А Бриэф Ҳисторй оф Тиме
„А Бриэф Ҳисторй оф Тиме“ (таржимаси „Вақтнинг қисқача тарихи“[1]) — инглиз физиги Степҳен Ҳаwкинг қаламига мансуб назарий космология бўйича китоб. Илк бор 1988-йил чоп этилган. Китоб физика бўйича чуқур билимга эга бўлмаган кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
| Муаллиф(лар) | Степҳен Ҳаwкинг |
|---|---|
| Тил | инглизча |
| Нашр этилган санаси | 1988 |
| Нашриёт | Бантам Делл Публишинг Гроуп |
| Саҳифалар сони | 256 |
| ИСБН | ИСБН 978-0-553-10953-5 |
Асарда астрономия ва замонавий физика фанлари ўрганидан мавзулар, хусусан, оламнинг тузилиши, келиб чиқиши, ривожланиши ҳамда келажаги ҳақида тушунарли тилда ёзилган. Асарда макон ва фазо, оламнинг асосий элементлари (хусусан, кварклар) ҳамда уни бошқарувчи фундаментал кучлар (гравитация каби) мавзулар кўриб чиқилган. Шунингдек, китобда катта портлаш ҳамда қора туйнуклар каби космологик ҳодисалар ҳақида ҳам сўз боради. Асарда Ҳаwкинг икки муҳим назарияни — умумий нисбийлик назарияси ҳамда квант механикасини кўриб чиқади. Китоб якунида бутун оламни тасвирлай оладиган умумлаштирувчи назарияни топишга қаратилган уринишлар ҳақида сўз боради.
Асарнинг биринчи нашри учун америкалик олим Cарл Саган кириш сўз ёзган. 1996-йил китобнинг тўлдирилган ва янгиланган нашри босилиб чиққан. 2005-йилда эса асарнинг америкалик олим Леонард Млодиноw билан ҳамкорликда тубдан қайта ишланган версияси "А Бриэфер Ҳисторй оф Тиме" (таржимаси „Вақтнинг янада қисқароқ тарихи“) номи билан чоп этилган.
„А Бриэф Ҳисторй оф Тиме“ эълон қилиниши билан бесцеллерга айланган ва бугунга қадар 25 миллиондан ошиқ нусхада сотилган[2]. Китоб бир неча тилга, жумладан, рус ва турк тилларига таржима қилинган, аммо ўзбек тилига ҳали ўгирилмаган.
Манбалар
- ↑ Каримов, Асат „Стивен ХОКИНГ: “Вақтнинг қисқача тарихи”“. Халқ сўзи (14-март 2018-йил). 2020-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-сентабр 2023-йил.
- ↑ МcКиэ, Робин „А бриэф ҳисторй оф Степҳен Ҳаwкинг“. Cосмос (2007-йил 1-август). Қаралди: 2020-йил 13-июн.
Ҳаволалар
- Илк нашр суратлари (ингл.)
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |