Abde Ali Sayfuddin
Абде Али Сайфуддин Довудий Боҳранинг 43-Даъи ал-Мутлақ лавозимида фаолият олиб борган. У 41-Даъи ал-Мутлақ Абдуттоййиб Закиюддин ИИИ нинг ўғли ва 42-Даъи ал-Мутлақ Саид Юсуф Нажмуддиннинг укаси эди. У олим ва шоир бўлган, энг ҳурматга сазовор Довуди Боҳра даъиларидан бири эди.
Саид Абде Али Сайфуддин | |
|---|---|
عَبدِعَلي سَيفُ الدّين | |
|
Нажмийя қуббаси, Мозори-Саифеэ, Сурат, Саид Сайфуддин қабри | |
| Унвони |
|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | 14-апрел 1775-йил |
| Вафоти |
23-сентябр 1817-йил (42 ёшда) |
| Мозори-Саифеэ, Сурат, Ҳиндистон | |
| Дини | Ислом |
| Ота-онаси |
|
| Диний оқими |
Исмоилий Довуди Боҳра |
| Юриспруденсия | |
| Қариндошлар | Юсуф Нажмуддин (акаси) |
Ҳаёти
Абде Али отаси вафот этганида у атиги ўн икки ёшда эди. Сўнгра Суратда акаси Саид Юсуф Нажмуддин қўлида тарбия топган. Саид Нажмуддиннинг ўзи буюк аллома бўлган. У Абде Али Сайфуддинни Фотимийлар-Исмоилийлар жамоасининг қимматбаҳо мероси бўлган анъана ва илм-маърифатда ўргатган ва тарбиялаган.
У ҳижрий 1188-йил 9-сафар[1] санасида (20-апрел 1774-йил) туғилган, ҳижрий 1213-йил 18-жумадиссонийда (28-октабр 1798-йил) 42-Даъи ал-мутлақ лавозимини эгаллаган. У 1232-йил 12-зулқаъда санасида (23-сентабр 1817-йил) вафот этган[2] ва Суратдаги ал-Қуббаҳ ан-Нажмияда дафн этилган. У даъи лавозимида вафотига қадар фаолият юритган.
Вафоти
Саид Муҳаммад Эззуддинни ўз ворис этиб танлаган ва уни даъват масъулиятини зиммасига олишга тайёрлаган. Соғлигидаги муаммолар сабабли Саид Абде Али Сайфуддин ҳижрий 1232-йил зулқаъда ойининг 12-санаси (1817-йил 23-сентябр) душанба куни 43 ёшида вафот этган.