Муҳаммаджонов Абдулаҳад Рақимжонович (1928.26.12, Тошкент – 2016-йил, 4-май., Тошкент) – шарқшунос ва археолог олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академик (2000). Тарих фанлари доктори (1973), профессор (1989). Ўрта Осиё университетини тугатган (1951). 1956-70 йилларда Ўзбекистон фанлар академияси Тарих ва археология институтида катта илмий ходим, сектор мудири ва 1970 йилдан Археология институтининг сектор мудири, 1980—83 йилларда директори. Ўзбекистон фанлар академияси вице президента (1996—98), Ўзбекистон фанлар академияси Тарих институти директори (1996—98). 1998—2003 йилларда Ўзбекистон фанлар академияси Шарқшунослик институтида бош илмий ходим. 1998-йилдан Ўзбекистон миллий университетида профессор Айни вақтда 1997 йилдан „Ўзбекистонда ижтимоий фанлар“ журналининг бош муҳаррири. Унинг илмий ишлари Ўрта Осиёда суғорма деҳқончилик, ирригация, гидротехника ҳамда деҳқончилик воҳаларини вужудга келиши ва тараққиёти тарихига бағишланган. М. Бухоро, Тошкент шаҳарлари қадимий тарихи, айниқса, уларнинг ёшини илмий асослашга муайян ҳисса қўшган.Ватанимиз тарихий топонимияси бўйича илмий асарлар ва мақолалар нашр этиб, тарихий манбашунослик бўйича янги илмий йўналишга асос солди.

Аc: Ўзбекистоннинг қадимги гидротехника иншоотлари, Т., 1997; Населённиэ пункти Буҳарского эмирата, Т., 1999; Ўзбекистон тарихи, Т., 2003; Қадимги Тошкент, Т., 2002[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил