Абдулжамил (? – 1505-1506-йиллар, Ҳирот) – хаттот. Алишер Навоийнинг шахсий котиби, Ҳиротдаги Султония мадрасасида наҳв ва сарфдан дарс берган (мударрис). У Алишер Навоийнинг „Ҳамса“ (Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида сақланади), „Наводир ун-ниҳоя“ ва бошқа асарларини кўчирган. Навоийнинг лирик асарлари бўйича „Туҳфат ус-салотин“ („Султонларга туҳфа“) тўпламини тузган (Британия музейида сақланади)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил