Аббас Саяр (туркча: Аббас Саяр) — турк ёзувчи, романнавис, журналист, рассом ва шоири.

Аббас Саяр
Асл исми туркча: Аббас Саяр
Таваллуди 21-март 1923-йил
Вафоти 12-август 1999-йил(1999-08-12)
(76 ёшда)
Истанбул, Туркия
Фуқаролиги Turkiya bayrogʻi Туркия

Ҳаёти

Адиб 1923-йил 21-мартда Ёзгатда туғилган[1]. 1941-йилда Ёзгат ўрта мактабини тамомлаб, 1945-йилда турмуш қурган ва Истанбулга жойлашган. Истанбул университетининг турк тили ва адабиёти бўлимида туркологиядан тўрт йил ўқиган, аммо таълимни тўхтатиб, Ёзгатга қайтган. Бир муддат деҳқончилик билан шуғулланган. Аббас Истанбулга қайтиб босмахона ташкил этди. 1953-йилда она шаҳри Ёзгатга қайтиб келиб, Истанбулдаги босмахонасида ҳар 15 кунда бир марта нашр этаётган газетасини Ёзгатда чиқаришни давом эттиради ва шу тариқа шаҳарнинг биринчи маҳаллий газетаси „Бозлак“ оммага нашр этила бошланади. Ёзгатда чоп этилаётган „Бозок“ ва „Илери“ газеталарида Аббаснинг турли мақолалари чиқди. У қисқа вақтга бўлса ҳам сиёсатга қизиқиш билдирди ва Ёзгат Демократик партияси ташаббускор қўмитасининг асосчиларидан бирига айланди. Бироқ унинг сиёсатга бўлган қизиқиши кўпга чўзилмади.

1989-йил 11-июлда Айвалик лицейи адабиёт ўқитувчиси Ҳанифе Эндер Саяр билан иккинчи марта турмуш қурганидан сўнг Балıкесирнинг Айвалик шаҳрига жойлашди. У адабиётдан ташқари наққошлик санъати билан ҳам шуғулланган. 1990-йилларда Анқара, Анталия, Айвалик ва Измирда кўргазмалар ўтказган. 1999-йил 4-августда ётоғида ухлаб ётганида миясига қон қуйилган Саярнинг аҳволи ярим тунга яқин ёмонлашган ва Измир тиббиёт факултетига даволанишга ётқизилган. Адил 1999-йил 12-август куни Измир тиббиёт факултетида 76 ёшида вафот этган. Қабри она шаҳри Ёзгатдаги Çатак қабристонида жойлашган[2].

Аббас Саярнинг ўғли бор. Ёзгат шаҳридаги бир кўчага унинг номи берилган[3][4].

Ижоди

У кўп шеър ёзган бўлиб, жами 6 та шеърий китоби нашр этилган. Бу китоблар бугунги кунда маълум эмас, чунки улар жуда тор доирадан ташқарига чиқмаган. Бироқ унинг илгари нашр этилган барча шеърлари 1992-йилда жамланиб, "Боşлуğа Такıлан Сес" номи билан китоб ҳолида нашр этилган. 1999-йилда вафотидан кейин жамланган шеърлари „Şиирлер“ номи билан нашр этилган.

У 1950-йилларда роман жанрига ўтди. У ўзининг илк романи „Йıлкı Ат“ни ёзганидан тахминан ўн-ўн беш йил ўтиб, 1970-йилда нашр эттирди. Ёввойи табиатда қолиб кетган отнинг омон қолиш учун курашини акс эттирувчи, қишлоқ одамларининг қашшоқлик ва ночорлигини фонда акс эттирувчи роман асосида кейинчалик кино ҳам суратга олинган.

Асарлари

Манбалар

  1. ↑ Рамис, Карабулут. „Аббас Саяр'ıн Şиир Дüнясı“ (ПДФ). Тüрклüк Билими Араşтıрмаларı. ИССН 1300-7874. 22 Нисан 2017да асл нусхадан (ПДФ) архивланди. {{cите магазине}}: Ункноwн параметер |эриşимтариҳи= игноред (|аccесс-дате= суггестед) (ёрдам); Ункноwн параметер |ҳисторй= игноред (ёрдам); Ункноwн параметер |сайфа= игноред (|паге= суггестед) (ёрдам); Ункноwн параметер |сайı= игноред (|иссуэ= суггестед) (ёрдам); Ункноwн параметер |öлüурл= игноред (|урл-статус= суггестед) (ёрдам); сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим: |арчиведате= (ёрдам)
  2. ↑ „Язар Наил Аббас Саяр Анıлдı“. ҳаберлер.cом. 1 аралıк 2017да асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ „Ёзгат’та, ʻŞиир Кокулу Сокак’ Язар Аббас Саяр Сокаğı“. Ҳüрриет. 28 касıм 2017да асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ „Арşивленмиş копя“. Миллиет. 28 касıм 2017да асл нусхадан архивланган.