Abaqa
Абақа, Абақахон (1234.3, Мўғулистон – 1282.1.4, Шаху) – элхон, ҳуло-куийлардан бўлган Эрон ҳукмдори (1265-1282). Эронга 1256-йил отаси Ҳулоку билан бирга келган. Отаси вафотидан сўнг элхон этиб сайланган, лекин улуғ қоон Хубилай томонидан фақат 5 йилдан сўнггина тасдиқланган. Миср мамлуклари билан олиб борилган урушни беса-мара давом эттирган. 1266-йил А. Шимолий дан Дашти Қипчоқдан бўладиган ҳужумни қайтариш мақсадида Кура дарёсининг шимолий қирғоғида мудофаа девори бунёд этишга буюрган; Кавказ халқлари унинг вазири Шамсиддин томонидан 1278-йил тобе эттирилган. Умумий душманни бартараф қилиш учун Абақа мамлукларнинг душманлари бўлган европалик христианлар билан алоқа боғлашга уринган; унинг элчилари 1274-йил Лион, 1277-йил Римда бўлган. Европада бу саъйҳара-катлар хурсандчилик билан қабул қилинган. Абақа Англия қироли Эдуард И (1274) ва папалар Клемент ИВ (1267), Григорий Х (1274) ва Николай ИИИ (1277) лардан нома олган. А. 1265-йил юнон маликасига уйланган. Бироқ Мисрга қарши умумий юриш амалга ошмаган. Мамлуклар Кичик Осиёнинг бир қисмини қисқа муддатга босиб олишга эришганлар (1277) ва Элбистон ёнидаги жангда мўғул қўшинйни тормор қилганлар. 1280-йил мўғуллар Сурияга босиб кириб Ҳалабни вайрон этишган. Бироқ 1281-йил Абақанинг укаси Мангу Темур Хама ва Химс оралиғида мамлуклардан қаттиқ зарбага учраган. Абақа қўшинлари Шарқда аксинча муваффақиятли кураш олиб борганлар. 1270-йил мамлакатга бостириб кирган Бароқ бошчилигидаги Чиғатой улуси қўшинлари Ҳирот яқинида тормор этилган. Бундай босқинларга барҳам бериш учун Абақа 1273-йил Мовароуннаҳрдаги тартибсизликлардан фойдаланиб Бухоро шаҳрини вайрон қилишни буюрган[1].
| Абақа | |
|---|---|
|
|
Манбалар
- ↑ Бартолд В. В., Абака, Сочинения, т.7, М., 1971.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |