АТ&Т Инc("Америcан Телепҳоне анд Телеграпҳ") - АҚШнинг йирик телекоммуникацион компанияларидан бири. Бош қароргоҳи-Техаснинг Сан Антонио шаҳрида жойлашган. Компания АҚШда 71.4 миллион мижозларга маҳаллий ва халқаро телефон хизматларини, уяли алоқа хизматини ва ДСЛ интернет хизматларини етказиб беради.

АТ&Т Инc.
Тури Оммавий
Тармоғи Телекоммуникация
Шиори "Ёур Wорлд. Деливеред".
Қачон асос солинган 1983
Ҳудудий хизмати Бутун дунё
Раҳбарият Рандалл Л. Степҳенсон (Раис), (БИМ) & (Президент)
Маҳсулот(лар)и Уяли алоқа
Телефон хизмати
Интернет
Телевидение
Айланма даромади УС$118.928 миллиард (2007)
Операцион фойдаси УС$20.404 миллиард (2007)
Ишчилар сони 310,070 (2008)
Мижозлар сони 71.4 миллион
Вебсайти атт.cом

АТ & Т – Американинг йирик телеломмуникация компаниялардан ва энг катта медиаколомератлардан бири ҳисобланади. Маҳаллий ва АҚСҲ нинг узоқ масофаларига телефон алоқасини ташкил қилишда йирик компаниядир ҳамда АҚСҲ да симсиз хизматлар бўйича катта провайдердир. АТ & Т нинг умумий мижозлари сони 150 млн одам ни ташкил этади. Компаниянинг бош штаб биноси Даллас-Техас штатида жойлашган.

Америcан Телепҳоне анд Телеграпҳ компанияси (АТ&Т Cорпоратион) 1885-йил пайдо бўлган. АҚСҲ да узоқ вақт узоқ ва маҳаллий алоқа бозорида монополячи бўлган. 1983-1984 – йилларда АҚСҲ Адлия вазирлиги таъсири остида антитруст жараёни доирасида маҳаллий телефония бизнес –сегментини ажралиб(яъни бўлиниб), узоқ масофага алоқага эътиборни қаратди. 1984-йилда ажралган компаниялардан бири Соутҳwестерн Белл Cорпоратион номини олди. 1995-йилда бу компания номини СБC Cоммуниcатионс га ўзгартирди. 2005-йилда СБC, шу вақтгача АҚСҲ нинг йирик телекоммуникация ҳолдингига айланиб, 16 млрд АҚСҲ долларига миқдорда АТ&Т га фойда келтирди, бу билан АТ&Т номи бирлашган компания номига айланиб кетти.

Қўшиб олиш

2006-йил мартда АТ&Т БеллСоутҳ ни сотиб олиш нархини 67 млдр $ га келишиб олди, натижада 2006-йил 29-декабрда АҚСҲ да йирик телекоммуникацион компания пайдо бўлди(бу харид АТ&Т ни олдинги рақиби Веризон дан ўзиб кетишга имкон берди). 2011-йил мартда Т-Мобиле УСА у Деуцче Телеком компаниясини ўзига қўшиб олиш учун 39 млрд $ сарфлаш учун музокара олиб борди, бу билан операторнинг абонентлари 129 млн одамга етиши мумкин эди ва Веризон (102 млн та абонент)дан ўзиб кетиши мумкин эди, аммо рақобатдошларнинг ҳалақити ва бошқарув комиссиясининг қаршилиги туфайли келишув амалга ошмади.

Раҳбарият ва бошқарув

Компаниянинг бозор капитализацияси 2010-йилда – $111.95 млрд га етди. Директорлар кенгаши раиси ва бош директор ўринбосари Рендалл Стивенсон.

Фаолияти

Компания телефония, узоқ масофали алоқа, интернет, кабел телевиденияси ва бошқа соҳада хизматларни тақдим этади. 2006-йил бошида АТ&Т 50 млндан ортиқ телефон линиясига хизмат кўрсатди. Бандликларни умумий сони – 294.6 минг абонент. Ҳодимлари сони – 303,5 минг ходим. 2010-йилда компания даромади $124,28 млрд(2009-йилда 122,51млрд), операцион фойда – $19,57 млрд($21млрд), тоза фойда $20,18 млрд.