Abd
Абд (Араб тилида: عبد) - кенг ма’нода "қул" тушунчаси; шунингдек, мажозий ма’нода аксарият мусулмонлар исмининг таркибий қисми (мас., Абдураҳмон, Абдураҳим ва б.). Аллоҳнинг қули, бандаси ма’носини билдиради. Қур’онда Аллоҳ билан инсон ўртасидага муносабат хожа билан қул ўртасидаги муносабатга ўхшатилган. Бунга биноан Аллоҳ инсонларга қанчалик ғамхўр бўлса, хожалар ҳам қулларига шундай ғамхўр бўлмоқликлари лозим. О’з ихтиёри билан қулни озод қилиш солиҳ амаллардан саналиб, у етим ёки камбағални очарчилик пайтида едириб-ичирганида олган савобидек савобга эришади. Хожа ичган қасамини бузса ёхуд атайлаб эмас, бехосдан бирор-бир мусулмонни ўлдирса, ўзига хос хун тўлаш шакли сифатида қул озод қилади. Озод қилинганлик ёзма равишда қайд этилади. Муҳаммад (сав)нинг йигирматача (исмлари ма’лум) қуллари бўлиб, у зот уларни турли вақтларда озод этганлар; пайғамбар (сав)нинг икки аёллари қул-чўрилардан бўлишган, озод аёлларидан фарқли суратда уларга маҳр берилмаган. Мусулмон ҳуқуқи барча мусулмонларни эркин, озод деб билиб, уларни мусулмон давлатларида қул қилиниши, жумладан қарзи эвазига қулга айлантирилиши мумкин эмас деб ҳисоблайди. Шунга биноан топиб олинган гўдак, ҳанафийлик та’лимотига кўра, мусулмонлар яшайдиган юртдан топилган бўлса, мусулмон ва эркин ҳисобланади. Ислом Энсиклопедияси www.зиёуз.cом кутубхонаси 3 Кимда-ким далилларсиз уни қул деб да’во қилса, у қабул қилинмайди. Бироқ қулнинг ислом динига кириши, унинг ўз-ўзидан эркин, озод бўлганини билдирмайди. Қонун меросхўрларнинг манфаатидан келиб чиққан ҳолда, васиятномада қулларни, 1/3 қисмидан ортиғини озод этилишига рухсат этмаган. Чўри билан турмуш қуриш - унга эгалик қилишнинг шаклларидан бири. Агар туғилган фарзанд хожадан бўлса (хожа уни ўзиники деб тан олса) чўри умм валад ("гўдак онаси")га айланади ва айрим имтиёзларга эга бўлади. Агар хожанинг озод хотини бўлмаса у чўрига уйланиши мумкин бўлган, чўри эса, озод аёлга нисбатан ярим ҳуқуққа эга бўла олган. Унинг фарзандлари эркин ҳисобланган, я’ни болалар отага меросхўр бўлганлар. Шунинг учун чўридан тарқалганлик шахснинг ша’нига доғ туширмаган. Кўпчилик халифалар (мас., Ҳорун арРашид) чўриларнинг фарзандлари бўлишган. Қуллар хожаларининг розилиги билан оила қуриш ҳуқуқига эга бўлганлар, бу ҳатто Қур’онда ҳам тавсия этилган. Ажралиш учун хожанинг розилигини олиш шарт эмас, ҳатто хожа ўз қулларининг никоҳини бекор қилишга ҳаққи бўлмаган. Диний жиҳатдан мусулмон-қул эркин мусулмонлар билан тенг деб билинган, бироқ жума намозида бўлиш ҳамда закот тўлаш ва садақа бериш унинг учун мажбурий ҳисобланмаган. Борди-ю, намоз пайтида эркин мусулмон бўлмаса, қул имомликка хам ўтиши мумкин бўлган, лекин мустақилликни талаб этувчи биронта ҳам диний мансабларни (қози, муҳтасиб, маош олувчи имом) унга топшириш мумкин бўлмаган. Ислом давлатларида қулчилик 20-а. ўрталаригача сақланиб келган. Жазоирда - 1848 й., О’рта Осиёда 1865-73 йилларда расман, амалда эса 20-а. 1-чорагида, Афғонистон, Эрон, Ироқда- 1923-29 йилларда, Саудия Арабистонида - 20-а.нинг 70-й.ларида бекор қилинган.