Abad
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Абад (арабча: ابد — сўнгги йўқ, мангулик) — 1) доимий, яъни бирор бир ҳаракатнинг узлуксиз давом этиши. Абаддан „абадий“, „абадийлик“, „абадият“, „абадо“ каби сўз атамаларидан ясалган. Улар „ниҳояси йўқ“, „чексиз“, „чексизлик“, „заволсиз“ каби фалсафий, илмий тушунча ва маъноларни ифодалайди. Абаднинг зидди „азал“. Азал — энг аввалги давр, ибтидоси бўлмаган ўтган замон"; 2) мангу (ўлимсиз) ҳаёт, абадийлик. Ислом дини таълимотига кўра, „абадийлик“ тушунчаси аввало Аллоҳга тегишлидир деган маънони билдирган. Охиратдаги жаннат ва дўзах аҳли ҳам абадийликка мансубдир деган маънони беради[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Абадга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Фалсафага оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |