А Ҳаппй Деатҳ
А Ҳаппй Деатҳ (франсузча: Ла морт ҳеуреусе) – абсурдист, франсуз ёзувчиси ҳамда файласуфи Алберт Cамус қаламига мансуб роман. Китобнинг экзистенсиалистик мавзуси, асосан, ўз бахтини онгли равишда яратиш ва бунинг учун вақт ва пул кераклиги ҳақида. Асарда муаллифнинг хотиралари, жумладан, Жазоир денгиз комиссиясидаги иши, сил касаллиги билан оғриганлиги ва Европага қилган саёҳатлари ҳақида сўз боради.
|
Файл:ҲаппйДеатҳ.жпг Биринчи нашрнинг муқоваси | |
| Асл номи | Ла морт ҳеуреусе |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Алберт Cамус |
| Мамлакат | Франсия |
| Тил | франсузча |
| Жанр(лар)и | Экзистенсиалист, абсурдист |
| Нашр этилган санаси | 1971 |
| Нашриёт |
Франсузча: Галлимард |
| ИСБН | 0-679-76400-3 |
| ОCЛC | 33430967 |
Cамус бу романни 1936–1938-йилларда ёзган, аммо кейин уни нашр қилмасликка қарор қилган. Охир-оқибат, роман 1971-йилда, муаллифнинг вафотидан 11 йил ўтгач нашр этилган. 1972-йилда эса Ричард Ҳоwард Cамуснинг ушбу романини инглиз тилига таржима қилган.
„А Ҳаппй Деатҳ“ Cамуснинг биринчи романи бўлиб, 1942-йилда нашр этилган энг машҳур „Бегона“ асари учун асос бўлган.
Хулоса
Роман икки қисмдан иборат бўлиб, 100 саҳифадан бироз кўпроқ.
„Натурал Деатҳ“ деб номланган 1-қисмда Патриcе Мерсаултнинг офисдаги зерикарли иши ва севгилиси Мартҳе билан маъносиз муносабатларини тасвирланган. Мерсаулт бой, аммо ногирон Роланд Загреус (Загреус юнон мифологиясининг қаҳрамони) билан танишади, у Мерсаултга: „Бахтли бўлиш учун вақт керак. Кўп вақт. Бахт ҳам узоқ сабр ортидан келади. Деярли ҳар бир ҳолатда, биз пул топиш учун бутун ҳаётимизни сарфлаймиз“ деб тўғри йўлни кўрсатади. Загреус унинг ҳаёти маъносиз ва исрофгарчиликдан иборат эканлигини назарда тутади, шу сабабли Мерсаулт бой одамнинг пуллари билан ўз бахтини яратиш мақсадида уни ўлдиришга қарор қилади.
„Cонсcиоус деатҳ“ деб номланган 2-қисм Мерсаултнинг Европага навбатдаги сафаридан кейинги воқеаларни ўз ичига олган. Мерсаулт шаҳардан шаҳарга поэздда саёҳат қилиб, тинчлик топа олмайди ва Жазоирга қайтиб, учта ёш аёл дўстлари билан денгиз яқинидаги баланд уйда яшашга қарор қилади. Бу ерда яшаётган ҳамманинг битта мақсади бор эди: дунёни тарк этиб, бахтга интилиш. Аммо Мерсаулт ёлғизликка муҳтож эди. У ўзи севмайдиган Луcиэнне исмли аёлга уйланади, денгиз бўйидаги қишлоқдан уй сотиб олади ва уйга ёлғиз ўзи кўчиб ўтади. У ўша ерда оғир касаллик туфайли вафот этади.
Ҳаволалар
- Анатол Броярд томонидан шарҳ, Тҳе Неw Ёрк Тимес, 1972 йил 13 июн
- А Ҳаппй Деатҳ ҳақидаги эслатмалар, (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-16 санасида архивланган) Боб Корбетт
- А Ҳаппй Деатҳ (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-03-31 санасида архивланган), Ричард Ҳоwард томонидан таржима қилинган
- Давид Латҳамнинг шарҳидан