Абҳижитҳ (ҳиндча: अभिजित, русча: Абхиджит, 1963-йил 30-июл) — ҳинд актёри, қўшиқчиси, продюсери ва режиссёри Каннада филмларида фаолият олиб боради. 1980-йилларнинг охирида актёрлик фаолиятини бошлаган, у 1990—2000-йиллар давомида кўплаб филмларда роллар ижро этган. У асосан 1990-йилларда бош ролларни ва ёвуз (салбий) қаҳрамонларни, шунингдек, баъзи ёрдамчи ролларни ҳам ижро этган.

Абҳижитҳ
Таваллуди
Рамасwамй

1963-йил 30-июл (1963-07-30) (63 ёш)
Читрадурга, Карнатака, Ҳиндистон
Касби Актёр, режиссёр, продюсер, ижрочи
Фаолият йиллари 1983 — бугунги кун
Турмуш ўртоғи Роҳини Абҳижитҳ
Болалари Картҳикея, Шилпашреэ, Балажи

Фаолияти

Абҳижитҳ ўз фаолиятини 1980-йилларнинг охирида бадиий филмларда кичик ролларни ижро этишдан бошлаган. Айнан 1990-йилдаги „Коллеж қаҳрамони“ филми уни Каннада кино саноатининг муваффақиятли ёвуз қаҳрамонига айлантирди. У Муддина Маава, Бир кишилик армия ва Ваири каби филмларда муваффақиятли қаҳрамон бўлганидан кейин ҳам салбий характелик инсонларнинг ролларини ижро этди[1]. Абҳижитҳ Каннада кино саноатида 150 дан ортиқ филмларда рол ижро этган[2]. 1990—2016-йилларда юздан ортиқ филмларда роллар ижро этган ва филмларда режиссёрли, продусерлик қилиб келган. Унинг ўндан ортиқ машҳур филмлари оммага этиборига ҳавола этилган.

Режиссёр сифатида

Абхижитнинг биринчи режиссёрлик ташаббуси Жоди № 1 жанжал ва жанговар филм эди, иккинчиси эса Вишну бўлиб, унвон билан тортишувларга сабаб бўлди.

Продусер сифатида

Абҳижитҳ Шреэ Балажи Cреатионс байроғи остида филмлар ишлаб чиқарган.

Йил Филм Cаст Тил Изоҳлар
2005 Самарасимҳа Найка Сринатҳ, Тара, Рашми Каннада
2009 Жоди № 1 Рамкумар Каннада
2012 Вишну Кетрин Треса, Ашиш Видяртҳи Каннада
2017 Панта Ануп Реванна Каннада Ижрочи продюсер

Ижрочи қўшиқчи

Йил Филм Қўшиқ Мусиқа директори Изоҳлар
2005 Самарасимҳа Наяка Сандоора Жатреялли МН Крупакар
2012 Вишну Челло Челло МН Крупакар
2013 Амарешвара Маҳатме Иния Оҳ Иния

Теле-шоулари

Абҳижитҳ — Удая телеканалида намойиш этилган машҳур „Акҳарамале“ шоусининг бошловчиси. Акшарамаале (Каннада) каннада тилидаги, Удая телеканалида 15 йилдан ортиқ вақт давомида қўшиқчилар иқтидорлари ўртасида беллашув шоуси бўлиб, унда асосан ёшлар иштирок этишади. Абҳижитҳ 1997-йилдан бери бошловчи ва қўшиқчи Сангеэтҳа Равишанкар ва Анурадҳа Бҳат билан шоу бошловчиси бўлиб келади[3].

Мукофотлари

  • 1996-йил — Йилнинг энг яхши актёри учун Бҳаратҳ Удёг Самастҳа мукофоти
  • 2010-йил — Абҳинава Чатҳура

Танланган филмографияси

Йил Сарлавҳа Рол Тил Изоҳлар
1990[4] Коллеж қаҳрамони Салбий рол Каннада
1991 Мангаля Каннада
1992 Чаитрада Преманжали Салбий рол Каннада
1992 Синдҳоора Тҳилака Каннада
1992 Мана Меcчида Сосе Каннада
1992 Жеэвана Чаитра Каннада
1993 Сервер Соманна Каннада
1994 Бҳоотайия Маккалу Салбий рол Каннада
1994 Ранжита Каннада
1994 Рашми Каннада
1994 Муддина Маава Салбий рол Каннада
1995 Тҳумбида Мане Каннада
1999 Ом Намаҳ Шивая Каннада
2002 Антария Каннада
2000 Яжамана Каннада
2001 Котигобба Каннада
2005 Самарасимҳа Наяка Каннада
2012 Вишну Икки ролли Каннада
2013 Амарешвара Маҳатме Аадайя Каннада
2014 Абҳиманю Каннада Меҳмон кўриниши
2016 CБИ Сатҳя Каннада
2016 Шиваёги Шри Путтаяжа Каннада

Телекўрсатувлари

Йил Сарлавҳа Рол Тил Канал
1999—2015 Акшарамаале Бошловчи ва хонанда Каннада Удая ТВ
2020-бугунги кун Сатҳя Лакшман Каннада Зеэ Каннада

Манбалар