Абдулмалик ёки Абдулмалик ибн Марвон (646/647-йил — 705-йил) — умавийларга мансуб халифа (685-705).

Абдулмалик 685–692-йилларда Маккада Абдуллоҳ ибн Зубайр ва Ироқда унинг тарафдорларини, 689–702-йилларда Дамашқда Амр ибн Сайд ал-Ашдақ ва Эронда Абдураҳмон ибн ал-Ашъасни, шунингдек хорижийларнинг Ироқдаги чиқишлари (692-97)ни бостирган; халифаликдаги ички тарқоқликка барҳам бериб, марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаган; молия ва солиқ ислоҳотлари ўтказган; девон ва идораларда юнон, ўрта форс тиллари ўрнига араб тилида иш юритишни жорий этган; Византия ва сосонийлар тангаларини бекор қилиб, арабча ёзувли олтин ва кумуш тангалар зарб қилдирган, барийд (почта) ишини йўлга қўйган[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Абдулмалик“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар