Abdulrahmon II
Абдурраҳмон лл, Абдурраҳмон ибн Ҳакам ибн Ҳишом ибн Абдурраҳмон ибн Муовия ибн Ҳишом (792-22.09.852). Қуртуба амири (822-852). 792-йил Толедода туғилган. Ҳакам ибн Ҳишом вафот этгач, тахтга унинг ўғли Абдурраҳмон ўтирди. Абдурраҳмон франклар хавф солаётган шимолий ҳудудларга эътибор қаратди. 823-йили Абдулкарим ибн Абдулвоҳид ибн Муғийс бошчилигида катта қўшин жўнатди. Қўшин жангларда ғалаба қозониб Қуртубага катта ўлжалар билан қайтди. Бу мағлубиятдан сўнг франклар мусулмонлар билан урушни давом эттиришдан тийилишди. Абдурраҳмон лл 837-йилда христианлар ва яҳудийлар ўртасидаги ихтилофдан фойдаланиб Толедони қайтариб олди. Абдурраҳмон лл франкларга қарши урушни давом эттирди. Норманнлар 843-йили Андалусиянинг ғарбий қисмини талон-торож қилди. Улар викинглар бўлиб денгизда ҳукмрон эдилар. Норманнлар ҳужум қилган вақтда мусулмонларнинг флоти йўқ эди. Абдурраҳмон лл денгиздан бўладиган хавфни бартараф этиш учун флот тузишга буйруқ берди. 852-йил 22-сентябрда Абдурраҳмон лл вафот этди.
Адабиётлар
- Шодмон Воҳидов, Алишер Қодиров „Шарқнинг машҳур сулолалари“;
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |