Abidjan
Абиджан | |
|---|---|
| Мамлакат | Кот-дъИвуар |
Абиджан — Кот-д’Ивуарда жойлашган шаҳар (1960 — 1983-йилларда пойтахт) ва асосий портлардан бири. Абиджан департаментининг маъмурий маркази. Гвинея қўлтиғи соҳилида жойлашган бўлиб, майдони қарийб 20 км². Аҳолиси шаҳар атрофи билан 2 миллион киши (1985-йил), асосан африкаликлар. Абиджан — Африкадаги замонавий шаҳарлардан. Абиджанга ХИХ асрнинг 80-йилларида франсузлар асос солган. 1934-йилдан Франсиянинг Фил Суяги Қирғоғи мустамлакасининг маъмурий маркази. Мамлакатнинг ташқи савдоси Абиджан орқали олиб борилади. Абиджан Ғарбий Африканинг энг йирик портларидан бири, халқаро аэропорт бор. Озиқ-овқат, нефтни қайта ишлаш (Ғарбий Африкадаги энг катта нефтни қайта ишлаш заводи), енгил саноат корхоналари мавжуд. Университет, Дакардаги Қора Африка институтининг филиали, бир неча театр, кутубхоналар, радиостансия, телемарказ ва бошқа бор[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Абиджан“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |