Abdus
Абдус | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Вафоти |
милодий 895-йил (ҳижрий 282-йил) |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | ҳадис ҳофизи. |
Абдус (арабча: عبدوس – Абу Муҳаммад Убайдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Молик ан-Найсобурий) – ҳадис ҳофизи.
Биографияси
Буюк ҳадис ҳофизларидан бири бўлган Абдус таваллуд топган сана номаълум бўлиб, олимнинг вафот санаси борасида манбаларда икки хил ривоят, ҳижрий 282-йил (милодий 895) ва ҳижрий 283-йил (милодий 896) келтирилган. Самарқандда яшаган ва шу ерда вафот этган.
Абу Абдуллоҳ Ғунжар „Бухоро тарихи“ асарида зикр қилишича, Абдус Яҳё ибн Яҳё, Қутайба ибн Саъид, Ишоқ ибн Роҳавайҳ, Муҳаммад ибн Абдулмалик ибн Абу аш-Шавориб, Амр ибн Зурора, Абу Ҳафс ал-Фаллос ва уларнинг сафдошлари суҳбатидан баҳраманд бўлиб, ҳадис эшитган.
Ҳадислари
Ўз навбатида, Абдусдан Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Наср ал-Марвазий, Умар ибн Муҳаммад ибн Бужайр, Саҳл ибн Созавайҳ ва бошқалар ҳадис ривоят қилганлар[1].
Адабиётлар
- Аз-Заҳабий. Тазкира ал-ҳуффāз. – Байрут: „Дор ал-кутуб ал-’илмийя“, 1998. ИИ, 179;
- Ибн ал-Имод. Шазарāт аз-заҳаб. – Дамашқ-Байрут: „Дор Ибн Касир“, 1986. ИИИ, 346;
- Имом Шамсиддин Заҳабий. Машҳур даҳолар сийрати. – Т.: „Ҳилол-нашр“, 2017. 54.
Манбалар
- ↑ Ислом энциклопедияси (ўзбекча,), 2020-йил. ИСБН 978-9943-59-267-4.
| Ушбу мақолада Ислом энсиклопедияси (2020) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |