А Беаутифул Минд (Гўзал идрок) — 1998-йилда Силвия Назар томонидан ёзилган, иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти лауреати Жоҳн Форбес Наш ҳаётига бағишланган биографик роман. Ушбу асар 1998-йилда Натионал Боок Cритиcс Cирcле мукофотини қўлга киритди ва Пулитзер мукофотига номзод бўлди. 2001-йилда роман асосида режиссёр Рон Ҳоwард томонидан „Тафаккур ўйинлари“ филми суратга олинган[1].

А Беаутифул Минд
Муаллиф(лар) Сйлвиа Назар
Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Тил инглизча
Жанр(лар)и биографик роман
Саҳифалар сони 460 бет
ИСБН ИСБН 0-684-81906-6

Сужет

Китобда Нашнинг болалиги, Принстон ва МИТдаги фаолияти, РАНД корпорациясидаги ишлари, оилавий ҳаёти ҳамда шизофрения касаллиги билан кураши батафсил ёритилади.

Роман 1994-йилда Нешга Нобел мукофоти топширилиши билан якунланади. Унда математик даҳонинг табиатидан ташқари, унинг шахсияти ва ички мотивацияси ҳам чуқур таҳлил қилинган.

Қабул қилиниши

Роман 1998-йилда „Натионал Боок Cритиcс Cирcле“ мукофотига лойиқ кўрилди ҳамда Пулитзер ва „Рҳôне-Поуленc“ мукофотларига номзод қилиб кўрсатилди. 1999-йилда „Тҳе Неw Ёрк Тимес“ газетасининг биография йўналишидаги энг яхши бесцеллерлар рўйхатидан жой олди[2][3].

Танқид

Китоб қаҳрамоннинг расмий рухсатисиз ва муаллиф билан бевосита ҳамкорлик қилинмасдан ёзилгани, шунингдек, ундаги баъзи ахлоқий масалалар туфайли кескин танқидга учраган.

Мослаштириш

Асар асосида режиссёр Рон Ҳоwард томонидан суратга олинган, бош ролларни Русселл Cроwе ва Женнифер Cоннеллй ижро этган „Тафаккур ўйинлари“ филми кинотанқидчилар томонидан юқори баҳоланди. Филм тўртта, жумладан, „Энг яхши филм“ ва „Энг яхши мослаштирилган ссенарий“ йўналишларида „Осcар“ мукофотини қўлга киритди.

Манбалар

Ҳаволалар