Abdol Sulton
Абдол Султон — (1580-йилда вафот этган.) ХВИ асрда яшаб Зомин ҳокими сифатида фаолият юритган. Абдол Султон - асл исми Абдумалик Султоннинг таваллуд йили номаълум бўлиб, шайбоний султонларидан, Кўчкунчихон невараси бо'либ, Абдуллатифхоннинг ўғли, Искандархон ҳукмронлиги даври (1561—1583–йиллар)да Зомин ҳокими бўлган. Тахт учун курашларда мағлуб бўлиб, Кўҳистон, сўнг Ҳисори Шодмонга қочиб кетган, ўша ерда Ўзбек Султон томонидан 1580-йилда ўлдирилган. Самарқанддаги Кўчкунчихон мадрасасига дафн этилган. Абдол Султон „Хуш“ тахаллуси билан шеърлар ёзган[1].
Абдол Султон | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | Ҳоким,шоир |
Адабиётлар
- „Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси“; Самарқанд:Имом Бухорий халқаро маркази 2018.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |