уз-УЗ). Дарё.уз. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
  24. ↑ „АКФА представила проект приюта для бездомных животных“ (ру-УЗ). Газета.уз. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
  25. ↑ „АКФА Гроуп построили в Узбекистане приют для 1000 собак“ (ру-РУ). Филантроп. 2024-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.
  26. ↑ „День борьбы с детскими онкозаболеваниями“ (ру-РУ). Республиканский специализированный Научно-практический Медицинский Центр Онкологии и Радиологии (РСНПМЦОиР). 2024-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 20-феврал.