Abdurasul Abdullayev
Абдурасул Мўминович Абдуллаев (1958-йил 28-августда Тошкент шаҳрида туғилган) — ўзбекистонлик телебошловчи, „Заковат“ телеўйини асосчиси, Заковат интеллектуал клуби президенти[1][2]. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, „Меҳнат шуҳрати“ ордени соҳиби.
| Абдурасул Абдуллаев | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1958-йил 28-август |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти |
| Касби | Телебошловчи |
| Фаолият йиллари | 1976—ҳозирги кунгача |
| Турмуш ўртоғи | Асия Абдуллаева |
| Болалари | 4 |
| Отаси | Мўмин Абдуллаев |
| Онаси | Ҳикоят Абдуллаева |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Абдурасул Абдуллаев 1958-йил 28-августда Тошкент шаҳридаги Киров туманида туғилган[3]. Оилада еттита фарзанднинг бешинчиси бўлган. Отаси ветеринар, онаси уй бекаси бўлган. Абдурасул Абдуллаев 1965—1975-йилларда тумандаги 274-сонли мактабда ўқиди. Кейинчалик 1976—1981-йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг театр ва кино актёрлиги йўналишида таҳсил олган. Институтни тамомлагач 1984—2020-йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида муҳаррир, бош муҳаррир, студия раҳбари сифатида меҳнат фаолиятини олиб борди.
2001-йилда Абдурасул Абдуллаев томонидан Заковат интеллектуал телеўйини ва клуби ташкил этилди[4]. Телеўйин илк бор Россияда „Нима? Қаерда? Қачон?“ (1975) номи билан ташкил этилган[5]. Ўзбекистонда ташкил этилаётган янги телелойиҳага дастлаб „Заковат“ деб ном беришда бир қанча муаммолар бўлган[6]. Кўрсатув Ёшлар ва „Ўзбекистон“ телеканалларида, кейинчалик эса Миллий ТВда намойиш қилинган.
Абдурасул Абдуллаевга 2021-йил 31-августда Турон Фанлар Академиясининг академиги илмий унвони берилди[7].
Мукофот ва унвонлари
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси — 2021-йил 12-октябр[8][9].
- Меҳнат шуҳрати ордени — 2009-йил[10].
- Турон Фанлар Академиясининг академиги — 2021-йил 31-август.
Яна қаранг
Адабиётлар
- Абдурасул Абдуллаев. Дақиқа қадри 1. Тошкент: Давр пресс, 2010 — 260-бет.
- Абдурасул Абдуллаев. Дақиқа қадри 2. Тошкент: Давр пресс, 2019 — 320-бет. ИСБН 978-9943-5534-5-3.
- Абдурасул Абдуллаев. Дақиқа қадри 3. Тошкент: Давр пресс, 2019 — 320-бет. ИСБН 978-9943-5534-6-0.
- Абдурасул Абдуллаев. Заковат завқи. Тошкент: Азбо нашриёти, 2023 — 432-бет. ИСБН 978-9943-8885-1-7.
Манбалар
- ↑ „«Заковат» бошловчиси лойиҳанинг туғилиши, муваффақияти ва оғир йиллари ҳамда илк билимдонлар уни нега тарк этгани ҳақида“. www.кун.уз. Қаралди: 14-феврал 2025-йил.
- ↑ „«Заковат» клуби президенти Абдурасул Абдуллаев фуқароларни референдумга бефарқ бўлмасликка чақирди“. www.кун.уз. Қаралди: 14-феврал 2025-йил.
- ↑
“Изларим” кўрсатуви, Абдурасул Абдуллаев ЁуТубеда
- ↑ „Заковат ҳаракати ҳақида.“. www.заковат.орг. 2025-йил 19-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-октабр 2024-йил.
- ↑ „1975-й год. Какие наши годы! Выпуск от 01.05.2011“. 2023-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 11-октябр.
- ↑ „«Заковат» бошловчиси лойиҳанинг туғилиши, муваффақияти ва оғир йиллари ҳамда илк билимдонлар уни нега тарк этгани ҳақида“. www.кун.уз. Қаралди: 22-феврал 2025-йил.
- ↑ „Заковат интеллектуал клуби“ (уз). Телеграм. Заковат интеллектуал клуби (2021-йил 31-август). Қаралди: 2025-йил 22-феврал.
- ↑ „Президент ғолиб “Заковат”чиларни мукофотлади“. www.кун.уз. Қаралди: 22-феврал 2025-йил.
- ↑ „Президент «Заковат» мусобақаси ғолибларини мукофотлади“. www.заковатклуби.уз. Қаралди: 22-феврал 2025-йил.
- ↑ „“Заковат” кўрсатувида янги бошловчи иш бошлади. Абдурасул Абдуллаевга нима бўлди?“. www.дарё.уз. Қаралди: 22-феврал 2025-йил.