ASUNARO
АСУНАРО: Корея ёшлар ҳуқуқлари ҳаракати (корейсча: 청소년인권행동 아수나로), қисқача Асунаро – Жанубий Кореядаги ёшлар ҳуқуқлари ташкилоти[1]. Ташкилот 2004-йилда „Асунаро: Ёшлар ҳуқуқлари тадқиқот форуми“ номи билан ташкил этилган, 2006-йил февралида ҳозирги номини олган[2].
| Тури | ННТ, НПО (Де-факто) |
|---|---|
| Мақсади | Ёшлар ҳуқуқлари, Талабалар ҳуқуқлари |
| Аъзолари | 9000 дан зиёд |
| Вебсайти | асунаро.ор.кр |
| Жанубий Корея | |
Асунаро тенг, демократик жамият қуришни мақсад қилганлиги учун унинг марказий бўлинмалари ёки вакиллари йўқ. Турли гуруҳлар мамлакат миқёсида иш олиб боради, бироқ улар Асунарони табақалаштиришмаган ва ҳар ким бу гуруҳларда ишлаши мумкин. Зарурат туғилганда, вакиллар сайланади.
Асунаро Жанубий Корея таълим тизимида талабаларнинг узоқ ўқиш соатлари ҳақидаги ўз танқидлар билдирган[3]. Ташкилот 2021-йилда ЛГБТ ҳуқуқлари ҳақидаги Ҳуман Ригҳц Wатч ҳисоботига маълумот тақдим этган[4]. 2022-йилда Асунаро Украинага Россия бостириб кириш ҳолатини қоралаган баёнотни қўллаб-қувватлаган[5].
2024-йил декабрда Президент Юн Сук-Ёлнинг ҳарбий ҳолат эълон қилганидан сўнг, Асунаро ва Жиэум ёшлар ҳуқуқлари ташкилоти „Миллий инқироз декларацияси“ номли петитияни бошлаб, Юнни импичмент қилишга чақирган. Петитияни 123 та ташкилот ва 52 мингдан ортиқ киши имзолаган[6].
Ҳозирда ташкилотда 6 та маҳаллий филиал (Гванжу, Пусан, Сеул, Сувон, Инчеон, Чангвон филиаллари) 4 та ярим филиал (Гуми, Даэжон, Сунгнам, Улсан ярим филиаллари) ва бир қанча маҳаллий жамоалар мавжуд.
„Асунаро“ номи Рю Муракамининг „Кибō но Куни но Эходус“ романидаги хаёлий ёшлар ташкилотидан олинган[2].
Нашрлари
Асунаро 2009-йилда „Мео-Пи-Ин“ (ИСБН 9788991402317) номли ёшлар ҳуқуқлари ҳақида китоб нашр этган.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Бен, Ҳанcоcк. „(Ёнҳап Феатуре) Ёунг аcтивисц риск футуре ин бреакинг фром 'оппрессиве' счоол сйстем“ (2008-йил 5-декабр). Қаралди: 2014-йил 19-январ.
- ↑ 2,0 2,1 Аҳн, Сучан. „ко:10대 정치, 엄숙함 벗고 발랄 진화 중“ (Кореан) (2010-йил 23-апрел). Қаралди: 2014-йил 26-март.
- ↑ Ум, Жи-wон „Иф С. Кореан студенц wере wоркерс, тҳей’д бе wай инто овертиме“ (ко). Ҳанкёреҳ. Қаралди: 2025-йил 24-апрел.
- ↑ "“И Тҳоугҳт оф Мйселф ас Дефеcтиве”" (эн). Ҳуман Ригҳц Wатч. 2021-09-14. ҳттпс://www.ҳрw.орг/репорт/2021/09/14/и-тҳоугҳт-мйселф-дефеcтиве/неглеcтинг-ригҳц-лгбт-ёутҳ-соутҳ-кореан-счоолс.
- ↑ „Соутҳ Кореан НГОс: Стоп тҳе Wар ин Украине! Гиве Пеаcе а Чанcе!“ (эн). Wар Ресистерс' Интернатионал. 2025-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 24-апрел.
- ↑ Жоон-ҳюн, Моон „Кореан ёутҳ то адулц: 'До wҳат ёу таугҳт ус'“ (эн). Тҳе Кореа Ҳералд (2024-йил 10-декабр). Қаралди: 2025-йил 24-апрел.
Ҳаволалар
- Асунаро вебсайти (корейсча)