Abror Muxtor Aliy
Аброр Мухтор Алий (асл исми: Аброр Абдуазимов; 1976-йил 22-июл, Чуст тумани, Наманган вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР) – Ўзбекистон ислом сивилизацияси маркази жамоатчилик билан ишлаш бўлими бош илмий ходими ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръон ва тажвид ўргатиш бўлими мудири ўринбосари[1][2][3]. Омма орасида зиддиятли ҳамда ЛГБТга қарши кескин чиқишлари билан танилган диний блогер[4][5].
| Аброр Мухтор Алий | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Абдуазимов Аброржон Мухторалиевич 1976-йил 22-июл |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими |
1994—1998 – Андижон вилояти „Абдуссалом Махдум“ номли мадрасада тайёрлов курси талабаси. 1998—2000 – Наманган шаҳридаги „Мулла Қирғиз“ мадрасаси талабаси. 2000—2004 – Тошкент ислом институти талабаси. 2009—2011 – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети журналистика факултети магистратура талабаси. |
| Касби | имом |
| Дини | Ислом |
| Турмуш ўртоғи |
Малика (собиқ) Мўмина (собиқ) Саодатхон |
| Болалари | 7 та |
Биографияси
1976-йил 22-июл куни Наманган вилояти Чуст тумани Каркидон қишлоғида туғилган.
Таълими
1994—1998-йиллар – Андижон вилояти „Абдуссалом Махдум“ номли мадрасада тайёрлов курси талабаси.
1998—2000-йиллар – Наманган шаҳридаги „Мулла Қирғиз“ мадрасаси талабаси.
2000—2004-йиллар – Тошкент ислом институти талабаси.
2009—2011-йиллар – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети журналистика факултети магистратура талабаси.
Меҳнат фаолияти
2004—2008-йиллар Тошкент вилояти „Олимжон ота“ жоме масжидида имом-хатиб.
2008—2009-йиллар – Хоразм вилояти „Фахриддин ар-Розий“ ўрта-махсус диний таълим муассасаси ўқитувчиси.
2011—2022-йилларда – Тошкент ислом университети ўқитувчиси.
2020-йилдан – Ўзбекистон ислом сивилизацияси маркази жамоатчилик билан ишлаш бўлими бош илмий ходими.
2021-йилдан – Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси Қуръон ва тажвид ўргатиш бўлими мудири ўринбосари[6].
Таржималари
Бизнеси
Учтепа туманидаги Кўкча дарвоза ва Кичик ҳалқа йўли кўчалари чорраҳасида жойлашган „Ҳелп ме феэд“ масъулияти чекланган жамиятининг 50 фоизига эгалик қилган. Ҳозирда жамият фаолият кўрсатмайди[9].
Шайхонтоҳур тумани Лабзак кўчасида жойлашган „Мерҳаба Меат Ҳоусе“ кафесининг 33 фоизига эга[10].
Шайхонтоҳур тумани Нурафшон ва Шайхонтоҳур кўчалари чорраҳасида жойлашган „Сениор Меат“ тамаддихонасининг 50 фоизига эга[11].
Учтепа туманидаги транспорт хизматларига ихтисослашган „Абир транспорт Н-1“ масъулияти чекланган жамиятининг 100 фоизига эгалик қилган. Ҳозирда жамият фаолия олиб бормайди[12][13].
Танқидлар
2017-йилгача, 20 йилга яқин муддат давомида ҳукуматнинг қаттиқ назорати остида бўлган диндорлардан бири[14]. Диний эркинлик берилгач, ижтимоий тармоқларда зиддиятли чиқишлари билан танилган.
2021-йил 11-февралда „хотинлар урадиган эркакларни яхши кўради“ деган сўзлари акс этган видео ортидан қаттиқ танқид қилинди. Кейинроқ, аёллардан узр сўраб чиқди ва „аёлларни урмаслик керак“ дея таъкидлади[15].
2021-йил 26-июнда Олмазор туманидаги Тўхтабой масжидида блогер Фозилхўжа Орифхўжаев билан низо келиб чиққан. Фозилхўжа Орифхўжаев масжидда маъруза қилаётган Аброр Абдуазимовга қарши фикрлар билдирган ва „мунофиқлик“да айблаган. Масжиддаги ҳодисадан сўнг, Орифхўжаев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига (майда безорилик) кўра, 15 суткага қамалган. Кейинроқ Орифхўжаевга нисбатан жиноят кодексининг „жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш“ аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор тумани суди 2022-йил 26-январ куни Фозилхўжа Орифхўжаевни айбдор деб топиб, 7 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилди[16]. 2023-йил 7-декабрда Орифхўжаев муддатидан олдин озодликка чиқди[17].
Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази Матбуот хизмати Аброр Мухтор томонидан чиқарилаётган мурожаатлар ўзининг шахсий фикри эканлиги таъкидланган[18]. Бунгача Аброр Мухтор марказда ўриндошлик асосида фаолият юритиб келган эди. Ислом сивилизацияси маркази томонидан чиқарилган расмий хабарда шундай дейилган:
Техник нуқтаи назардан экспертизага муҳтож ва кўринишидан баёнотнинг бир қисми бўлган чиқишда айтилган фикрлар ҳам диний, ҳам дунёвий томондан кескин танқидга лойиқ.
2021-йилнинг 28-март куни Тошкент шаҳри марказидаги Амир Темур хиёбонида япон анимеси ва корейс поп мусиқаси мухлисларининг навбатдаги тадбирини ўтказмоқчи бўлган блогер Миразиз Бозоров шу куни кечқурун калтаклаб кетилган. Бозоров бу ишларни Аброр Мухтор Алий уюштирганини таъкидлаган[19]. Андижондаги кутубхона ходимлари билан учрашув пайтида таҳлилчи Лариса Буракованинг ўзбек тилига таржима қилинган „Грузия муваффақиятга қандай эришди?“ китобини „Ўзбекистонда рангли инқилоб қилишга ташвиқ“ дея танқид қилди[20]. Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиевнинг соқол қўйиш ҳақидаги танқидий фикрлари акс этган видео ортидан, Саъдиевни „жирканч артист“, „ўлдирилиши жоиз бўлган тоғут“, „аёллар либосини кийган ҳезалак“ каби ҳақорат ва таҳдидли сўзлар билан нишонга олди[21]. Тошкент шаҳридаги китоб дўконлари бўйлаб уюштирилган текширув чоғида Леонардо да Винcи ва Рембрандт каби ғарб рассомлари ишлаган жаҳон санъати дурдоналарини „ўзбек халқи учун ёт“ эканини айтган[22]. 2022-йил декабр ойида Никита Макаренко Аброр Мухтор Алий номи билан танилган фуқаро унга нисбатан туҳматни ўз ичига олган ҳамда „Пҳотошоп“ дастурида сохталаштирилган хабарларни эълон қилганини билдирган. Журналист ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилган. Ҳуқуқбузарлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима жазосига тортилган[23].
Баҳсли мунозаралари
Аброр Мухтор Алий 2021-йил май ойида журналист-ҳуқуқшунос ва блогер Зафар Солижоновни „хоин“ ва „ЛГБТ тарафдори“, деб атаган. Шунингдек, журналист Никита Макаренкога нисбатан „миясини қўй еган ёки эшакни миясини еб қўйган одам бор – Никита Макаренко. Мажозий маънода айтяпман, фикрлари эшак фикрлар. Яъни эшак ҳам қилмайди бу фикрларни. Яъни ЛГБТ ҳақида дарс бериб юрган агнешка“, каби сўзларни ишлатган[24]. Яккасарой тумани судида Аброр Мухтор Алий томонидан 2022-йил 8-декабр куни Фаcебоокдаги саҳифаси орқали журналист Никита Макаренкони қадр-қимматини камситиш ва обрўсизлантирганлиги билан боғлиқ айблов бўйича маъмурий иш кўриб чиқилди. Унга кўра Аброр Мухтор Алий 6 млн сўм жарима тўлаши белгиланган[25].
2023-йилнинг 15-январ куни Аброр Мухторга тегишли Ёутубе платформасидаги каналга жойланган видео мурожаатларидан бирида „Ғарб“нинг собиқ иттифоқ давлатларида Россияга қарши пропагандани амалга ошириш учун маблағ ажратаётганини иддао қилиб чиққан. Ўз иддаоси давомида манбаси номаълум бўлган бир рўйхат орқали Ўзбекистонга ҳам бу борада 8 миллион доллар ажратилганини айтиб ўтган. Шунингдек, интервю давомида Ғарбнинг Россияга қўяётган санксияларига асосий сабаб қилиб Россиянинг ЛГБТга қаршилигини кўрсатиб ўтган. Россия ва Украина ўртасидаги урушни эса ҳақ ва ботил ўртасидаги урушнинг тутантириғи деб атаган[26].
Оиласи
Унинг 7 нафар фарзанди бор. 2021-йилнинг 12-октябр куни 7 яшар ўғли Муҳаммад То Ҳа вафот этди[27].
Рафиқалари билан можаролари
Аброр Мухтор Алий 2017-йилнинг 30-январ куни „Каптива“ машинаси салонида шаръий никоҳ ўқитиш орқали Саодатхон Аъзамхўжаэва билан турмуш қургани айтилади. 2018-йилнинг феврал ойида 21 ёшли Саодатхон Аъзамхўжаэва аввал калтакланган, сўнгра 8 ойлик ҳомила билан кўчага ҳайдалган. Аброр Мухтор Алий бундан кейинги воқелар фонида 10-феврал куни ўзи фаолият юритган Тошкентдаги „Минор“ масжиди имоми ноиблиги лавозимидан озод этилган[28][29].
Ҳибсга олиниши
Аброр Мухтор Алий Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 194- ҳамда 195-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этишда айбдор деб топилиб, 2024-йилнинг 8-феврал куни Шайхонтоҳур туман суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси ўташи ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари, яъни 340 000 сўм жарима тўлаши белгиланди[30][31]. Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузар берган кўрсатмага кўра, унинг оилавий шароити ҳисобга олиниб, маъмурий қамоқда сақлаш билан боғлиқ харажатлардан озод этилди. Аброр Мухтор Алийнинг адвокати 13-феврал куни аппеляция шикояти ёзгани сабабли бу масала 14-феврал куни бўлиб ўтган суд мажлисида қайта кўриб чиқилди. Суд мажлиси берилган апелляцияни рад этди[32]. Терговга қадар текширув, дастлабки тергов ҳужжатларида келтирилишича, Аброр Мухтор Алий ижтимоий тармоқлар орқали 1725 нафар шахсга нисбатан ҳақаротомуз изоҳлар ёзган ва ўзининг видео чиқишларида 161 марта сўкинган[33].
2024-йил 21-феврал куни Олий суднинг назорат органи Аброр Мухтор Алийнинг қамоқ муддатини икки суткага қисқартиргани муносабати билан у озод этилди[34].
Манбалар
- ↑ Аброр Мухтор Алий Диний идорада мас’ул вазифага тайинланди
- ↑ „Аброр Мухтор Алий: „Рамазон— илм ва китобхонлик ойидир““. 13-декабр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-декабр 2021-йил.
- ↑ Аброр Мухтор Алий Мусулмонлар идорасида мас’ул лавозимини эгаллади
- ↑ „Ўзбекистон: Таниқли блогер Аброр Мухтор Алий жанжал қилгани учун 15 суткага қамалган“ (уз-Cйрл). ББC Неwс О'збек. Қаралди: 2024-йил 12-феврал.
- ↑ „Аброр Мухтор Алий жаримага тортилди“ (ўзбекча). Газета.уз (2023-йил 20-феврал). Қаралди: 2023-йил 11-декабр.
- ↑ „Аброр Мухтор Алий Мусулмонлар идорасида масʻул лавозимга тайинланди“. 2021-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 13-декабр.
- ↑ „Таҳорат ва намоз ҳукмлари“. 2023-йил 13-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
- ↑ „Намозимиз далиллари“. 2022-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
- ↑ „"ҲЕЛП МЕ ФЕЭД" мас'улияти чекланган жамияти“.
- ↑ „"МЕРҲАБА МЕАТ ҲОУСЕ" мас`улияти чекланган жамияти“.
- ↑ „"СЕНИОР МЕАТ" мас`улияти чекланган жамияти“.
- ↑ „"АБИР-ТРАНСПОРТ Н-1" мас`улияти чекланган жамияти“.
- ↑ „Сcоре чангес ин 2022. Эхеcутиве Суммарй“.
- ↑ „Ўзбекистонда "қора рўйхат"да турган 17 минг мусулмондан 16 мингтаси ундан чиқарилган“.
- ↑ „Рамазон, Гагарин ва Шералининг парвози. Тармоқни титратган трендлар“.
- ↑ „Блогер Фозилхўжа Орифхўжаев 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилди“.
- ↑ „Блогер Фозилхўжа Орифхўжаев озодликка чиқди“.
- ↑ „Аброр Мухтор Алий ма’рузалари бўйича аҳолига огоҳлантириш берилди“ (ўзбекча). Қалампир.уз. Қаралди: 2023-йил 23-ноябр.
- ↑ „ЖК дан "Бесоқолбозлик" моддасини олиб ташлаш кераклигини ёзган блогер қаттиқ калтакланди“.
- ↑ „Андижондаги сайловолди тадбирида Грузия ислоҳоти ҳақидаги китоб “зарарли” деб айтилди“.
- ↑ „Соқолни танқид қилган халқ артисти Ëдгор Саъдиев виртуал сазойи қилинди“.
- ↑ „“Да Винчи бизга ëт” деган даъватлар манзарасида Тошкентдаги Мона Лиза расми ўчириб ташланди“.
- ↑ „Блогер Аброр Абдуазимов жаримага тортилди“.
- ↑ ЗАФАР СОЛИЖОНОВНИ 1ТА МАҚОЛАСИ УCҲУН ЛГБТ ТАРАФДОРИГА CҲИҚАРИБ ЙУБОРДИНГИЗ... (инглизча), қаралди: 2023-12-09
- ↑ „Аброр Мухтор Алий жаримага тортилди“ (ўзбекча). Газета.уз (2023-йил 20-феврал). Қаралди: 2023-йил 10-декабр.
- ↑ Аброр Мухтор Алий. ЛГБТ Пропаганда си... (инглизча), қаралди: 2023-11-23
- ↑ „Аброр Мухтор Алийнинг оиласида оғир жудолик“.
- ↑ „Учинчи хотинини калтаклаб кўчага ҳайдаган имом ноиби Аброр Мухтор Али ишдан бўшатилди“ (ўзбекча). Элтуз (2018-йил 12-феврал). 2025-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-декабр.[сайт ишламайди]
- ↑ „46 ёшли диний блогер Аброр Мухтор Алий 18 ёшли хотинини калтаклагани ва таҳқирлагани айтилмоқда“. 2024-йил 8-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 8-феврал.
- ↑ „Блогер Аброр Абдуазимов ҳибсга олинган“ (кр). Кун.уз. 2024-йил 8-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 8-феврал.
- ↑ „Аброр Мухтор Алий ҳибсга олинди“. 2024-йил 8-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 8-феврал.
- ↑ „Суд қароридан қайтмади: Аброр Мухтор Алийнинг апелляцияси рад этилди“ (уз). Қалампир.уз. Қаралди: 2024-йил 14-феврал.
- ↑ Аниқ.уз „Аброр Мухтор Алийнинг қўлга олинишига Муниса Ризаеванинг аризаси сабаб бўлганлиги айтилди“ (оз). Аниқ.уз (2024-йил 8-феврал). Қаралди: 2024-йил 12-феврал.
- ↑ „Блогер Аброр Мухтор Алийнинг қамоқ муддати қисқартирилди ва озод қилинди“ (уз-Латн). Газета.уз (2024-йил 21-феврал). Қаралди: 2024-йил 24-феврал.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Аброр Мухтор Алийга тегишли иқтибослар мавжуд. |
- Аброр Мухтор Алий Инстаграм саҳифаси
- Аброр Мухтор Алий Телеграм саҳифаси